Пиёзбошли сабзавот экинлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси

 ÐšÐ°Ñ€Ñ‚инки по запросу лук

  1. Пиёзбош сабзавот экинлар вакиллари ва аҳамияти. Пиёз­бошнинг сабзавот экинларига бир паллалилар синфи, пиёзгуллилар оиласи (Liliaceae) Allium авлодига мансуб оддий (бош) пиёз (A. cepa L.), саримсоқ (A.sativum L.), порей пиёз (A.porrum L.), ботун пиёз (A.fistulosum L.), шнитт-пиёз (A.schoprasum L.), кўпярусли пиёз (A.proliferumschrad), шалот пиёз (A.ascalonicum L.), слизун пиёз (A.nutans L.), анзур пиёз каби турлари ва хиллари киради. Шулардан энг аҳамиятли оддий ёки бош пиёз ва саримсоқ ҳисобланади.

Пиёзлар боши ва яшил барглари йил давомида истеъмол қилинадиган сабзавот бўлиб, таркибида жуда кўп азотли моддалар (1,7-2,5 %), шакар, эфир мойлар, витаминлар, ферментлар, кальций ва фосфор тузларини сақлайди.

Эфир мойлари уларга ўзига хос ҳид ва ўткир маза бериб туради. Оддий (бош) пиёз таркибидаги эфир мойларининг миқдорига қараб 3 гуруҳга бўлинади:

  1. Аччиқ (таркибида эфир мойлари жуда кўп, яъни 1 кг пиёзда 0,5 граммадан зиёд).
  2. Ярим аччиқ (эфир мойлари 1 кг пиёз таркибида 0,5 граммдан 0,3 граммгача).
  3. Чучук пиёзларга (эфир мойлари 1 кг пиёз таркибида 0,3 грамм­гача).

Н.Н.Балашев (1977) маълумотларга кўра Ўзбекистонда етишти­рилган бош пиёз навлари таркибида 14,0-16,5 % қуруқ модда, 7,8-11,1 % шакар, шу жумладан 4,8-8,2 % сахароза, 1,4-6,90 мг% С витамин бор. Яшил баргида эса 19-57 мг% С витамин бўлиб, А1, В1, В2 вита­минларга бой. Булардан ташқари пиёз тарикибида оз миқдорда лимон ва олма кислоталари, сиртқи қуруқ пўстларида эса сариқ кварцетин бўёқ моддаси бўлади.

Саримсоқ таркибида озиқ моддаларнинг кўплиги жиҳатидан фақат оддий пиёздан эмас, балки бошқа барча сабзавотлардан устун туради. Унинг таркибида 34-36 % қуруқ модда, 6,7 % азотли моддалар; 0,06 % мойлар; 26,3 % азотсиз экстрактив моддалар; 0,77 % клетчатка; 1,44 % кул ҳамда 10-12 мг % С витамин бўлади. Саримсоқ таркиби­даги ўсувчан эфир мойлари ўзига хос маза ва ҳид бериб, унинг миқдори оддий пиёзникидан 10 марта зиёддир.

Пиёз ва саримсоқ қадимдан (6000 йилдан бери) озиқ-овқатда иш­латилади. Улар янгилигича истеъмол қилинади, турли таомларга зира­вор, консерва саноати, колбаса тайёрлаш учун кенг кўламда фойдала­нилади. Буларнинг фитонцидлик хусусияти юқори бўлганлиги ва ор­ганизмда йиғилиб қолган оҳакни эритиш қобилиятига эга.

Умуман, пиёз ва саримсоқнинг даволаш аҳамияти халқимиз ме­дицинасида қадимдан маълум ва машҳур. Пиёз қобиғи чиқиндиларидан олинган шира буёқ сифатида қўлланиладиган препа­ратлар медицинада ошқозон-ичак касалликлари, нафас олиш орган­лари, асаб ва юрак-қон томирлар системасини даволашда ишлатилади.

Умуман, пиёз ва саримсоқнинг даволаш аҳамияти халқ медицина­сида қадимдан маьлум, машҳур. Пиёз қобиғи чиқиндиларидан олинган шира буёқ сифатида қўлланилади.

