Паррандаларда юқумли ларинготрахеит (ЮЛТ) касаллиги

Картинки по запросу куры

Юқумли ларинготрахеит (ЮЛТ)- ўткир кечувчи парранда касаллиги, трахея,ҳиқилдоқ ва кўз шиллиқ пардасини зарарловчи юқумли касаллик. ТОвуқсимонлар отрядига мансуб паррандалар юқори контагиоз вирус касаллиги, тархея, ҳиқилдоқ шиллиқ пардаси яллиғланиши, конъюктивитлар кузатилади.

Касал қўзғатувчи Herpesviras оиласига кирувчи юқори контагиоз вирус ҳисобланади. Ушбу касалликка товуқлар, куркалар, қирғовуллар, айниқса 1 ёшгача бўлган ёш паррандалар мойил ҳисобланади.

ЮЛТ кўпинча аэроген йўли билан ўтади, шу билан бирга озуқа, сув, парвариш қилиш буюмлари орқали ҳам ўтиши мумкин. Қисқа вақт ичида ушбу касаллик барча паррандага тарқаб кетиши мумкин.

Клиник ҳолат-инкубация даври 6-10 кунни ташкил этади ва парранданинг табиий резистенлигига, вируснинг вирулентлигига ва боқиш шароитига боғлиқ бўлади. Ўткир (кучли),ўртача, сурункали ва симптомсиз касаллик кечиш формаларига бўлинади.

Ўткир формасида фринбинозли -геморрагик яллиғланиш оқибатида нафас олиш қийинлашади. Ринит, синусит, конъюктивит, панофтальмиялар тез-тез учраб туради. Тухум маҳсулдорлиги кескин 30-50 фоизга тушиб кетади (касалликнинг оғир кечишига қараб). Нафас бўғилишидан ўлиш ҳолатлари 50 фоизни ташкил этади.

Ўртача формасида клиник белгилари яққол бўлмайди, конъюктивит, йўтал, аксириш ҳоллари кузатилади.

Даволаш ва профилактика – секундар инфекцияни ривожланишини олдини олиш учун кимёвий препаратлар (йод кристалл кукун ва алюмин упаси, йодинол, йодтриэтиленгликоль) билан аэрозол қилинади.

Охирги пайтлар касалликдан ҳоли бўлмаган хўжаликларда ЮЛТ га қарши вакцинация тадбирлари ўтказиш йўлга қўйилган. Бунда вакцинация схемасига кўра риоя қилиш керак бўлади. Паррандада иммунитет ҳосил қилиш учун 2 марта эмланади, лекин иккинчи эмлаш 4 ҳафтадан кеч бўлмаслиги ва тухум бериш даври бошланмасдан олдин бўлиши керак. Вакцинани ишлатиш қўлланмасига асосан эмлаш учун фақат соғлом парранда олинади, нимжон, кучсиз ва касал парранда саралаб ташланади.

ЮЛТ га қарши вакцинани қўллаш усуллари кўп бўлгани билан (клоакага, аэрозол, кўз конъюктивасига, сув билан ) энг ишончлиси кўз коньюктивига томизиш ҳисобланади. Шу усулда, масалан Юқумли ларинготрахеитга қарши лиофилизилланган тирик вакцина Nobilis ILT («Интервет») қўлланилади.

ЮЛТ дан холи бўлмаган хўжаликларда унга қарши «ВНИВИП» штаммидан қуруқ липосомал вирувакцина махсус профилактик тадбирларда қўлланилади. Клиник соғлом бўлган паррандани аэрозол услуби билан 16-20 кун интервал билан, окуляр услубида 20-30 кун ва клоака услубида 30 кун интервал билан эмланади.

Кенг спектрли комбинацияга эга бўлган векторли вакцина: «Vectormune FP+LT» ( Чечак+ Ларинготрахеит), СЕВА, Франция, мустаҳкам иммунитет ҳосил қилади.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.