Сенотаиниоз – асалари касаллиги

Сенотаиниоз инвазион касаллик бўлиб, уни сенотаиния пашшасининг личинкалари қўзғатади. У асаларининг кўкрак бўшлиғида паразитлик қилади.

Касалликни қўзғатувчилар.

Мамлакатимизда сенотания пашшаси фақат жанубда ва ўрта минтақаларда учрайди. У кумушранг пашша бўлиб, уй пашшасига ўхшайди, фақат ундан ранги очиқроқ. Сенотания пашшаси жуда кўп насл қолдиради ва уй пашшасидек тухум қўймай, тирик қурт қўяди. Урғочи пашшанинг қорнида 100 дан 700 гача личинка бўлади. Личинка танасининг узунлиги 0,7-0,8 мм, эни эса 0,17 мм бўлади.

Сенотания пашшасининг урғочиси личинкаларини асалари танасига қўяди. Улар асалари танасининг ташқи пардасини кемириб ичига жойлашгач, у ерда ривожланишнинг маълум босқичларини ўтайди. Кейин эса ундан чиқиб ерга кириб кетади. Ерда личинкалар ғумбакка, яъни ёлғон пиллага (пупарияга) айланади. Улардан кейинчалик етилган пашшалар чиқади.

Пиллаларнинг ривожланиш муддати 15-35 кун бўлиб, бу ташқи шароитга боғлиқ. Ёз мобайнида сенотания пашшаси икки бўғин авлод беради. Улардан бири ёлғон пилла ҳолатида ерда қишлайди.

Баҳор ёки ёзнинг бошланишида , иссиқ об-ҳаво шароитида ёлғон пиллалардан етилган пашшалар чиқади. Об-ҳаво қуруқроқ келган йиллари ёғингарчилик кўпроқ бўлган йилларга нисбатан пашша кам бўлади.

Ҳовузлардан узоқда жойлашган аризорларда ҳовузга яқин жойлашганларига нисбатан пашшалар камроқ бўлади. Бу пашшалар арихоналарнинг ёки пахсаларнинг устида ўтиради.