Паррандаларда респиратор микоплазмози касаллиги

Картинки по запросу курица

Респиратор микоплазмози – турли қишлоқ хўжалик паррандаларида учрайдиган, нафас олиш органлари комплекс зараланадиган, ўткир ва сурункали кечадиган юқумли касалликдир.

Касал қўзғатувчи- Mycoplasma Gallisepticum ташқи таъсир қилувчи омиллар чидамиз.

Касаллик трансовариал, сув ва аэроген йўллар орқали тарқалади. Касаллик ривожланишига кескин совиб кетиш, паррандаларни табиий резистентлигича таъсир этувчи нохуш стресслар, тирик реактоген вирус вакциналарни қўлланиши таъсир этади. Респиратор микоплазмоз кўпинча бошқа вирус ва бактерияли қўзғатувчилар томонидан асоратланган комплекс касаллик кўринишида кечади.

Клиник ҳолат-  вертикал юққанда инкубацион давр 4-6 ҳафтани ташкил этади ва горизонтал тарқалганда 14 ва ундан кўп ҳафтани ташкил этади. Касаллик юқори нафас олиш йўллари енгил катарал яллиғланишдан тортиб то депрессия, галада юқори ўлим, маҳсулдорликни пасайишигача олиб келувчи оғир респиратор симптомлари комплексигача кечиши мумкин. Касалликка хос белгилардан: синусит, ринит, аэросаккулитлар бўлиши мумкин.

Даволаш ва профилактика – респиратор микоплазмозга қарши турли аэрозолли дориларни мувафаққият билан қўллаш мумкин. Парранда ёши ва физиологик холатидан келиб чиқиб уларни мунтазам қўллаб борилса, оммавий касалланиш ҳолларини олдини олади.

Касаллик қўзғатувчи – M.gallicepticum га қарши бир нечта вакциналар қўлланилади, шу жумладан тирик ва инактивланган ёғли эмулсияли вакцина. Улар асосан саноат паррандачилигида тухум маҳсулдорлигини тушиб кетишини олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Кенг спектрли комбинацияга эга бўлган векторли вакцина: «Vectormune FP+Mg» ( Чечак+ микоплазмоз), СЕВА, Франция, мусаҳкам иммунитет ҳосил қилади.