Келиб чиқиши ва тарқалиши. Кўпчилик олимлар оддий пиёз ва саримсоқнинг ватани Ўрта Осиё ва Афғонистоннинг тоғли ҳудудлари деб ҳисоблайдилар. Чунки, бу ерларда пиёзнинг маҳаллий халқлар то­монидан истеьмол қилинадиган жуда кўп ёввойи шакллари мавжуд. Батун-пиёз ва кўп ярусли пиёзлар Шарқий Сибирнинг жанубий қисмларидан ва унинг Хитой ҳамда Монголияга яқин жойларидан ке­либ чиққан. Порей-пиёзнинг ватани Ўрта ер денгизи соҳилларидир. Шнитт ва шалот пиёзлари Жанубий Осиёдан  келиб чиққан.

Пиёзбош экинлардан оддий пиёз энг кўп экилади ва қимматбаҳо даромадли сабзавот экинлардан биридир. Иккинчи ўринда саримсоқ туради. Кичик майдонларда порей пиёз ҳам қисман етиштирилади. Иқлими совуқ
шимолий районларда совуққа чидамли батун-пиёз ва кўп йиллик пиёзлар барра пиёз учун экилади.

Ўзбекистонда сабзавот экинлар умумий майдонининг 18-20 фоизини оддий пиёз ва саримсоқ эгаллайди.

Ботаник таърифи. Оддий пиёз (А.сера L.) – пиёзбоши қисқарган поядан иборат. Унда битта ёки бир нечта генератив ва вегетатив кур­таклар жойлашади. Генеретив куртаклардан қулай шароит бўлганда гулпоя ривожланади. Гулпоядан гул ва уруғ ҳосил бўлади. Вегетатив куртаклардан эса янги пиёзбош шаклланади. Бошланғич генератив ва вегетатив куртаклар қалин этли, ширали қобиқлар билан қопланган. Бу қобиқлар шакли ўзгарган барглар бўлиб, запас озиқ моддалар тўпланадиган жойдир. Улардан баьзи очиқлари пиёзбошдан яшил найсимон барглар ҳоли чиқади, қолган ёпиқлари эса пиёзбошда ри­вожланаётган куртаклар озиқланиши учун сарфланади. Ташқи қобиқчали барглар қурийди, қотиб қуруқ ва қалин пўстга айланади. Улар «куйлак» дейилиб, пиёзбошни қуриб қолишдан, механик шика­стланишдан сақлайди. Пиёзбошнинг баргларга ўтадиган жойи сохта поя ёки бўйин деб аталади. Пиёз пишганда у сўлийди, ётади ҳамда қуриб қолади.

Пиёзбошнинг туби оддий битта пиёзбошли ва шохлайдиган икки ёки бир неча пиёзбошли бўлади. Пиёзбошнинг битта тубдан бир нечта пиёзбош ҳ
осил қилиш қобилияти унинг болалаши деб аталади. Бир, икки, уч ёки кўп болалайдиган пиёзлар бўлади.

Одатда кўп болалайдиган пиёзлар кам болалайдиганларига нисба­тан анча серҳосил бўлади. Пиёзнинг пиёзбош тубида турли миқдорда бошланғич куртак ҳосил қилиш хусусияти кўп муртаклилик дейилади. Бошланғич муртак миқдорига қараб бир, икки ёки кўп бошланғич муртакли пиёзлар бўлади.

Пиёз тубининг остки қисмидаги тўқималар аста-секин нобуд бўлиб,  қотиб қолади. Тубнинг бу қисми товон деб юритилади. Пиёз­бошнинг юқорида қайд этилган тузилиши бошқа турлари, шу жумла­дан саримсоқ учун ҳам характерли ҳисобланади.

Пиёзбош бошқача қилиб айтганда тиним давридаги ўсимлик ҳисобланади. Спиц қобиқлар пиёзбошда кўп бўлиб, очиқ қобиқлар қанча кам бўлса унинг тиним даври шунча узоқ бўлади.

Баъзи пиёз турлари фақат очиқ қобиқдан иборат бўлиб, баргга ай­ланувчи пиёзбошлар ҳосил қилади. Бундай пиёзбош сохта пиёз деб аталади. Бу пиёз тинимсиз ўсув поя, яшил барглар, йўғонлашган асос­лардан иборат.

