МИКСОМАТОЗ КАССАЛИГИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 
Миксоматоз — қуёнларнинг ўткир юқумли касаллиги. Ушбу касалликнинг асосий эпидемияси иссиқ мавсумга тўғри келади — баҳор ва иссиқ ёзда
Биринчи марта касаллик Санжарелли томонидан 1898 йилда Уругвайда кашф этилган ва тасвирланган.
Касаллик қуён етиштирувчиларга жуда катта иқтисодий зарар келтиради????????. Ёввойи ва уй қуёнлари ёши, зоти ва жинсидан қатъий назар миксоматоз билан касал бўлиб қолиши мумкин. Юқумли касалликнинг қўзғатувчиси – касал қуёнларнинг буруни ва кўзидан чиқадиган вирус.Вирус ўзи қонда, терида, тери ости тўқимасида бўлади.
Қуёнларда миксоматоз бир неча йўллар орқали тарқалиши мумкин:
1️⃣Ҳашоратлар орқали — чивинлар
2️⃣Касал ҳайвон билан алоқа қилишда.
3️⃣Касаллик узоқ масофа, қуёнлар савдоси билан шуғулланадиган одамлар томонидан хам тарқалиши мумкин
4️⃣Уй шароитида, яъни инвентарлар орқали сув ва овқат идишлар орқали.
Касаллик тарқалишини олдини олиш учун, шубҳали қуёнларни дарҳол алоҳида бошқа жойга олиб қўйиш керак. Катта қуёнларда миксоматознинг давомийлиги 10-14 кун ташкил қилади, ёш қуёнларда эса касалликнинг давомийлиги бир ҳафта. Касалликнинг белгилари 9-11 кун давом этади, ундан кейин ҳайвон озиқ-овқат, шунингдек, атроф-муҳитга қизиқишни йўқотади. Кўпинча 90% қуён ўлади.
Ушбу касалликнинг олдини олиш:
Ушбу касалликнинг асосий профилактик усули — вакцинатсия????, бу билан бирга миксоматозни олдини олиш учун бошқа санитария-гигиеник тадбирларни ҳам бажариш керак
Вакцинатсия 28-45 кунли ёш қуёнларни икки маротаба (тери остига 1 мл), кейин уч ойлигида ревактсинатсияни амалга оширилади. Михоматозга қарши иммунитет биринчи инексиядан кейин эттинчи кунда шакилланади ва 8-9 ой давом этади. Профилактик тадбирларда миксоматозга қарши, қуёнларни хар йил март ойида вакцинатсия амалга оширилади.
Мақола муаллифи  Давлат Аламов