Помидор кўчат касаллаги ҳақида маълумот

Мозаика касаллиги –баргларда оч ва қора догъларни ҳамдадўмбоқчаларни пайдо бўлиши, шунингдек, барг пластинкасини ўзгариб кетиши билан маълум бўлади.

Стрик касаллиги –помидорнинг ер устидаги органларини зарарлайди. Бу касаллик пайдо бўлганида баргларда қўнгъир догълар ёки бандларида йўл-йўл чизиқлар ҳосил бўлади.

Столбур касаллиги –барглар, косачалар, гултож, уругъчи ва чангчиларда морфологик ўзгаришларни келтириб чиқаради. Ўсимлик тўқималари дагъаллашиб, бинафша ранг ёки оқиш тус олади, ўрта томиридан букилиб, ўралиб қолади.

Касалликларни қўзгъатувчи вируслар тупроқда ва бегона ўтларда сақланиб қолиб, сўрувчи зараркунандалар ёрдамида маданий ўсимликларга ўтади, уругълардан, иш қуролларидан касал ўсимликлар ва одам қўлидан юқади.

Чериш касаллиги –помидор етилиб келаётган даврда зарарлайди. Унинг иккита шакли бор:

Учидан физиологик чериш –меванинг учида ясси ёки ботиқ, концентрик қўнгъир догълар ҳосил бўлади. Натижада, мева қаттиқлашади, кейинчалик эса юмшайди ва догълар гъубор билан қопланади. Бу касаллик тупроқ намлиги кескин ўзгариб турганида ва азотли ўгъитлар ортиқча солинганидан пайдо бўлади.

Бактериал чериш касаллиги –меванинг уч томонида сувли қўнгъир тусга кириб борадиган кулранг-яшил догълар пайдо бўлади, зарарланган тузими чирийдо, мева ўзига ҳос ҳидли, структурасиз массага айланади. Касаллик экинларнинг қолдиқларида сақланади.

Помидорда учрайдиган баcтериал қора догъъ касаллиги билан ўсимлик барглари, поялари, мевалари зарарланади. Барглардаги догълар аввал майда, сувли бўлади, кейин қорайиб, атрофдаги тўқималар саргъайиб кетади. Меваларда догълар сувли жияк билан ўралган қабариқ қора нуқталар кўринишида бўлади, кейинчалик сувли жияк йўқолиб кетади.

Бу касаллик ўсимлик уругълари ва қолдиқлари орқали ўтади.

Фзариоз –сўлиш касаллиги. Очиқ ва паналанган ерга экилган экинларда учрайди. Қўзгъатувчиси – фузариум (тупроқ замбуругъи). Ингичка ён илдизчаларининг ўсиш нуқтаси орқали ўсимликларнинг томирлари системасига ўтиб, уларни зарарлайди. Ўсимлик барглари оч-яшил ёки саргъиш тусга кириб, томирлари оқариб қолади, учки новдалар бир оз сўлйди, сўнгра барг бандларининг шакли бузилиб, барг пластинкалари ўралин қолади.

Тупроқ ва ҳаво ҳарорати кески ўзгариб турса, касаллик моддалар алмашинувини издан чиқаришга олиб келди. Тупроқ, ўсимлик қолдиқлари ва ругълар касаллик манбалари.

Вертисииёз –сўлиш касаллиги. Плёнкали иссиқхоналарда ҳам очиқ ерда ҳам зарар келтиради. Ўсимликларнинг томир системасига ўтиб, уларни зарарлайди. Натижада, ўсимликлар захарланади. Касал теккан ўсимликлар солиб қолади.