Пиёзнинг баъзи хилларида майда пиёзчалар пояда, тупгулларда ҳосил бўлиши мумкин. Уларнинг ички тузилиши худди ер остидаги сингари бўлиб,
хаво пиёзчалари деб аталади.

Пиёз попук илдизли бўлиб, суст ривожланади, кўпинча ернинг юза (50 см гача) қатламига таралади. Илдизлари жуда кам шохланади. Шунинг учун уларнинг
сўриш кучи кучли эмас.

Пиёз ҳаётининг иккинчи ёки учинчи
йиллари пиёзбошнинг бош­ланғич муртакларида туб қисми шишган, йуғон битта ёки бир нечта ичи ғовак гулпоялар ҳосил бўлади. Гулпоялардан йирик шарсимон
туп­гул чиқади. Тупгули юпқа оқ парда билан ўралган бўлиб, гуллари очилганда ғилоф ёрилади. Гули икки жинсли бўлиб, олтита оқ ёки яшил-оқиш гултожбарглар,
олтита чангчи ва устки тугунчадан иборат. Тупгулдаги гулларнинг ҳаммаси бирвақтда очилмайди, шунинг учун гуллаши ва уруғининг етилиши анча вақт давом
этади. Жанубий район­лар шароитида битта тупгулнинг гуллаши 10-20 кун ва ундан ҳам кўпроқ давом этади.

Бошпиёз – четдан ҳашаротлар, асосан асаларилар ёрдамида чанг­ланувчи ўсимлик.

Меваси – уч қиррали, пишганда ёриладиган кўсакча. Унда олтита (тўла чангланганда) уч қирра ва усти ғадир-будур қора уруғлар бўлади. Уруғининг абсолют оғирлиги ўртача, 2,5-4 г. Унувчанлиги 95-98 % бўлиб 2-3 йилгача сақланади.

Гуруҳланиши ва навлари. Бутунроссия ўсимликшунослик ин­ститутининг (Казакова,1970) гуруҳлашига кўра, оддий пиёз (Allium cepa L.) учта: жанубий, ғарбий ва шарқий кенжа турларга бўлинади.

Бошпиёз навлари бир-биридан қатор морфологик белгилари ва биологик хусусиятларига кўра фарқ қилади.

Пиёз навлари ҳосилдорлиги ва пишиш муддатларига қараб бир-биридан кескин фарқ қилади. Ўзбекистонда, асосан ўсув даври 140-180 кун (униб чиққандан то ёппасига барги ётгунча) бўлган ўртапишар ва кечпишар Андижанский белый местный, Каратальский, Каба-132, Испанский-313, Самаркандский красный-172 каби навлари кенг тарқалган.

  1. Бошпиёз биологик хусусиятлари. Оддий (бош) пиёз навига, ўстирилаётган жойига, парваришлаш усулларига қараб икки, уч ва кўп йиллик ўсимлик бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда уруғдан экилган пиёз икки йиллик бўлиб, биринчи йили йирик пиёзбош ҳосил қилиб, иккинчи йили ундан гулпоя чиқариб гуллайди ва уруғ беради.

Пиёз совуққа чидамли ўсимлик. Унинг уруғи 3-5 хароратда ниш­лай бошлайди, пиёзбоши эса ўсади. Ўсимликнинг ўсиши ва ривожла­ниши учун қулай харорат 18-280 ҳисобланади. Униб чиққан ўсимликлари 2-30 гача совуққа чидайди, пишган пиёзбошлари эса 10-120 гача қисқа муддатли совуққа ҳам чидайди. Яхлаган ва аста-секин яхдан тушган пиёзлар ҳаётчанлигини йўқотмайди. Пиёзнинг барги 6-70 гача совуққа чидайди.

Пиёзнинг уруғи қаттиқ пўст билан ўралган ва таркибида эфир мойи бор. Шунинг учун у секин бўртади ва унади. Баҳорда экилган пиёз уруғи 15-20 кунда кўкаради.

Уруғнинг униш жараёнида илдизча, уруғбарг ости тирсаги ва битта уруғпаллабарг ҳосил бўлиб, у дастлабки вақтларда уруғ ичида туради. Шунинг учун уруғпаллабарг ости тирсаги ўсиб ер бетига сирт-моқча шаклида чиқади.

