Сигирларнинг сувга бўлган талаби

Сув-инсонлар ва ҳайвонларда модда алмашинуви учун зарур бўлган энг муҳим бирикма. Сув, умаман, бўлмаган тақдирда, ҳаётнинг давомийлиги овқат бўлмаган ҳолдан фарқли ўлароқ, бир неча кунни ташкил қилади, холос. Организмдаги сувнинг 10 дан бир қисми йўқотилиши эса ўлимга олиб келади.
Моддалар алмашинувида сув турли функцияларни бажаради. У ташувчи восита, эритувчи ва ҳужайраларда босим ҳосил қиладиган модда сифатида ҳаракат қилади, шунингдек, организмда, айниқса, юқори ҳароратда уни регуляция қилишда қатнашади. Организмдаги барча субстрат ўзгаришлар сув миҳитида содир бўлади.
У моддалар алмашинувининг сўнгги маҳсулотларини, айниқса, сийдик билан, сўнгра, шунингдек, ахлат ва сафро билан чиқариб ташлаш учун фойдаланилади.
Сувга бўлган талаб турли омиллар билан аниқланади. Шундай қилиб, сувга бўлган талаб ратсион таркибидаги қуруқ модда ва туз, шунииигдек, ҳаво ҳарорати юқори бўлганда, сувнинг тер билан буғланиб чиқиб кетиши ҳисобига юзага келадиган иссиқликни қайтариш заруратини таъминлаш эҳтиёжи юқори бўлган сари ортади. Лактация ва бўғозлик ҳам ҳайвонларнинг сувга талабини орттиради. Сув билан етарли даражада таъминланмаганда, ҳайвонларда иштаҳа ва маҳсулдорлик пасаяди. Сувга бўлган талаб бир камерали ошқозонга эга ҳайвонлар учун  қуруқ модда 2-3 кг миқдорда ва кавш қайтарувчи ҳайвонлар учун 4-5 кг миқдорда рациондаги истеъмол қилинган 1 кг қуруқ модда ҳисобидан келиб чиқиб, нейтрал ҳаво ҳарорати учун белгиланади. Лактация даврида ҳосил қилиниб, ишлаб чиқариладиган 1 кг сутга 2-4 кг сув қўшимча талаб қилинишини ҳисобга олиш зарур. Келтирилган меъёрлар озуқа билан истеъмол қилинадиган сувни ҳам ўз ичига олади.
Соғин сигирларда улар соғиб олингандан кейин, сувга бўлган талаб юқори даражада бўлади. Улар соғиш апаратларидан ажратилгандан кейин, бевосита кундузги меъёрнинг 30% ни ичишлари мумкин. Шунинг учун ҳайвонлар суғориладиган қурилмалар етарли даражада сув билан таъминланган бўлиши, шу билан бирга, музлаб қолишдан ҳимояланган бўлиши керак. Ҳайвонлар ичадиган сув сифатига ҳам одамлар ичадиган ичимлик сувига бўлган талаблар қўйилади. Сув мусаффо, гигиеник томондан тоза бўлиши,
таркибида саноат корхоналаридан чиққан зарарли моддалар, ортиқча миқдорда заҳарли элементларниг органик бирикмалари ва тузлари (нитратлар, пеститсидлар қолдиқлари, натрий ва калий тузи, мис, кадмит, қўрғошин, симоб ва бошқалар) бўлмаслиги керак. Агар ҳайвонлар сувни очиқ ҳавзалардан ичса, бу ҳавзаларда паразитлар бўлмаслигини кузатиш лозим. Сув ичиш жойи лойқаланишнинг олдини олиш
ва ҳайвонлар бир-бирини паразитлар билан (жигар фассиоли) зарарлантиришидан қочиш мақсадида маҳкамланган ва жиҳозланган бўлиши керак.
Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт