Шолини кўчат усулида етиштириш технологияси

Осиё давлатларининг асосий қисмида шоли етиштиришда кўчат усули мухим ўринни эгаллайди. Дунё миқёсида экиладиган шоли майдоннинг 85-90% да шу усул қўлланилади. Шоли кўчат усулида етиштирилганда тўғридан-тўғри экишга нисбатан кўпгина афзалликларга эга:

  1. Шоли уруғи кўчатхоналарда экилиши кўчатхоналарда экилиши муносабати билан кеч кузга қолмасдан йиғиштириб олиш имконини яратади.
  2. Кўчат усули хар бир ердан унумли фойдаланиб, икки марта (буғдой-шоли) ғалла ҳосили олиш имкониятини яратади.
  3. шоли уруғининг 60-70% иқтисод қилинади.
  4. Шолининг ўсув даврининг 30-35 куни кўчатхонада ўтиши муносабати билан сув сарфи 20-25%га қисқаради.
  5. Шоли ҳосилдорлиги эса тўғридан-тғ0ри экканга нисбатан 15-30% юқори бўлади.

Шолини кўчат усулида етиштиришнинг асосий камчилиги қўл меҳнатини кўп талаб қилишидир.

Картинки по запросу Sholi

Республикамизда шолини бу усулда етиштириш 1993-1995 -йилларда ишлаб чиқилди. А.А.Шокиров, Г.Н. Раҳимов, У.Х.Тилавов маълумотларига кўра, асосий экин сифатида шоли экиладиган майдонлар бўйича қуйидаги агротехник тадбирлар амалга оширилиши лозим. тошкент, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида «Авангард» нави, Қораполғистон Республикасида «Нукус» нави асосий экин сифатида кўчатхоналарга  1-10 майда экилади. Асосий майдонга 10-20 июнда кўчат кўчириб экилади. Республикамиз бўйича барча хўжаликларда ҳосилдорликни ёппасига 30-40 %га  бемалол ошириш учун ички интенсив имкониятлар мавжуд бўлиб, улардан энг асосийси шолини кўчат усулида механизатсия билан етиштиридир.

Жаҳон миқёсида шоликлар кўчат усулининг уруғни бевосита экиш усулидан моҳият эътибори билан бундай фарқ қилишига, унинг афзалликлари ниҳоятда кўплигига ишонч ҳосил қилиб ва фойдали барча жиҳатларни ҳисобга олиб, бу усулнинг оғирлигини, ташвишларининг  бир қисмини механизатсия зиммасига юклаш борасида ҳар хил мосламалар, экиш механизмлари яратганлар, синаб кўрганлар, қўллаганлар ва бу жараён узлуксиз давом эттирилиб келинмоқда.

Кўчат усули уруғ экиш усулидан қуйидаги фойдали жиҳатлари билан фарқ қилади:

Ишни 20-30 кун аввал бошлаш мумкин ва бунда энг кечпишар шоли навларини ҳам континентал иқлим минтақаларида экиш ва юқори ҳосил олиш имконияти кафолатланган.

  1. бир ой давомида катта майдонни ўғитлаш, суғориш, ўтоқ қилиш ташвишлари ўз-ўзидан бартараф этилади, яъни шоли кўчатлари кўчатхонада камида 1 ой ўстирилиб, сув ва ўғит билан кўчатхонада кичик майдончада тўлиқ таъминланади ва 25-30% ўғит иқтисод қилинади.
  2. Анъанавий уруғ экиш усулида Ўзбекистон бўйича тавсияларга биноан бир гектар майдонга 200-220 кг шоли уруғи экилса, кўчат усулида 65-70 кг уруғ сарфланиб, ҳар бир гектаридан 150 кг уруғ иқтисод қилинади ва кўпгина чет мамлакатларда 1 гектар ерга 30-35 кг уруғ сарфланади ва кейинги ҳолат шоличилик ИТИ тадқиқотларида ҳам исботланади.
  3. Бир ой мобайнида шоли ўсимлиги кўчатхонада кичик майдонда парваришланиши туфайли бериладиган умумий сув мэъёрининг 30%дан ошиғи тежалади.
  4. Кўчат  усулида  ўстирилган шолининг ҳосилдорлиги уруғдан экилган шолига нисбатан ҳар доим камида 25-30% ортиқ бўлади. Бу маълумотларни кўпгина адабий манбалар ҳам тўлиқ тасдиқлайди.
  5. Такрорий экин сифатида кузги ғалладан бўшаган майдонларда шолини кўчат усулида экиб бемалол ҳосил олиш имконияти мавжуд бўлиб, шоли тўлиқ пишириб етилиши учун талаб этиладиган очиқ-иссиқ кунлар сони ва зарур фойдали ҳарорат етарлидир.
  6. Шоли кўчатлари ўтказилаган пайтда бўйи 15-25 см бўлиб, дала эса бегона ўтдан тоза бўлади ва бегона ўтга қарши махсус курашишнинг айрим ҳолларида эҳтиёжи бўлмайди ёки кескин қисқаради.
  7. Уруғдан ўстирилган шоли ҳолларда ўғли ортиқчалик қилса, ғовлаб ётиб қолади ва табиийки ўз-ўзидан ҳосил ёқолади. кўчатдан ўстирилган шоли эса ҳеч қачон ётиб қолмайди, чунки пояси ёғон, бақувват, тупланиш даражаси юқори бўлиб, ташқи шамол таъсирларига ниҳоятда бардошлидир.

Қўлда экиш учун кўчат тайёрлаш

Кўчатлар махссус далаларда етиштирилади. Дала эса кузда 25 см чуқурликда шудгор қилинган, яхшилаб текисланган ва гектарига 30-40 т чиритилган гўнг солинган, етарли даражада аммофос билан ўғитланган соз тупроқли унумдор ер бўлиши, сув сатҳини бир меъёрда ушлаб туришга мос ҳамда керак пайтда оқизиб юбориш учун бошқа майдонларга нисбатан баландроқ жойдан танланиши лозим.

Ер уруғ сепишга тайёр ҳолга келтирилгач гектарига 40-50 кг соф азот, 40-50 кг фосфор ва 50 кг калий берилиб аралаштирилади.

Ўзбекистонда экишга тавсия этилган барча янги навлари кўчат усулида экишга яроқли бўлиб, асосий экин сифатида экиш учун кечпишар (UzROS 7-13, Лазурный, Мустақиллик), ўртапишар (Авнгард, Истиқбол, ИскандарИстиқлол), такрорий экин сифатида экиш учун ўртапишар ва эртапишар (Нукус-2, Гулзор, Жайхун, маҳаллий Арпа шоли) шоли навларини экиш мумкин.

Шолини асосий экин сифатида экиш учун апрель ойининг биринчи ўн кунлигида, такрорий экин сифатида эса май ойининг иккинчи ярмида кўчат тайёрлашга киришилади. Бунда 1 гектар майдонга 20-22 млн. дона уруғ ёки 650-700 кг уруғ 1-2 кун сувда ивитилиб сепилади. Бу майдондаги кўчатлар 10 гектар асосий майдонга кўчирилиб ўтказиш учун етарлидир.

Кўчат ёши, яъни кўчириб асосий далага ўтказиладиган шоли майсаларининг кўчатзорда туриш даври эртапишар навларда 25-30 кун, ўртапишар навларида 30 кунгача, кечпишар навларда эса 35 кунгача бўлиши мақсадга мувофиқдир. Кўчатларни кўчириб олинишидан 4-5 кун олдин гектарига 50 кг соф ҳолда азот билан озиқлантирилса, улар бақувват бўлиб янги ерга тезроқ ўрганиб кетади.