Уруғпаллабарг ости тирсаги ўсишини давом эттириб, аста-секин ердан уруғпаллабаргни тортиб, уруғ пўсти билан ер бетига олиб чиқади ва тикла
нади. Лекин уруғ жуда чуқур экилган, ер қаттиқ бўлса, ердан уруғпаллабарг эмас, илдизчалар ҳам қўшилиб чиқади ва майса нобуд бўлади.

Сиртмоқча чиқариш даврига келиб уруғпалла ичида куртак ҳосил бўлади ва ундан дастлабки чинбарг пайдо бўлади. Барг, одатда, уруғ унгандан 12-15 кун кейин, уруғпаллабаргнинг махсус тешикчасидан ташқарига чиқади. Биринчисидан кейин 8-10 кун ўтгач, унинг ичидан иккинчи чинбарг ўсиб чиқади. Учинчи ва ундан кейинги барглар ҳар 4-6 кунда, аввалги баргнинг ичидан ўсиб чиқа беради. Натижада сохта поя ҳосил бўлади, булар бир-бирининг ичига ўралган найсимон барг қинларидан  иборат.

Пиёз майсалари дастлаб жуда секин ўсади. Шунинг учун ҳам уларни бегона ўтлар босиб, ўсишига халал беради, улар қатқалоқдан, намнинг етишмаслиги ва бунда ноқулай шароитлардан қаттиқ қийналади. Шу сабабли пиёз ўсув даврининг бошида яхши парвариш қилишни талаб этади.

Ассимиляция аппарати (барглари) чиққандан кейин пиёзбош шакллана бошлайди. Баргларда синтезланадиган углеводлар ўсимликнинг қуйи қисмига тушиб, у ерда запас бўлиб тўпланади. Бунда баргнинг асоси йўғонлашиб, этли қобиққа айланади ва пиёзбош ҳосил қилади. Шу билан бир вақтда этли туташ қобиқ ҳам ҳосил бўлади. Бу қобиқнинг ассимиляция қилувчи пластинкаси бўлмайди. У озиқ моддалар тўпланиши учун хизмат қилади.
Ўзбекистонда экилади­ган пиёзларнинг ўсув даври уруғдан экилгани-
да 130 кундан 160-180 кунгача давом этади. Уруғлик пиёзбош ўтказилгандан то уруғ пиш­гунча 110-130 кун ўтади.

Пиёзбошнинг шаклланиши учун энг қулай ҳарорат 20-30. Ҳарорат бундан паст бўлса, пиёзбош суст ўсади; ҳарорат юқори бўлса, тарки­бидаги пластик моддаларнинг нафас олишга сарфланиши туфайли            пиёзбош майда бўлиб қолади.

Шимолий нав пиёзларнинг ўсиши учун 15-18 соатлик узун кун энг қулай ҳисобланади. Узун кун шароитида пиёзбош тез шаклланади, барвақт етилади ва анча йирик бўлади. Қисқа кунда эса пиёзбошлар­нинг шаклланиши ва етилиши кечикади. Жанубий пиёз навлари учун аксинча, қисқа кун керак. Бу пиёзлар шимолда экилса, узун кун ша­роитида пишмай қолади.

Ўсимлик хаётининг турли даврларида ёруғлик интенсивлигига та­лаби бир хилда бўлмайди. Улар ўсув даври бошларида, барг аппарати ўсиб чиққанда унчалик катта бўлмайди, лекин пиёзбошлар шакллана­ётган вақтда
бирдан катталашади. Шунинг учун барра пиёз ўстираётганда ўсимликни бир оз соялатиш жуда муҳим. Ўсимлик йирик бошпиёз учун ўстирилганда соялатиш пиёзбошлар шакллани­шини кечиктиради ва ҳосилни камайтирди.

Пиёзбошнинг шаклланиши ва етилиши озиқ моддаларга ва ўсимликнинг сув билан таъминланганлигига боғлиқ. Уруғ қанча қалин экилса, ўсимлик озиқ моддалар ва сув билан қанчалик кам таъмин­ланса, пиёзбош шунчалик тез шаклланади ва майда бўлади. Агар ҳар гектар ерда 200-400 минг ўсимлик ўстирилса ва озиқланиш шароити яхши бўлса, йирик озиқ-овқатга ишлатишга яроқли пиёзбош етилади.

