Силос ва кўк масса билан бўрдоқига боқиш

Ёш буқачалар кўк озуқалар билан ёки силосда боқилганда, уларнинг рациондаги миқдори ҳайвонлар ёшига жуда боғлиқ бўлади. Парвариш бошланишида буқачалар юқори даражада ўсишга эришиш мақсадида, ҳатто улар юқори сифатли бўлганида ҳам, керакли миқдорда кўк масса ёки силос истеъмол қилишга қодир эмас. Бу даврда ҳажмдор озуқалар ҳисобига ҳайвонларнинг энергияга бўлган талабини фақат 50%-70%, боқув охурида эса 60-80% гача қоплай олади. Бунга кўк масса ёки силос ўтлар бошоқланиш-рўвакларини ташлаши ёки гуллаш олди вақтида ейилсагина, бундай натижаларга эришиш мумкин. Агар ҳайвонлар боқуви кўк озуқалар билан ёки яйловда ёз фаслида ўтказилса, унда баҳорда, ҳайвоннинг ҳазм қилиш системаси бундай енгил ҳазмли озуқага мослашиши учун кўк озуқаларга ўтиш аста-секинлик билан амалга оширилади. Берилаётган кўк масса миқдори ёки яйловда ўтлаш вақти ҳар куни оширилиши ва қишлик озуқа миқдори эса камайтирилади. Бундай ўтиш даври тахминан 2 ҳафтани ташкил қилиши керак. Кўк озуқага қўшилган пичан ёки оз миқдорда юқори сифатли сомон қўшиш ижобий таъсир кўрсатади. Озуқанинг тез ўзгаришида овқат ҳазм қилиш бузилиши вужудга келади ва тирик вазннинг суткалик ўртача ўсишининг пасайиши кузатилади.
Ҳайвонларнинг яйловда бир текис айланиб юриши учун яйловни майда бўлакчаларга бўлиш талаб этилади. Яйловда бўлган бутун даврида мўлжалдаги тирик вазнни олишга эришиш учун ҳайвонларга тўлақонли тоза озуқа берилиши керак. Яйловдаги участкалар катталиги озуқа уч кунга етадиган даражада бўлиши лозим. Ана шу муддат ўтиши билан ҳайвонлар бошқа участкаларга ҳайдалади. Участкадаги кўк масса қолдиқлари 10% бўлишига бунга йўл қЎйилади. Участкалар кўчма панжара ёрдамида суткалик.ёки ярим суткалик
порсияларга ажратилганда, яйловда озуқадан фойдаланиш яхшиланиши мумкин. Ҳайвонларнинг яйловда айланиб юриб ўтлаб юришида, баҳорда ўтларнинг ачна тез ўсиши, ҳайвонларнинг эса ўтга бўлган талаби пастлигини инобатга олиш керак, айни пайтда, ёз ва куз ойлари охирида эса ҳайвонламинг кўк массага
бўлган талаби кескин ортади, ўтлар ўсиши эса пасаяди. Агар баҳорда кўк массанинг кўпчилик қисми қишда тайёрлаш учун ўриб қўйилса, ёз филсли давомида ҳайвонлар ёйилиб юрадиган майдон доимо кенгайтирилиб борилса ёки ҳайвонларнинг бир қисми сўйишга тайёрлаш учун сотилса, ушбу муаммони ҳал
қилиш мумкин. Баҳорда ўтлар баландлиги 15 срн га атрофида бўлганда, ўт1ашни бошлаш тавсия этилади. Ёзда ўт1ар баландлиги 25 срн дан ортмаслиги керак. Ўсиб кетган озуқани ҳайвонлар суйиб емайдилар. Улардаги озиқ моддалар концентрацияси қониқарли даражада ўсишга эришиш учун камлик қилади.
