Ширага бой ўсимликлар – Бодом

Бодом
(Amygdalus communis L..)Бодом раъногулдошлар оиласига мансуб ўрмончилик мевали дарахти. Бўйи 5-10 м барглари узун чузинчоқ, юқориси ялтироқ яшил рангда.

Ўзбекистонда яна бошқа ёввойи 4 тури мавжуд. Гули оқ ёки оқиш пушти рангда, калта ва ингичка гул оёқчасида жойлашган. Бодом қаттиқ данаги билан бошқа мевалардан фарқ қилади. Гуллаш даври март апрел ойлари ва баргларини йил давомида ташлаб туради. Бодомзорлар Ўзбекистоннинг денгиз сатҳидан 1000–2000 м гача булган тоғли ҳудудларида экилади. Бодом дарахти қурғоқчиликка ва совуққа чидамли. Бодом гули совуққа дош бера олмайди. -2 даража совуқда бодом гулини совуқ уради.

Эрта баҳорда гуллайдиган бодом асалариларга жуда фойдали озуқа манбаидир. Эрта баҳордан асалариларни тез кўпайиши ва мавсумга кучли бўлган асалари оилаларини тайёрлашда бодомзорлар жуда муҳим. Асаларилар бодом дарахтидан тўйимли асал, яни 1 гектар бодом даласидан 40 кг атрофида асал ва қизил рангли гулчанг йиғади.

Бодом ҳосилдорлигини оширишда асаларилардан фойдаланиш энг яхши усул булиб бутун дунйода қулланилади. Юқори ҳосилдорлик асаларичиликда ҳам ва бодом этиштиришда бу икки табиат иноми ўзаро узвий боғлиқлиқдир.
Ширин бодом меваси юқори сифатли эгулик, меваси хом ҳолида хам истимол қилинади. Кондетер ва нон ишлаб чиқаришда, халқ табобатида, замонавий медитсинада кенг қўлланилади. Мисол учун қанд касаллиги ва ошқозон ичак касалликларини даволашда ширин бодомдан фойдаланилади. Ёш болаларда дармонсизликни ва тери юмшатиш муолажаларида бодом ёғи катта фойда беради. Аччиқ бодом меваси таркибидаги синил кислотаси сабабли захарли хисобланади. Медитсина ва косметика соҳаси учун аччиқ бодомдан эфир мойи олинади.