Сигирларда кўп учрайдиган касалликлар

Қизилўнгачнинг тиқилиши

Картинки по запросу корова

Қизилўнгачнинг турли ёт нарсалар билан тиқилиши ва озуқа луқмасининг ютилишининг бузилиши билан характерланади.

Ошқозон олди бўлиимларининг гипотониясида озуқа массасининг бу бўлимлар  бўйлаб ўтишининг бузилиши кузатилади. Оқибатда микрофлоралар сони ва таркибининг, бижғиш жараёнлари характерининг сурункали бузилишлари келиб чиқади. Озуқа массасининг ошқозон олди бўлимларида кўп вақт давомида туриб қолиши ва чиришдан ҳосил бўлган заҳарли моддалар ва органик кислоталарнинг қонга сўрилиши организмда интоксикация ва ацидоз ҳолатига сабаб бўлади. Касалликнинг бошланишида иштаҳа ёмонлашади ва кейинчалик бутунлай йўқолади. Кавш қайтариш сийраклашади ва кейинчалик бутунлай кузатилмайди. Гипотониялар пайтида катта қориннинг қисқариши сийраклашган ва кучсиз бўлиб, 5 дақиқада меъёрдаги 8-12 марта ўрнига 3-5 мартани ташкил этади. Атония пайтида катта қориннинг қисқариши умуман кузатилмайди.

Касал ҳайвонда ҳолсизланиш, кам ҳаракат қилиш кузатилиб, кўпинча ётади, ўрнидан қийналиб туради. Баъзан мускулларнинг фибрилляр қалтираши, қўзғалиш ҳолати каби асаб тизими функцияларнинг бузилиши белгилари намоён бўлади. Умумий интоксикация оқибатида ҳолсизланиш, кучсизланиш, тахикардия ва тана ҳароратининг бироз пасайиши қайд этилади. Маҳсулдорлик кескин камаяди.

Ошқозон олди бўлимларининг ҳаракатини тиклаш, заҳарли озуқа массасини чиқариб олиш ва муҳитни мўтадиллаштириш мақсадида зонд ёрдамида катта қорин 30-40 литр 1% ли натрий сулъфат ёки натрий гидрокарбонат эритмаси билан ювилади. Бўғоз бўлмаган, 0.05-0.4 г пилокарпин гидрохлорид, 0.02-0.04 г прозерин юбориш мумкин. Бу холинергик препаратларни қўллашдан олдин катта қорин массасини юмшатиш ва суюлтириш мақсадида 5% ҳайвонларга 4-7 литр, пахта ёки кунгабоқар ёғидан 0.5-1 литргача ичирилади. Чемерица настойкасидан сигирларга 5-12 мл 0.5 сувга аралаштириб ичириш ёки 0.5-1.5мл 0.5 миқдорда тери остига юбориш мумкин.  Иштаха ва кавш қайтаришни тиклаш учун сигирларга оғиз орқали кунига 2 марта 20-30г аччиқ шувоқ берилади. Ҳайвонни кунига 2-3 мартадан 20-30 дақиқа давомида юргизиб туриш ва чап томондан катта қорин соҳасини соат стрелкаси ҳаракатига тескари равишда массаж қилиш ва чуқур клизма ўтказиш яхши натижа беради.

Катта қорин озуқа массаси билан тўлиб қолганда ҳайвон 1-2 кун давомида оч қолдирилади ва бу вақт давомида сусв бериш чегараланмайди. Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт

Парҳез озиқлантириш учун юмшоқ ва тўйимлилиги юқори озуқалар (пичан, сенаж,силос, яшил ўтлар, қанд лавлаги, сабзи) кам-кам миқдорда тез-тез бериб турилади. Катта қоринга зонд ёрдамида соғлом сигирдан 1-2л катта қорин суюқлиги олиниб, касал сигирнинг катта қорнига юборилади. Вена қон томирига 250-300 мл 20% ли глюкоза эритмаси, 250-400 мл 10%ли натрий хлорид , 200-300 мл 10% ли кальций хлорид эритмаси, тери остига 20% ли кофеин натрий бензоат эритмасидан 10-15 мл юборилади.

Бу касалликка учраммаслиги учун ҳайвон бир хил озиқлантириш туридан бошқасига аста ўтказилади, бузилган, чириган, моғорлаган озуқалар берилишининг олди олинади. Сигирлар режали равишда ҳар кукни 2-4 км масофага юргизилади.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.