Пиёзбош шаклланаётганда пиёз тубидаги этли пардалар орасида бошланғич муртак, булардан эса келаси йили гулпоялар ёки майда ёш пиёзбошлар ҳосил бўлади.

Куртакдан янги пиёзбош ҳосил бўлиши ёки гулпоя чиқиши турли сабабларга, биринчи навбатда пиёзбошнинг сақланиш ҳароратига боғлиқ.

Паст ҳароратда (2-10) узоқ сақланса, пиёздаги куртаклардан гул­поялар ҳосил бўлади. Бундан юқори (18-20 С) ёки, аксинча 0 дан паст хароратда сақланганда куртакдан янги, ёш пиёзбош ҳосил бўлади.        Пиёзнинг ана шу биологик хусусиятини назарда тутиб, пиёзбош юқори (18-20 дан ортиқ) ёки аксинча, паст (0 дан паст) хароратда сақланади. Шунда пиёз эркаклаб кетмайди. Уруғлик учун  мўлжалланган пиёзбош эса, 2 дан 10 гача  ҳароратда сақлаш тавсия қилинади.

Уруғлик пиёзларнинг эркаклаб кетишига экиш муддати, пиёз­бошларни ерга, ўтқазгандан кейинги ҳарорат, тупроқ намлиги ҳам таъсир қилади. Баҳор яхши, иссиқ келганда ва ерда ҳам кам бўлганда пиёзнинг эркаклаб, гулпоя (стрелка) чиқармайдиган, ўсимликларда «ўжарлик» хусусияти пайдо бўлишига олиб келади. Аксинча, пиёз эрта экилса ва баҳорги салқин ҳаво чўзилса, гулпоя чиқариш кучаяди ҳамда яхши уруғ ҳосили олинади.

Бошпиёз айрим, гулининг гуллаши 3-4 кун давом этади. Жанубда тўпгулнинг гуллаши 15-20 кун, ўрта минтақада эса 48 кунгача давом этади.

Картинки по запросу лук

  1. Бош пиёз ўстириш технологияси.

Ер танлаш. Механик таркиби енгил қумоқ бўлган оч тусли бўз тупроқлар пиёз учун яхши ҳисобланади. Шўрланган ва ботқоқ туп-роқлар эса яроқсиз.

Алмашлаб экишдаги ўрни. Қатор оралари ишланадиган, далани бегона ўтлардан тозалайдиган – карам, картошка, помидор ва бодринг яхши ўтмишдош.
Пиёзи пиёздан ва илдизмевали сабзавотлардан сўнг экиш ман этилади.

Ўғитлаш. Пиёз илдизи ер юзасида жойлашганлиги учун тупроқ намлиги ва озиқасига талабчан. Бир тонна ҳосил олиш учун тупроқда 10,6 кг азот, 7,3 кг фосфор, 3,6 кг калий солиш зарур. Бўз тупроқларда гектарига 20-30 тонна гўнг, азот 200, фосфор 150, калий 75 кг; ўтлоқ ва ўтлоқ бўз тупроқларда азот 160, фосфор 150 ва калий 80 кг ҳисобида берилади. Фосфор йиллик нормасининг 75 % и, калий ва гўнг ҳамма нормаси шудгордан олдин, фосфорнинг қолган 25 % и эса экишолди ёки экишда бери-
лади. Азотли ўғитлар 50 % и ўтоқдан сўнг 1-2 чинбарг­лик даврида, қолган 50 % и эса пиёзбошлар шаклланиш дав­рида солинади.

Ерни экишга тайёрлаш. Кузда тупроқ 27-28 см чуқурликда шуд­горланади, текисланади. Ерга баҳорда бороналанади, қўлда экилади­ган бўлса, жўяк олинади. Такрорий экин сифатида экиладиган бўлса, асосий экин йиғиштирилгач, ерлар шудгорланади, жўяклар олиниб провакация суви берилади ва 8-10 кун ўтгач чизелланиб бороналанади ва молаланади.

Пиёз экилган майдонларда бир йиллик бегона ўтларга қарши у экилгунга қадар гектарига тупроқнинг 6-8 см чуқурлигида 1,0-1,5 кг, пиёз экилгач 7-8 кг трефлан ёки 12 кг дактал таъсир этувчи модда ҳисобида сепилиши лозим.

