Паррандаларда учрайдиган юқумли бронхит кассаликлиги хақида

Куры едят пенопласт

Юқумли бронхит (ЮБ)- барча ёшдаги паррандаларга юқадиган контагиоз вирус кассалиги. Жўжаларнинг нафас олиш йўлини захарлайди ва катта ёшдаги парранда маҳсулдорлиги тушиб кетади. Касал қўзғатувчи коронавирус гурухига таалуқли бўлиб, товуқ муртаклари ва хужайра тўқималарида ўстириш мумкин. Қўзғатувчиси бир неча штаммларга бўлинади (30 га яқин стреотиплар мавжуд). Контакт орқали аероген, трансовариал йўллари билан юқади. Касал бўлиб тузалган парранда 50-100 кун вирус ташувчи бўлиб қолади. колибактериоз,респиратор, микроплазмоз қўзғатувчилари билан асоратланганда инфекция яширин шаклида кечади.  Клиник ҳолати- инкубатсион давр 1 кундан 5 кунгача давом этади. Касал паррандада ҳолсизлик, иштаха ёқолиши, хансираш, хириллаш, ётал, аксириш, серез конюктивити, ринитлар кузатилади. Касалланиш юқори даражада ўлим 25 %ни ташкил этади. Икки хафталик ёшда касалланиш оқибатида тухумдон ва тухум йўлларини ривожланиши кечикади. Катта ёшдаги товуқлар касалланиш оқибатида тухум махсулдорлиги 35 -50 %га камаяди, тухум ичида серсув суюқлик бўлади, тухум қобиғи тузилиши бузилади.

Даволаш ва прафилактика- махсус прафилактика тадбирлари инактивланган ва тирик ваксинани қўллашга асосланган. Ваксинатсия схемаси касалликни интенсивлигига боғлиқ. Юқумли бронхит коллибактериоз, микоплазмозлар билан бирга аралаш инфекция ҳолида бўлса, унда антибактериал препоратлар (окситетрактсилин, неотсин сулфат, ампинсилин) аэрозол ҳолатда 4 мл/м 3 ҳисобидан қўлланилади.