Силосбоп экинлар

 

Картинки по запросу топинамбур фото

1.Топинамбур мухим силосбоп экин.Туганакмеванинг таркибида 16-18 % инулин, 0, 76 мг.% В1, 0, 66 мг.% С, кулида 6% Р ва 5% ~е бўлади. Молларга озуқа сифатида туганак меваси ва кўкати ишлатилади. Туганакмевани таркибида 77, 3 % сув, 2, 3% оқсил, 0, 2% ёғ, 1 % тўқима, 17, 9 % АЭМ, 1, 3% кул бўлади.100 кг туганакмевани таркибида 1, 5 кг оқсил ва 27 озуқа бирлиги, 100 кг кўкатида 1, 8 кг оқсил ва 22, 5 озуқа бирлиги бўлади.Туганак мева ва кўкатидан силос тайёрланади, бу силосни қўй, от, чўчқи ва қорамол яхши йийди. Бахорда ўсиб чиқадиган экинзорда чорва молларни яйловлатиш мумкин.

Туганакмеванинг хосили 20-25 т\га, кўкатнинг хосили 35-50 т\га,

Топинамбур мураккаб гулдошлар оиласига мансуб, илдизи ўқ илдиз яхши ривожланган, 1000 дона уруғнинг вазни 7-9 г бўлади. Топинамбур вегетатив усулда кўпаяди.

Топинамбур совуққа чидамли ўсимлиги 5-6 °С совуққа туганакмеваси 20°С совуққа

 ÐšÐ°Ñ€Ñ‚инки по запросу Brassica oleracea var acephala        2.Хашаки карам. Вrassica aleracea var acephata – икки йиллик ўсимлик. Биринчи йили барги яхши ривожланади, иккинчи йили уруғ беради. Кўкатни таркибида 12-14% қуруқ модда бўлади, гектардан 500-600ц кўкат етиштириш мумкин.100 кг силосни таркибида 16 озуқа бирлиги мавжуд. Хашаки карам иссиқликга талабчан эмас, 5-6°С да униб чиқади, ўсимлик 8-10°C совуқга чидайди.

Хашаки карам хар хил тупроқларда етиштирилади, озиқа унсурларига талабчан. Хашаки карам дон ва дон-дуккакли экинлар ўрнига экилади. Хашаки карам икки усулда етиштирилади-уруғидан ва кўчат қилиб. Уруғи билан экилганда эрта бахорда гектарига 2, 5-4, 0 кг, қатор ораси 60-70см, экиш чуқурлиги 1, 5-2, 0 см қилиб экилади. Кўчат иситилган ёки совуқ кўчат хоаларда етиштирилади. Кўчат тайёрлаш учун гектарига 500-600г уруғ экилади. Кўчат кенг қаторлаб 60-70см, кўчат ораси 30-40см қилиб экилади. Ўсув даврида қатор орасига 2-3та ишлов берилади, ўтоқ қилинади, суғорилади. Хосил кеч кузда йиғиштирилади.

Хашаки карам такрорий экин сифатида хам экилади, бунда кўчат экилади. Кўчат тайёрлаш экишга 3-4 хафта қолганда бошланади. Кўчат баландлиги 10-15 см бўлганда экилади .Бахорда ва такрорий экилганда экинлари бир хил парваришланади. Хосил машиналар ёрдамида ўрилади.

3.Рапс.– Вrassica narus aleifera ДС – Карамдошлар – Brassicaceae – оиласига мансуб бир йиллик ўтсимон ўсимлик.Кўкатни таркибида 2, 6-3, 9% каротин, 0, 5-0, 8% мой, 1, 3-3, 7% клетчатка, 1, 4-2, 7% кул, 4, 8-6, 7% азот сиз экстрактив моддалар, 1 кг 5, 1мг каротин мавжуд. Уруғ таркибида 35-50% мой ва 40-49% оқсил мавжуд 100 кг кўкатида 16 озуқа бирлиги бор. Рапснинг биологик кузги ва бахорги шакллари мавжуд.

Картинки по запросу Рапс

Рапс кўп йиллик ўтлар, дон-дуккакли, кузги дон ва қатор орасига ишлов берадиган экинлардан бўшаган ерларга экилади. Рапс бахорда ва кузда экилади, ўғитлаш меъёри – 25-30т\га органик, ўғитлар 2-3ц суперфосфат, 1-1, 5ц\гача аммиакли селитра, 0, 5-1, 0 ц\га хлорли калий солинади. Рапс қаторлаб ва тор қаторлаб, гектарига 2, 5млн.уруғ (10-12 кг\га), 1-3 см чуқурликга экилади.

Кузги рапс ер бургаси, кузги тунлам, карам куяси билан зарарланади. Уларга қарши махсус пестицидлар ишлатилади.Силос тайёрлаш учун рапс гуллаганда КС-2, 6 комбайн ёки КИР-1, 5 русумли машиналарда ўрилади.

4.Перко – хитой карам ва рапс дурагайли кўкат ва силос тайёрлаш учун экилади. Рапсга нисбатан 5-7 кун олдин етилади, совуқга чидамли баландлиги 90 см. Бир мавсумда икки маротаба ўриб олинади.

Перко кўкатида 11, 92% қуруқ модда бўлади, қуруқ модданинг 18% оқсил, 12, 7%клечатка, 3, 4% мой, 15, 8% кул, 50% АЭМ.

Перко учун ўтмишдош – кўп йиллик ўтлар, дон-дуккакли экинлар.Перко, рапс, карамдан бўшаган ерларга экилмайди. Ўғитлар меъёри 20-30т\га гўнг, 1-1, 5 аммиакли селитра, 1-2ц суперфосфат, 0, 8-1, 0ц\га хлорли калий.

Гектарига 2, 5млн.дона уруғ 10-12 кг.га экилади.Ўзбекистон шароитида кузда экилганлиги маъқул. Экиш чуқурлиги 1-3 см.Экишдан олдин уруғ фентиурам билан (3 кг\т) дориланади.

Кузда экилган перконинг биринчи ўрими декабирда ўрилиши мумкин, ўрилгандан кейин яна ўсиб чиқади, иккинчи ўрим март ойида гуллаган даврида ўрилади. Иккинчи ўримидан 600-700ц\га кўкат олиш мумкин.

Перкони кузги жавдар, тритикале билан қўшиб экиш яхши натижа беради.

Силос тайёрлаш учун бошқа экинлар хам экилади.Бу экинларни орасида Сосновский ойболтирғони, Вейрих маржумаги, маралий илдизи, тўгмачагул экилади.