Сигирларни серсут қилиш

Сигирларни серсут қилиш  сут махсулдорлигини кутарищда ва наслчилик ишларида катта аҳамиятга эга. Сигирлар серсутлигини кўтариш — уларнинг потенциал маҳсулдорлик хусусиятларини ишга солишга қаратилган комплекс тадбир хисобланади. Соғимни режалаштириш, буғоз сигирларни дам олиш даврида парваришлаш ва туғишга тайёрлаш, соғим сигирларни тўйимли озиклантириш, соғиш техникасини тўғри ташкил этиш, сигирларни ўз вактида уруғлантириш ва рационал саклаш шулар жумласига киради.
Буғоз сигирларни дам олиш учун ўз вактида сутдан чиқаришга аҳамият берилади. Бунинг учун кочирилган вақтини аник билиб, ҳомиланинг еттинчи ойлиги охири ва саккизинчи ойлиги бошида 5-6 кун давомида сигирлар сутдан чиқарилади. Сутдан чиқаришда озиклантириш меъёрини пасайтиришга, озуканинг ширали ва кучли қисмини камайтиришга эътибор кдратилади. Сигир елини маститга чалинганлигига текширилади. Соғиш сони камайтирилган холда кунора соғилиб сутдан чикарилади. Дам олишга чиккан сигирларни
алохида саклаш, махсулдорлиги, ёши ва тирик вазнига қараб озиклантиришга эътибор берилади. Бу ҳолатда сигирлар хар куни 3-4 соат давомида актив ҳаракатдаги моционда бўлиши ва 3-4 километр масофани ўтиши тавсия этилади. Сигирларнинг дам олиш даврида танасида жамғарган озиқ моддалари захираси тукканидан сўнг сут хосил килиш учун сарфланади. Чунки янги туккан сигирлар кўп миқдордаги озикни истеъмол килишга физиологик томондан тайёр бўлмайди. Шу даврда маҳсулдор сигирлар бераётган сут микдорининг 50 фоизига яқини танада тўпланган захира хисобидан хосил бўлади. Туккан сигирлар сутдорлигини яна хам кўтариш мақсадида енгил ва тез истеъмол килинадиган кучли озикалар бериш тавсия этилади. Ўзбекистон чорвачилик илмий-тадкикот институтининг маълумотига кўра, серсут сигирлар рационида бешинчи кундан то биринчи куйикиш даврига кадар концентрат озикалар микдорини хар куни 500 граммдан кўпайтириб бориш сутдорлигининг кўта- рилишига ижобий таъсир курсатган. Масалан, сигирларнинг сутдорлиги
бешинчи кунда 8-9 килограмм бўлса, 20 кунга бориб 16-19 килограммга кўтарилган. Бешинчи кунда хдр килограмм сут хосил бўлиши учун 0,4-0,5 озиқа бирлиги сарфланган бўлса 20 кунда 0,8-0,9 озика бирлиги сарфланган ёки рациондаги концентрат озикалар микдори 1 килограммдан 8 килограммгача кўтарилган. Бу тадбирлар Голландия услуби хисобланади. Сигирлар серсутлигини оширишда буғоз сигирларни дам олиш даврида тўйимли озикалар билан озиклантириш меъёри ва уларни саклаш шароитлари муҳим ахамиятга эга. Уларнинг маҳсулдорлик хусусиятларига караб озиклантириш меъёрини кўтариш уларнинг организмида дам олиш даврининг охиригача озикалар захирасини жамлайди ва туккан даврида сутдорлигини тезда кўтарилишига замин яратилади. Жумладан, Ғ.У.Носировнинг бу борада ўтказган илмий ишларида назорат
ва тажриба гурухларидаги буғоз сигирлар 61-63 кунлик дам олиш даврида ҳар хил озиклантириш меъёрида боқилган. Назорат гуруҳига Караганда тажриба гурухларида рацион тўйимлиги 15 ва 30 фоизга юқори бўлганда сигирларнинг туғишга тайёргарлик холати юқори бўлиб, организмда кувват кўпроқ жамғарилган. Туккандан сўнг уларнинг сутдорлиги жадал кўтарилГан хамда лактация даврида кўп микдорда сут берган.
Янги туккан сигирларга соғимнинг 10-12 кунидан бошлаб нормадаги рационга 2-3 озика бирлиги хисобидан аванс миқдоридаги концентрат ва илдизмевали озикаларни қўшиб бериш билан уларнинг сутдорлигини кўтаришга эришилган. Сигирлар 90-100 кун мобайнида уларнинг кунлик сут микдори хар 10 кунда кузатиб борилади ва шунга қараб, ҳар 10 кунликда рационга ўзгартиришлар киритилади. Сут микдори энг юкори нуқгага етгач қўшимча озика бериш тўхтатилади. Сўнгра рационнинг тўйимлиги сигирлар берган
сут миқцорига караб тузил ад и. Серсутликни кўтариш даврида сигирлар кунига уч маротаба соғилади. Сутдорликни оширишга каратилган комплекс табирларни, айникса, биринчи туккан сигирларда
ташкил килиш мухим ахамиятга эга. Чунки назорат молхоналарида бўлган биринчи туккан сигирлар 90-100 кунлик сут микдори бўйича баҳоланиб, подани тўлдириш учун танлаб олинади. Наслчилик заводлари ва хўжаликларида сермаҳсул сигирларни рекорд сутдорлик даражасига кўтариш устида комплекс тадбирлар
олиб борилади. Чунки серсут сигирлар наслчиликнинг олтин фонди хисобланади. Улар наслчилик ишлари ва наслдор букалар олишда кенг фойдаланилади. Бундан ташқари наслдор буқача берувчи сигирлар
гурухи ташкил килинади хамда саралашнинг “буюртма жуфтлаштириш” услуби қўлланилади.
Сигирлар сутдорлиги ва сут махсулдорлигини кўпайтиришда фан ютуклари билан бир каторда илғор хўжаликлар тажрибаси жуда кўл келади.
Шундай қилиб, сигирларнинг сут сифати ва унинг кимёвий таркиби молларнинг ирсий хусусиятлари билан биргаликда турли ижобий таъсир этувчи омилларга боғлиқ равишда ўзгаради. Сигирларни соғиш техникасидан тўғри фойдаланиш, уларнинг физиологик ҳолатларига кдраб озиклатиришни юқори меъёрда ташкил этиш, саклаш шароитларини яхшилаш хдмда серсутлигини ошириш комплекс тадбирлар ишга солинганда маҳсулдорлик янада ортади..