Соғиб олинган сутни совутиш усуллари

Картинки по запросу молоко

Соғиб олинган сутни ўлчаб сузиб бўлингач, таркибидаги кўплаб микроб ва бактерияларнинг урчиб кўпайиб кетиши олдини олиш мақсадида совутилади. Сутнинг температураси ва сақланиш муддати ортиб борган сари ундаги микроблар сони кўпайиб бориши кўпгина тажрибаларда исботланган.

Сутни табиий усулда совутишда совуқ сув ёрдамида совутиш энг қадимги усул ҳисобланади, бунда сут солинган флягалар сув оқиб турадиган ариқларга ёки ферма ҳовузларига тушириб қўйилади. Бунда сутнинг температураси 10 градусдан юқори бўлмаслиги керак, акс ҳолда у ачиб қолади.