СОРГО (ЖЎХОРИ)

Халк, хужалигидаги ахамияти. Сорго озик овкат, ем-хашак ва супурги экинидир. Африка, Хиндистон ва
Ғарбий Осиё мамлакатларида нон сифатида фойдаланилади. Крупа тайёрлаш, спирт, крахмал олиш мум-
кин. Молларга комбикорм, силос, пичан, ут уни тайёрланади. Айниқса кук холда молларга купрок, едири-
лади. 100 кг донида 119, кук массасида 23,5, силосида 22,0, пичанида 49,2 озука бирлиги бор. Донида 5 фоиз
протеин, поясида 10—15 фоиз, ширасида 24 фоиз канд булади. Ундан турли ичимликлар тайёрлашда, конфетларни ичига қиём сифатида солиб ишлатилади. Баъзи турларидан супурги тайёрланади.
Сорго сувсизликка жуда чидамли, шур ерларда хам ўсаверади. Калин ўсганлиги, куп ўримли булганлиги
учун ерларни бегона утлардан тозалайди. Илдизлари нихоят яхши ривожланган булиб, ўнинг хисобига купгина органик модда тупланади.
Келиб чиқиши ва таркдлиши. Соргонинг ватани Африка, Хиндистон, Хитой булиб, милоддан 3 минг йил илгари экилиб келинган. Урта Осиёда эса 2,5 минг йил илгари мавжуд булган.
Биологияси. Сорго иссик, севар усимлик. Иссиққа ўч ва шурга чидамли, 10—12°Сда униб чикдци. 1—2°С со-
вуққа чидайди, 30—33°С да яхши усади ва ривожланади. Бутун вегетация даври учун 2250— 2500°С фойдали
харорат талаб қилади. Тупрокда талабчан эмас. Транспирация коэффициента 200—250. Лекин сернам булса
яхши усиб ривожланади, юқори  хосил туплайди. Кам сув булганда пояларида глюкозид (захарли модда)
купайиб кетади. Нихоллар 8—15 кунда униб чиқади, 25—30 кун секин усади. Униб чикдандан кейин 1 ой
ўтгач, туплай бошлайди, 1,5 ой ўтгач найча, 2 ой ўтгач рувак чиқаради. Ундан 7—10 кун ўтгач гуллайди. Пи-
шиб етилиши учун хаммаси булиб 80—120 кун талаб қилади.
Хосил етиштириш технологияси Сорго бахорда асосан беда, гуза каноп, сабзавот, полиз, картошка, дон-
дуккакли ва бошқа экинлардан кейин экилади. Оралик, экинларидан (жавдар, тритикале, сули, рапс, перко,
бурчок ва бошкдлар) сунг хам экиш мумкин. Лекин соргони ўзидан, маккажухоридан, дон-галла экинларидан сунг экмаслик керак. Сорго етиштириш учун ер танлаш, кузги ишларни утказиш, уғитлаш, ўларнинг микдори ва муддатлари, бахорда экиш олдидан бажариладиган ишлар барчаси маккажухориники каби булади. Соргонинг уруги майда булганлиги учун экиладиган тупрок, нихрятда текис ва майин булиши керак.
Экиш. Соргони экиш усули икки хил булади:
1. Якка цаторлаб 60 см кенгликда.
2. Куш каторлаб 70+20 см кенгликда.
Энг яхши экиш муддати 1—30 апрель хисобланади. СОН—2,8 сеялкаси билан экилади. Уруг микдори 8—14
га/кг булиб, 3—4 см чукурликка экилади. Нихоллар униб чиққач, ўсимликлар қалинлиги хар гектарга 400—
700 минг тупни ташкил кдлади. Кейинги ўримларда эса туплаш, қушимча поялар пайдо булиш хисобига,
унинг сони 1,0—2,5 млн. га етади.
Парвариш килиш. Вахш 10 навли куп ўримли сорго тулик униб чиққандан кейин 10—12 кун ўтгач , 8—10
см чукурликда культивация утказилади. Иккинчиси эса 3—4 та барг хосил кдлганда 12—14 см чукурликда ба-
жарилади. Ўруг олиш мақсадида экилган булса, усимликлар ораси 5—7 см колдириб ягона килинади. Бегона
ўтларни кетмонда чопиб ёки ўток, килиб йуқотилади. Кук масса олиш мақсадида экилган булса, бу ишларни
бажариш шарт эмас. Иккинчи культивация утказилиши биланок, орқасидан минерал уғитлар билан
биринчи марта озикланитирилади ва биринчи марта суғорилади. Орадан 15—16 кун утгач, яна суғорилади.
Шу пайтда сорго рувак чиқаради. Бу кук масса тайёр булганидан дарак булиб, биринчи ўримга киришиш
мумкин. Ўрим тугаллангач, культивация қилиш, уғитлаш ва иккинчи марта суғориш ўтказилади.
Йиллик ўғитлаш нормаси куйидагича: гунг 20—30 га/ т, азот 300—350, фосфор 200—250, калий 100—120 кг/га. Шундан гўнгнинг хаммасини, фосфор ва калийнинг ярмисини, кузда шудгорлашдан олдин сепилади. Экиш билан бир вақтда 30 га/кг азот ва 30 га/кг фосфор берилади. Вегетация даврида биринчи озиклантирилганда 80—100 га/кг азот, иккинчисида 70—80 га/кг азот, қолгган фосфор ва калий ишлатилади. Учинчи ва туртинчи озиклантиришга нисбатан 70—80 ва 60—700 га/кг азот сарфланади. Биринчи уримдан кейин иккинчи ва ўчинчиси орасида 28—30 кун, туртинчисида 30—35 кук
ва бешинчисида 40—45 кун талаб қилади. Хар сафар 700—900 га  м3 сув сарфлаб 9—10 марта суғорилади.
Хосилни йигиштириш. Соргони кук масса учун уриб йириштириш, худди маккажухорини силосга йириштириш каби булади.