Сигирларни соғишга тайёрлаш

Картинки по запросу доить коров

Айрим кузатишлардан маълум бўлишича, сигир елини сутга тўлган, соғиш аппарати яхши ва соғишга тайёр бўлса-да, сутни батамом охиригача соғишга эришилмайди.

Бошқача қиилиб айтганда, сигир ўз сутини елинида сақлаб қолади. Бунга асосий сабаб нима? Биринчидан, сигир соғиш учун тайёрланмаган, иккинчидан, сут соғиб олиш рефлекси вужудга келтирилмаган бўлади. Умуман сутни охиригача соғиб олиш учун сигирнинг ўзи ҳам шахсан бу процессда иштирок этиши керак.

Бунинг учун аввало сигирларни маълум соатда ва тартибда соғиш тавсия этилади. Агар соғилиши керак бўлган сигирлар оч бўлса, улар анча безовта бўлади ва сутини тортиб қўяди. Шунинг учун сигирларни соғаётганда ем бериш мақсадга мувофиқдир.
Соғиш процессида шрвқин-сурон ва бегона одамлар бўлмаслиги керак. Акс ҳолда сигирлар безовталанади ва уларни тўла соғиб олиш қийинлашади. Умуман сигирлар шундай ҳайвонки, улар маълум кун тартибига ва яхши муомалага тез мослашади. Баъзан уларга қўполлик қилинганда ёки бақирганда ва урганда, шунингдек, соғиш стаканларини қиш кунлари совуқ ҳолда сўрғичларига кийдирганда улар сутини тортиб қўйилганлиги амалда кузатилган. Бунга асосий сабаб сигир асабининг таъсирланиши натижасида елиндаги сут йўлларини сиқиб ёки торайтириб қўювчи адреналин гормони ажралиб чиқиши тўхтаб қолади ёки жуда кам сут чиқади.

Сигирлардан соғиб олинадиган сутнинг сифати энг аввало соғувчиларнинг озодалигига, сут соғиш идишларининг тозалигига боғлиқ. Агар молхона ёки соғиш майдончасининг температураси 8 градус атрофида бўлса, соғиш стаканларини 50 градусли, сигир билан ювиш мақсадга мувофиқдир.

Умуман сут соғувчиларда иккитадан халат бўлиб, уларнинг бири қора, иккинчиси оқ бўлиши лозим. Бунда сигир елинини ювишда, ем-хашак беришда ва бошқа вазифаларни бажаришда қора халат кийилса, сут соғишда оқ халат кийилиши ва улар доим тоза бўлиши, елини артиладиган сочиқлар ҳам тоза бўлиши керак. Айрим вақтларда сигирлар елинини ювиб бўлгач, қоғоз салфеткалардан фойдаланиш ҳам мумкин. Бундан ташқари, сигирлар елини жуда ҳам тоза бўлиши учун сув етарли даражада бўлиши керак.

Сигир елинини яхшилаб ювиб, артиб бўлингач, бирор идишга, масалан, кружка ёки шиша банкага қўл билан 2-3 марта, 4-10 грамм миқдорда сут соғиб олинади ва унинг сифатига эътибор берилади. Агар шу сут таркибида қуйқа, шилимшиқ модда ёки қон аралашган бўлса, бундай сигир сути қўлда алоҳида соғиб олиниши керак. Бу ҳолда тезда ветеринария врачларига хабар берилса, ўз вақтида касалликларнинг олдини олиш ва даволаш чоарси кўрилди.

Соғлом елиндан сут тушмасдан қолса, елин эҳтиётлик билан уқаланади, яъни массаж қилинади. Бунинг учун икки қўл билан аввал елиннинг биринчи ярмини, сўнг иккинчи ярмини остки қисмидан юқорига қараб ва юқоридан пастга қараб силанади. Ҳар бир елин палласини пастки томондан 2-3 марта юқорига кўтариб, сўнгра қуйиб (силкитиб) юборилади. Шундай қилиб, сигир тез, қисқа-кўпи билан 1 дақиқа ичида ёки ундан ҳам тезроқ соғишга тайёрланиши керак.

Сигирларни соғишга тайёрлашда уларнинг хулқ-атвори ва соғиш стаканларини сўрғичларга кийдириши билан сутини осонликча бераверади. Бундай сигирлар биринчи галда соғилиши керак. Лекин қийин соғиладиган сигирлар иккинчи навбатда соғилиши, аммо соғишни жуда ҳам чўзиб юбормаслик керак.

Ёш, яъни биринчи марта туққан сигирларга нисбатан кўпроқ вақт ва маъсулият талаб қилади. Агар бу вазифалар тўғри амалга оширилса, биринчидан, ёш сигирлар турли касалликлардан ва, иккинчидан, елини маститдан, елини маститдан сақланади.