Экиш муддати ва усуллари. Ўзбекистонда пиёз уч муддатда экилади: эрта бахорда – феврал охири мартнинг бошларида; ёз-кузда -август-сентябрда ва қиш олдидан – ноябрь охири декабрнинг бошла­рида экилади. Эрта баҳорда экилган пиёз ёз-куз ва қишолди экилган­дан қишда яхши сақланади. Шунинг учун қишда сақлаш учун фойда­ланилади.

Пиёз СКОН – 4,2 маркали сеялка билан ленталаб экилади – (60+15+15см ёки 40+15+15 см ва 50+20, 45+15 см. схемаларда). Экиш нормаси лента усулида гектарига эртанги муддатда 10-12 кг, ёзги ва қиш олдидан экилганда эса 14-16 кг, сочма усулда 20-25 кг. Гектари­даги туп сони 350-400 минг дона бўлиши мақсадга мувофиқ.

Парваришлаш. Тўла униб чиққандан сўнг ўсимлик бўйи 5-6 см бўлганда ўсимликлар ораси 3-5 см қолдирилиб биринчи ўтоқ ва ягона ўтказилади, иккинчи ягона ва ўтоқ ўсимлик бўйи 15-20 см бўлганда ўтқазилиб ўсимликлар ораси 7-8 см қолдирилади. Агарда бегона ўтлар кўпайса, учинчи ўтоқ ҳам ўтказилади. Жами ўсув даврида қатор ора­лари КРН-2,8А, КРН-4,2, КОР-4,2 культиваторлари билан 4-5 марта­гача юмшатилади.

Пиёз учун тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 75-80 % бўлиши керак.

Суғориш. Пиёз баргнинг сатҳи кичик бўлганлиги учун сувни ҳам буғлантиради. Пиёз уруғининг униш ва пиёзбоши шаклланишида на­мни кўп талаб қилади. Ўсув даврининг охирида унинг сувга талабчан­лиги кескин камаяди. Бу даврда нам кўп бўлса, пиёзбошнинг етилиши кечикади ва яхши сақланмайди.

Августда экилган пиёз куздаёқ, кеч кузда ва баҳорда экилганлари эса апрель ойидан бошлаб, баҳорги ёғингарчилик тўхтагандан кейин суғорилади.

Ер ости сувлари чуқур жойлашган бўз тупроқли ерларда пиёз май, июль ойларида ҳар 8-10 кунда суғорилади. Сўнгра пиёзбош ўсишдан тўхтаганда ҳар 12-15 кунда бир марта суғорилиб, пишишига бир ой қолганда эса суғориш тўхтатилади. Ер ости суви чуқур жойлашган буз тупроқли ерларга экилган пиёз, тахминан 12-13 марта, ер ости суви 1-2 м чуқурликда жойлашган участкаларда 7-9 марта суғорилади.

Августда экилган пиёзларнинг бир қисми, одатда, гулпоя чиқариб эркаклаб кетади, буларни ўз вақтида олиб ташланмаса, пиёзбоши майда бўлиб, ҳосил камаяди.

Похожее изображение

Касаллик ва зараркунандалар. Сохта ун-шудринг касаллиги (пероноспороз) – сариқ ғубор пайдо бўлиб, барг ва гулпоялар сарғайиб сўлиб қолиш билан ифодаланадиган касаллик. Касаллик қўзғатувчиси-замбуруғ. Кураш чоралари – ўсимликка 1% ли бордо суюқлиги, цинеб (0,7-1%), каптан (0,5- 0,7 %), Тилт, Топаз-100, фундазол (0,2- 0,6 %) пуркалади.

Бўйин чириш-замбуруғ касаллиги, пиёзни сақлаш вақтида зарар­лантиради. Бунда пиёзбош бўйни юмшаб қолади, сўнгра эса чирийди. Кураш чоралари: пиёзбошлар 10-12 соат давомида 35-400 да ҳавода (иссиқда) қуритилади.

3анг касаллигига қарши кураш тадбирлари сифатида 1 % ли бордо суюқлиги пуркаш тавсия этилади.

Ўсув даврида пиёзга тамаки трипси катта зарар етказади. Унга қарши ўсимликка арриво, децис (0,3-0,4 кгга) ва бошқа перетроидлар сепилади.

