Паррандаларда юқумли энцефаломиелит касаллиги

Картинки по запросу курица

Юқумли энцефаломиелит (эпидемик тремор) -ўткир кечувчи вирус касаллик, нерв тизимини (координация харакатланиши бузилиши, оёқлар парезлари) зарарланиши, юқори касаллик ва жўжалар ўлими билан характерланади.

Касал қўзғатувчи-  Picornaviride  оиласига мансуб, РНК- сақловчи вирус. Ушбу касаллик билан жўжалар ва товуқлар, курка жўжалари ва она куркалар оғрийди. Ўрдак, ёш цесаркалар ва кабутарлар ҳам касаликка мойилдир. Кўпинча 5-20 кунлик жўжалар касал бўлади. Касаллик ўчоғи-ахлат ва трансовариал йўли билан вирус тарқатувчи касал ва вирус ташувчи паррандалар.

Клиник ҳолати-  инфекция вертикал йўл билан 9 кундан 30 кунгача бўлиши мумкин. Жўжаларда ҳаракатланиш координацияси бузилади, бош, бўйин, дум патлари тремори кузатилади. Жуда кўп паррандалар оёқлари парез ва паралич бўлади. Касаллик 15% ни ташкил этади, лекин хўжаликда биринчи марта пайдо бўлганда 60% гача етиши мумкин. Жўжалар орасида ўлим 20-25 %ни ташкил этади. Товуқларда тухум маҳсулдорлиги 30-40% гача кескин тушиб кетади, майда қон аралаш тухум бера бошлайди, тухум жўжа очиб чиқиши пасайиб кетади. Касал бўлиб тузалган парранданинг кўз гавхари хиралашади, натижада кўр бўлиб қолиши ҳам мумкин.

Даволаш ва профилактика- ота-она галасида актив иммунитет ҳосил қилиш учун тирик ва инактивланган вакциналар қўлланилади, қайсики 8-16 ҳафталик жўжаларга юборилади:

  • парранда тиносиновитга қарши инактивланган СЕVAK Reo K (Сева);
  • юқумли энцефалмиелитга қарши лиофилизирланган тирик вакцина (Интервет) қўлланилади.

Кокцидиоз  (Eimeriidae) -парранда протозой касаллиги, эпизоотия кўринишида кечувчи, ичак шиллиқ пардаси буйракни (ғозларда) жароҳатловчи, маҳсулдорликни тушиб кетиши ва 15-180 кунлик ёш паррандалар орасида юқори ўлим билан ажралиб турувчи касаллик. Шулардан E.tenella, E.acervulina, E.Maxima лар патоген турлари ҳисобланади.

Эймериозларни парранда орасида тез тарқалишида паррандахонада парранда зичлиги, ҳаво ва тўшама намлиги юқорилиги, сифатсиз озуқа, жўжаларни боқишда технологиядаги бузилишлар ўз таъсирини ўтказади. Касал ва касал бўлиб тузалган жўжалар инвазия ўчоғи ҳисобланади, шу билан бирга товуқлар ҳам эймерия ташувчилари бўлиши мумкин.

Касал қўзғатувчи ооцистлари ташқи мухитни таъсирига, барча дезинфекцияловчи моддаларга ва паст даражага ўта чидамли бўлади. Улар қуритилганда нобуд бўлади ва юқори ҳарорат таъсирига чидамсиз бўлади. Жуда тез кўпайиш хусусиятига эга бўлганлиги учун ичак шиллиқ пардасидаги катта майдонга жароҳат етказади. паразитлар метаболизми маҳсулотлари ҳамда микроорганизмларни жароҳатланган жойдан организмга кириши натижасида патологик процесс оғирлашади.

Клиник ҳолати- клиник белгиларини пайдо бўлиши одатда шизонтларни иккинчи генерациясига (авлодига, наслига) тўғри келади. Ўткир шаклида сувга чанқоқлик, холсизлик ҳоллари кузатилади. Касалланган жўжалар бошини осилтириб қуйи солиб туради, патлари хурпайган, тожлари ва сирғалари ранги ўчган бўлади. Парранда ахлати суюқ, кейинчалик катта миқдорда қон ва шилимшиқ суюқлик аралаш бўлади. Жўжалар касаллангандан кейин одатда 6-7 кунлари ёки биринчи клиник белгилари пайдо бўлгандан кейин 2-3 кунлари ҳалок бўлади.

Касалликнинг ўрта кечишида жўжалар озиб кетади, оёқ ва қанотлар парезлари ва параличлари кузатилади, томир тортиши мумкин. Қондаги ўзгаришлар эритроцитларни камайиши, лейкопениялар билан белгиланади.

Даволаш ва профилактика- эймериозни даволаш учун катта миқдорда турли препаратлар -кокцидиостатиклар таклиф этилган. Бироқ кўп кокцидиостатиклар эймериозларни ўзига ўрганиб қолиш (кўникиш) хусусиятига эга ва маълум вақтдан кейин улар касалликка қарши самарасиз бўлиб қолади.

Эймерийларни эндоген босқичига препаратларнинг таъсирига кўра иммунитет ҳосил қилишга тўсқинлик қилувчи ва тўсқинлик қилмайдиган эймериоз касаллигининг олдини олиш учун қўлланилади ва парранда боқиш даврининг охиргача бериб борилади. Ушбу препаратларни бериш паррандани сўйишга 3-5 кун қолганда тўхтатилади. Ушбу препаратлар гуруҳига Аватек, Цитро, Цикостат, Мадикокс, Кокцисан 12% гранулят, Монлар 10% гранулят, Кокцистак, Авиакс, Сакокс 120, Элан-корган 100 лар киради.