Паррандаларда Гамборо касаллиги

Гамборо касаллиги ( ГК, ИБК -юқумли бурсал касаллиги, юқумли бурсит, юқумли нефроз)-кенг тарқалган, контагиоз, айниқса 2-15 ҳафталик ёшдаги жўжалар вирус касаллиги. Сабабчиси вирус бўлган, касал парранда билан алоқа натижасида паррандалар орасида тез тарқалувчи (контагиоз) юқумли касаллик, асосан 2-15 ҳафталик жўжалар зарарланади ва бошқа касалликлардан фарқ қиладиган, ўзига хос фабрициев сумка, нефроз, мушаклар орасида қон қуйилиши ва диареялар кузатилади. Иммунокомпонент тизимини сўнгдирилиши билан ажралиб туради.

Қўзғатувчи вирусларнинг Birnae Viridae оиласига  мансуб, Юқумли бурсит тез тарқалувчи ўта контагиоз касаллик бўлиб, Қисқа вақт ичида бутун парранда организмини эгаллаб олади. Касаллик 5-6 кунга чўзилиши мумкин. Касалланган жўжалар касал тарқатувчи хисобланади, вирус ахлати билан ажралиб чиқади ва озуқа, сув, тўшамаларга юқади.

Клиник ҳолати- касалликнинг биринчи симптомлари- қуш ахлати суюқ, оқ-сариқ рангдаги диарея, иштахани кескин йўқолиши, оёқ ва бошини қалтираши, бирданига нобуд бўлиши. Касаллик ва ўлим тез кучаяди ҳамда 3-4 кунда максимум даражага етади. Вируснинг вирулентлиги пасайган сари ўлим ҳолатлари ҳам камади, одатда 8-9 кунда ўтади.

Касалликнинг клиник шаклидан субклиник шаклида жўжалар 4 ҳафтагача бўлган ёшда бўлиши, шу даврда организми иммун тизими тезда ишдан чиқиши билан фарқ қилади. ГК ни ёш жўжаларда клиник белгиларсиз кечиш ва фабрициев сумкани шикастланиши, В-лимфацитлар сонини камайиши ва иммуносупрессия ривожланиши билан характерланади.

Даволаш ва профилактика- Гамборо касаллигини махсус профилактикаси учун вакциналар қўлланилади, ушбу вакциналар антиген активлиги бўйича 4 турга бўлинади:

Юмшоқ- аттенуирланган вирусдан бўлиб, бурсада жиддий ўзгаришлар келиб чиқармайди. Она антижисмларга эга бўлмаган жўжаларга самарали таъсир этувчи. Ушбу вакциналар симптомсиз кечадиган тури дала вирусларини патогенлик қувватини пасайтириш учун ҳам қўлланади.

Ўртача варулент вирусли вакцина оралиқ тури. Ўткир юқумли касаллик авж олган шароитда ва стационар юқумли касалликлардан холи бўлмаган  хўжаликларда ҳам хши иммунитет ҳосил қилади. Бундай вакциналарга Гамборо касаллиги қарши «Винтерфилд 2512» штаммли вакцина киради.

Инактивлантирилган вакцина ёш паррандалар ва она товуқларда ҳам кучли иммунитет ҳосил қилади, натижада жўжаларда она иммунитет кучли бўлади ва жўжаларни Гамборо касаллигидан яхши ҳимоя қилади.

Дунёда иммунитет комплекси ва технологияси бўйича лидер ҳисобланган «CEVA Sante Animale» компанияси векторли вакциналар:

«CEVA Transmune IBD»- Гамборога қарши иммунитет технологиси комплекси. Янгиланган иммунитет технологияси қўллаш орқали яратилган ноёб  вакцина, инкубаторда қўллаш натижасида Гамборонинг барча штампларига қарши тўлиқ ҳимоя ҳосил қилади. Шу билан бирга паррандахонада эмлаш муаммосини олиб ташлайди.

-Кенг спекторли комбинацияга эга бўлган векторли вакцина: «Vectormune NVT+IBD» (Марек+Гамборо), мустаҳкам иммунитет ҳосил қилади.