Пиёз папппасига қарши уруғ экиш олдидан 10 % ли гептахлор дўсти билан дориланади, ўсимликка намланадиган 30 % ли хлорофос порошогининг 0,1-0,2 % ли суспензияси пуркалади.

  1. Ҳосилни йиғиш ва сақлаш технологияси. Баҳорда ва кеч кузда экилган пиёзлар сентябрда-октябрь бошларида, августда экил­ганлари эса июл-август бошларида йиғиб олинади. Пиёз пишганда пиёзбош юмшаб, кейин бўйни қурийди, барглари сўлиб ерга ётиб қолади. Пиёз барглари тўла қуригунча кутиб туриш ярамайди, чунки кечикиб йиғиштириб олинган пиёз яхши сакланмайди.

Пиёз КТН-2Б, КСТ-1,4 маркали ковлагичлар билан ёки қўлда бир марта йиғиштирилади. Уни тўла механизация ёрдамида йиғиштириш учун ЛКГ-1,4 ва
ПМЛ-6 маркали машиналардан фойдаланилади. Қазиб олинган пиёзлар бир неча кун хирмонга ёки далага юпқа ёйи­либ, қуёшда қуритилади. Қуритиш вақтида пиёзлар бир оз намни йўқотади, барглари сўлийди, пиёзбош эса 3-4 қуруқ пўстларга, яъни уларни келгусида қуриб қолишдан сақлайдиган қаттиқ пўстларга ўралади.

Қуриган пиёз барглари кесилади ва пиёз йириклигига, етилиш да­ражасига қараб сортларга ажратилади. Баргларни пиёзбош учидан 3-4 см қолдириб кесиш керак. Агар барглар пастдан кесилса, пиёзбош­нинг ичига турли бактерия киради ҳамда сақлаш вақтида пиёзнинг кўпи чиқитга чиқиб кетади.

Пиёзбошлар уч гуруҳга ажратилиб фарқланади: 1) товар махсу­лоти учун (йирик ва ўртачалари) ажратилади, улар яхши етилади ва қишда сақлашга яроқли бўлади; 2) бу ҳам товар маҳсулот учун ажра­тилади, лекин булар тўла етилмаган (бўйни йуғон), шунингдек, шикастланган, кейинчалик сақлашга яроқсиз пиёзбошлар бўлади; 3) майда (ниш) пиёзлар, булар товар маҳсулот бўлмайди, келгуси йили қайта экилиб, улардан кўк пиёз ёки пиёзбош етиштирилади.

Ўзбекистонда хар гектар пиёздан ўртача 180-200 ц дан бросил олинади. Пиёз қуруқ, яхши шамоллатиб туриладиган хоналарда 20-40 см қалинликда ёйилган ҳолда ёки сиғими 10-15 кг ли яшикларга со­линган ҳолда сақланади. Катта яшикларда, қопларда эса пиёз яхши сақланмайди.

Истеьмолга ишлатиладиган пиёзларни сақлаш учун қулай ҳарорат +0,5, +1, ҳавонинг нисбий намлиги эса 75-80 % ҳисобланади.

Одатдаги, сунъий усулда совитилмайдиган сабзавот омборларида кузги-қишки-баҳорги даврда (октябрдан-апрелгача) сақлашда вазни камайишидан 7-10 % гача, шунингдек, чириш ва ҳаддан ташқари ўсиб кетишидан сақлаш режимига ва сақлаш олдидан пиёзлар ҳолатига қараб, 3-4 % дан то 20 % гача ва ундан ҳам кўпроғи нобуд бўлади. Бундан ташқари қуруқ қобиқ ҳолидаги чиқиндилар (0,05-2-2-5 %) ҳам чиқиши мумкин.

Сунъий усулда совитиладиган совуқ хоналарда, доимий паст ҳароратда (1-2) сақланганда пиёзларнинг чириши ва ўсиб кетиш ҳоллари бўлмайди, табиий йўқолиш, шакар ва витаминларнинг парча­ланиши кескин камаяди.

Қишки сақлаш учун қуйиладиган  пиёзларни йиғиб олишдан икки ҳафта илгари экинларга малеин кислота гидразиди (ГМК) нинг О,2 – 0,25 % концентрацияли эритмасини пуркаш ўсиб кетишини маьлум даражада тўхтатади.