Яйлов даврида сўйилиш кондитсиясига етмаган ҳайвонлар оғилхона шароитига ўтказилади. Агар қиш давомида гўштга сойилиш массасига эришилиши имконияти аниқ бўлса, унда ҳайвонлар юқори тўйимли хашаклар билан таъминланади. Влар сифатли силос, крахмалга бой бўлган картошка, лавлаги ва мувофиқ миқдорда тўйинтирилган озуқалар билан боқилади. Агар қиш давомида етарли кондитсияга етмаса, унда улар фақат ҳажмдор озуқлардан ташкил топган кам тўйинтирилган озуқалар рационига ўтказилади, чунки концентратларни кўп миқдорда беришдан фойда йўқ. Бундай озиқланишда буқачалар тирик вазнининг
кундалик ўсиши қиш даврида максимал миқдорга етмайди, лекин ҳайвонларда ҳажмдор озуқаларга талаб анча ортади, бу келаси яйлов даврида ижобий таъсир кўрсатади. Қишдаги тирик вазннинг ўртача суткалик ўсиши камлиги баҳордаги кўпроқ ўсиш билан компенсация қилинади. Қишки озиқлантириш ўтли, бедали силос ёки бошқа ўсимликлардан тайёрланган силос билан билан ўтказилади. Силоснинг истеъмол қилиниши улар таркивидаги қуруқ моддага боғлиқ. Унинг даражаси 35% га ошганда, озуқа истеъмол қилиниши ортади. Силосда қуруқ модда миқдорининг оширилишига кўк массани бостиришдан олдинги тўла таъсири натижасида эришиш мумкин. Силосдаги азотли экстрактив моддалар концентрацияси 1 кг қуруқ моддада 10 МДж дан кам бўлмаслиги керак.Кўк масса ёки ўтли силослардан фойдаланиш боқувнинг барча босқичида, рационда хом протеиннинг етарли даражадаги концентрациясини таъминлайди.
Боқув бошланишида, ҳайвонларнинг қуруқ моддани истеъмол қилиши нисбатан юқори эмас, шунинг учун қониқарли даражада тирик вазнни олиш учун рационга концентрацияланган қўшимчалар (дон ёки қуруқ жом) киритиш керак бўлади. Ун саноати чиқиндиларидан ёки юқори даражадаги тўпланган энергияга эга
бўлган озуқалардан фойдаланганда, бундай озуқа воситаларининг энергетик бирликлари қийматини инобатга олиш керак бўлади. Тирик вазн ортишинининг кўзланган даражасига қараб, консенратсияланган озуқаларнинг суткалик қўшиш миқдорини ҳар бош ҳайвонга 3 кг гача етказиш мумкин. Тўйимли озуқалар
унинг овқат ҳазм қилиш жараёнига салбий таъсирига йўл қўймаслик учун сутка давомида тенг миқдорда берилиши керак. Қорамоллар, бузоқларнинг қайси вақтда туғилганлигига қараб (ёзда, кузда, қишда ва баҳорда), боқувнинг турли системалари қўлИанилади. Ёз ёки кузда туғилган бузоқлар кейинги йил баҳорига келиб, йcтарли тирик вазнга эга бўлади ва яйловларда боқилиши мумкин. Бундай ёш моллар салмоқли миқдорда ёш ўтларни ея оладиган даражада бўлади, шунинг учун қишда интенсив боқилиши туфайли гўштга тортиладиган массага етади. Қиш ёки баҳорда туғ илган бузоқлар ҳам яйловда бўлишлари мумкин, лекин улар тирик вазни кейинги қишгача боқувни кучайиши учун йcтарли даражада бў Имайди. Анча кейин туғ илгалл ёки ўсишдан орқада қолган бузоқларни оғилхонада сақлашни ташкил қилиш керак бўлади. Бу
ҳайвонлар қиш даврида керакли даражада концентрацияли озуқа ва силослар билан боқилади.
Қорамолларнинг минерал моддалар ва витаминларга бўлган талаби боқувнинг ҳар хии системаларида истеъмол қилинаётган озуқа ҳисобига тўла қондирилмайди, шунинг учун уларга қЎшимча озуқа керак бўлади. Бундай моддалар миқдори ва тўплами рациондаги асосий озуқа турига боғ лиқ. Бедада боқилганда
ҳайвонларнинг кальцийга бўлган талаби, одатда, тўла қондирилади. Ҳажмдор бўлган озуқалар билан боқилганда, одатда, натрий ва микроэлементлар етишмаслиги кузатилади. Кўк ўтлар ёки яйловда ўт1аш ҳайвонни ёғда эрувчи витаминлар билан таъминлайди, қишда эса уларнинг препарнтлари қўшимчалари талаб қилинади. Ҳайвонларни минерал моддалар ва витаминлар билан таъминлАш учун минерал ва
витамин-минералли махсус қўшимчалар қўлланилади. Бу қўшимчалар асосий озуқадаги фосфор ва кальций нисбатини, шунингдек, қиш даврида керакли бўлган микроэлементлар ва ёғда эрувчи витаминлар таркибини яхшилайди.Буқачалар яйловда боқилганда, тўсиқлари доимий мустаҳкам бўлиши керак. Яйловлар катта трассалар атрофида жойлашган ёки улар бевосита яйловларга яқин жойларда бўлса, сигирлар ва бузоқлар учун тўсиқлар, айниқса, мустаҳкам бўлиши керак. Яйловда ҳайвонларни кузда боқиш ёки баҳорда (яйлов даври бошланишида) дағал хашаклар билан боқиш учун озуқа майдони жиҳозланади.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт