Паррандаларнинг маҳсулдорлиги

                                                                                   Тухум қилиши.
Тухум қиладиган товуқларнинг маҳсулдорлиги уларнинг ма`лум вақт мобайнида қиладиган тухуми миқдори ва вазни билан ифодаланилади. Ҳам, гўшт, ҳам тухум учун боқиладиган товуқ зотлари тухумнинг нормал вазни 60-65г, тухумдор товуқларники 55-60г, курка ва ўрдакларники 80-110г, ғозларники эса 150-180г бўлиши керак.
Тухумнинг вазни парранда боқиш шароити, парваришлаш усули, зоти ва ёши билан алоқадор. Паррадаларнинг маҳсулдорлиги бир қатор факторларга боғлиқ. Товуқларнинг тухумдорлик даражаси уларнинг жинсий етилиш муддатиги, я`ни биринчи тухум бериш ёшига алоқадор бўлади.
Ўртача етиладиган зотларнинг тухумдорлиги кес ва эрта етиладиган зотларга қараганда юқори бўлади. Тухумга кираётган жўжа яхши ривожланган, миқти жуссала бўлиши керак, шундагина ундан маҳсулдорлик даврининг бошидан охиригача бўлиқ тухум олиш мумкин.
Тухумдорлик —паррандаланинг биринчи тухум қилишидан бошлаб ма`лум давр мобайнида берган тухумлари миқдорига боғлиқ. Паррандадарнинг тухумдорлигини хисобга олишда қиш фаслидаги тухумдорлик, Ўрта Осиёнинг иссиқ иқлимли Шароитида эса ёз ги тухумдорлик муайян рол ўйнайди.
Умр бўйи тухум қиладиган паррандалар алоҳида аҳамиятга эга. Аксари, ҳаётининг дастлабки йилида кўп тухум қиладиган товуқлар бу хусусиятини кейинги йилларда ҳам сақлаб қолади.
Паррандаларнинг тухум қўйиши даврий (тциклли) характерга эга бўлиб, курк бўлиш инстинкти туфайли тухум қилиш мунтазамлиги узилади. Бу узилишни тухумдонларда тухумларнинг етилиши кечикиши билан ҳам изоҳлаш мумкин, чунки, тухумдон фаолияти озиқланиш шароитига, парваришга, ёруғ куннинг узунлигига, ёши, йил фасли ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Уй паррандалари ва айниқса маданий зотларнинг тухумга ўтириш инстинкти сун`ий танлаш йўли билан йўқотилади ва натижада товуқларнинг тухум қилиш даври ёввойилари ва жайдари зотларидагига қараганда анча чўзилади.
С. И. Боголюбскийнинг та`кидлашига кўра, иссиқ иқлимли туманларда паррандачиликнинг маҳсулдорлигини оширишдек муҳим масалани ҳал қилиш учун ички муҳити тартибга солиб туриладиган паррандахоналар қуриш ҳамда айнан шу туманлар шароитига обдон мослашган сермаҳсул парранда зотлари яратиш лозимдир. Товуқларнинг ярим умри қўнўқли товуқхоналарда ўтади. Шу боисдан иссиқ ҳаводан сақланиш учун қўноқларни рационал жиҳозлаш ғоят муҳим тадбирлардан ҳисобланади. Агар. қўноқлар етишмаса,товуқлар кечалари дам олганда қанотлари бир-бирига тегиб туради, бу эса ҳаво алмашинувига тўсқинлик қилиб, паррандаларнинг нормал дам олишига ҳалақит беради. Ҳатто, товуқхона температураси 12,9° С га тенг бўлганда ҳам, дам олаётган овуқларнинг қанотлари бир-бирига тегиб турса, қанотлар орасидаги ҳарорат 39° гача кўтарилади. Бу эса товуқларнинг дам олиш режимини издан чиқаради ва шу сабабли уларнинг 23,5% и тунда тик туриб дам олишга мажбур бўлади.
Жазирама иссиқ иқлимли туманларда қўноқлардаги ҳавонинг юришини яхшилаш мақсадида қўноқнинг узунлигини ҳар бир катта товуқ ҳисобига 22-24см га, қўноқлар оралиғини эса ками билан 40-42см га етказиш мақсадга мувофиқдир.
Товуқлар биринчи йили энг куп тухум беради, иккинчи йили тухумдорлиги 15% камаяди, учинчи йили эса биринчи йилдагига нисбатан 25-30% озаяди.
ғозларнинг тухумдорлиги иккинчи йили биринчи йилдагига қараганда 15-25%, учинчи йили эса 30-45% кўпаяди ва ундан кейингина қариганлиги сабабли камайиб боради.
Ўрдаклар биринчи йили кўп тухум бериб, ундан кейинги йилларда 10-15% дан камайтириб боради. Ба`зи ўрдак зотлари, туллаш даврини мустасно қилганда, бутун йил бўйи тухум қилиши мумкин, максимал тухумдорлик эса. март – июн ойларига тўғри келади.
Куркалар феврал – март ойларида тухумга киради ва ёз охиригача тухум қилаверади. Ёши ортган сари уларнинг тухум, дорлиги пасайиб боради.
Тухумдорликни ҳисобга олиш. Наслчилик хўжаликларида ҳар бош парранданинг тухумдорлиги ҳисобга олиб борилади. Бунинг учун контрол уяларга тухум қўядиган ҳар бир зотдор товуқнинг кундалик тухумдорлиги унинг индивидуал номери бўйича очилган карточкаларга қайд этиб борилади.
Зотли товуқларнинг йиллик тухумдорлиги ҳар ойда қилган тухумлари йиғиндисига қараб аниқланади.
Саноат асосида ташкил этилган хўжаликларда ўртача тухумдорликни билиш учун ма`лум вақт мобайнида олинган ялпи тухум миқдорини тухумдор паррандаларнинг ўртача сонига бўлиш керак.
Тухумдор товуқларнинг бир ойлик ўртача сонини аниқлаш учун бир ой мобайнидаги ҳар кунлик тухумдор товуқлар миқдори жамланиб, ўша ойдаги кунлар сонига бўлинади. Бир ойлик ўртача тухумдорлик эса бир ойда олинган ялпи тухум миқдорини ойлик ўртача тухумдор товуқлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Йиллик ўртача тухумдорликни аниқлашда 12 ой мобайнидаги ойлик ўртача тухумдорлик йириндиси ёки йиллик ялпи тухум миқдори ўша йилдаги тухумдор товуқларнинг ўртача йиллик сонига бўлинади.
                                                                           ГЎШТ МАҲСУЛДОРЛИГИ
Паррандаларнинг гўшт маҳсулдорлигини характерлайдиган омиллар қуйидагилар: тирик вазни, ўсиш тезлиги, патланиш тезлиги, ҳар бир она товуқдан олинган жўжа, семириш сифатлари, паррандаларнинг пуштдорлиги ва бошқалар.
Паррандаларнинг ҳар хил турлари ва зотлари турлича тезликда ўсади. Ёш жўжаларнинг семиртириш охирида оғир келиши, уларнинг гўштдорлигини белгилайдиган омиллардан биридир. Жўжа гўшти қари товуқ гўштига қараганда ҳар жихатдан афзал. Ёш паррандалар тез ўсиши туфайли, уларнинг семириш таннархи арзонга тушади. Гўшт етиштиришга мослашган ҳамма хўжаликларда жўжалар гўштга боқилади. Жўжалар 63-70 кун интенсив боқилганда тирик вазни ўртача 1,6-1,7кг, ўрдак болалари 55-60 кунлигида 2кг, ғоз болалари 65-70 кунлигида 4,5кг ва 4 ойлик курка болалари 4кг қелади.
Парранданинг тез етилишиунинг тез патланишига боғлиқ, масалан, фақат яхши патланган жўжаларнинг гўшти а`ло сифатли ҳисобланади.
Ҳар бош она товуқдан (тирик вазн ҳисобида) жўжа олиш гўшт маҳсулдорлигини билдирадиган ғоят муҳим кўрсаткичлардан биридир. Бу кўрсаткич ҳар бош тухумдор товуқ ҳисобига 80-100кг ни, ҳар бош ўрдак ҳисобига 70-150кг ни, ҳар бош ғоз ҳисобига 60-100кг ни ва ҳар бош курка ҳисобига 100-120кг ни ташкил килади,
Парранданинг семириш сифатлари унинг ўсиш тезлигига, озуқа эвазига берадиган маҳсулотига, қилган гўштининг сифатига қараб баҳоланади. Ҳам гўшти ва ҳам тухуми учун боқиладиган товуқларнинг семириш хусусиятлари тухумдор зотларникига қараганда анча юқори туради. Бундай парранда сўйилганда 80% чиқади, шундан 70% и исте`мол қилинадн.
Парранданинг серпуштлиги макиённинг тухумдорлиги ва тухумдан кўп жўжа чиқиши билан белгиланади. Инкубациябоп сифатли тухум қиладиган юқори даражада тухумдор товуқ серпушт ҳисобланади, Тухумлардан кўп жўжа чиқиши эса паррандаларни яхши боқиш ва асраш шароитига боғлиқ.
Тухумлардан инкубацияда жўжа очиб чиқиши тухумларнинг уруғланиши ва инкубация режимига ҳам боғлиқ. Паррандаларнинг ирсий томонларига аҳамият бермасдан урчитиш оқибатида уруғланиш даражаси даст бўлиб, инкубация протсессида муртакнинг кўп қисми нобуд бўлиб кетади. Бинобарин, турли зотларни, шунингдек, зот ичида линияларни чатиштириш йўли билан тухумларнинг уруғланишини ва жўжа очиб чиқиш даражасини кўтариш мумкин.
Ўзбекистоннинг жазирама иссиқ иқлими шароитида дурагай жўжалардан фойдаланиш парранданинг гўшт маҳсулдорлигини оширишга имкон берадиган муҳим резервлардан ҳисобланади. Ўзбекистон чорвачилик илмий тадқиқот институти ҳамда Самарканд қишлоқ хўжалик институти худди шу масалалар билан шуғулланади. П. М.. Кулангиев ва И. Х. Исмоиловлар ўтказган тадқиқотларга кўра, маҳаллий куланги зотининг дурагай жўжалари ҳамда келтирилган гўштбоп линиялар иссиқдан кам зарарланган, иштаҳаси камаймаган. Келтирилган гўштбоп зотларнинг жўжалари эрта тонгда ва иссиқ пасайган кечки пайтларда яхши озиқланди. Дурагай жўжаларнинг 95,3% ни сақланиб қолди. Дурагай жўжаларнинг (куланги ва самарқанд группаларининг) тирик массаси 80 кунга борганда макиёнлариники 1270г, га хўрозлариники 1665 г га етди. Бунда 1кг эт қўшиш учун 3,86 озиқ бирлиги сарфланди.