СОВУҚХОНА ХАҚИДА ТУШУНЧА

«Совуқхона» дейилганда маҳсулот сақлаш учун сунъий яратилган ва доимий бошдариладиган, одатда, паст ҳароратли микроиқлим яратиб берувчи дурилма тушунилади. Совуқхонанинг асосий вазифаси – махсулотнинг «етилиш» даврини секинлаштириш учун зарур булган меъёрий идлим яратиб беришдир.

Мева ва сабзавотлар йитиб олингандан кейин хам, уларнинг «етилиши», (яъни турли микроорганизмлар фаолияти, ферментларнинг парчаланиши, намлик (сув) йуқотиш ва «нафас» олиш (этилен ишлаб чидариш) натижасида) давом этади ва бунинг одибатида хосилнинг чириш жараёни бошланади. Агарда, олдимизга махсулотни садлаш вазифасини қуядиган булсак, унда маҳсулот турига қараб ушбу «етилиши» ва чириш (бузилиш) жараёнларини имкон қадар секинлаштириш учун совуқхоналардан унумли фойдаланишнинг энг замонавий ва мақбул усулларини қуллаш керак булади.

Совуқлик – мева ва сабзавотлардаги «етилиши» жараёнини бошдариш имкониятини берувчи асосий физиологик омил эканлиги дамда мадсулотлар совуд дароратда узод муддат садланиш дусусиятига эга эканлиги дадимдан маълум булган ва асрлар давомида қуллаб келинган.

Мисол учун, махалий шароитлардан келиб чиққан ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда ер ости уралари, тогли худудларда ғорлар ва совуқ сув одимларидан кенг фойдаланиб келинган. Шунингдек, мисол сифатида 19 асрнинг охири 20 асрнинг бошларини оладиган булсак, маҳсулотни совутиш ва нисбатан узод йулларга жунатиш учун тоғлардан олиб келтирилган муз ёки қордан фойдаланилган.

Хаммамизга маълум, 20 аср техника асри булиб, барча содаларнинг тараққиётига чуқур таъсир утказган ёрдин давр булиб дисобланади. Шу жумладан, қишлоқ хужалиги, озиқ-овқат содаларида дам узгаришлар, ривожланишда шубҳасиз жуда катта из қолдирган. Биз куриб чиқаётган маҳсулотларни сақлаб, истеъмолчига етказиб бериш жараёнларида ҳам жиддий узгаришлар юз берганлигини алоҳида таъкидлаб утадиган булсак, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ҳажми усиб бориши билан бирга, уз навбатида, унга булган истеъмол талаби ҳам ошиб боради. Масалан, катта ҳажмдаги маҳсулотни сақлаш долзарб масалалардан булиб, унинг ечими йулида катта ҳажмни совутиш учун, оддий муздан эмас, балки ҳаво одимларидан фойдаланиш  йўлга қуйилди. Шу билан бир қаторда ишлаб чиқарилган совуқ ҳавони хонада ушлаб туриш учун янги изоляцион материаллардан масалан, полиуретандан фойдаланиш  йулга қўйилди.

Совуқхона

Музлатгич -18 -30 °С Урта совук хароратли совукхона 5-7 °С
0 С° юкори хароратли совукхона 0 +10 °С Урта совук хароратли совукхона -5 – 0 °С

Хозирги кунда ташкил этилаётган совуқхоналарда  махсулотларнинг  хусусияти, совутишнинг унга булган таъсирлари каби омиллари батафсил урганилиб, энг мақбул вариантлари қулланилади.

Замонавий совутиш услубларига совуқ хавони мажбурий айлантириш орқали совутиш, совуқ сув билан совутиш (гидросовутиш), муз билан совутиш, совуқхонага жойлаш ва вакуум ёрдамида совутишлар киради.

Сақлаш учун мулжалланган ҳар бир махсулот узига хос физиологик хусусиятларга эга булгани боис, унга энг оптимал мухут яратилади. Совуқхоналарни шартли равишда музхона (музлатгичли камералар) ва урта совуқ хароратли совуқхоналарга ажратиш мумкин. Музхона О °С дан -18 -20 °С хароратгача булган (баъзи холатларда ундан ҳам пастроқ хароратдаги) иқлим яратилишга мулжалланган. Музлатгичли камералар гушт, товуқ гушти ва балиқ махсулотлари, маргарин ва ёг каби махсулотларни сақлашга мулжалланган.

Урта совуқ хароратли совуқхоналар қаторига -5/0 °С ва 0/+ 7 °С даражада микроиқлим яратиб берувчи совуқхоналарни киритиш мумкин.

-5/0 °С хароратдаги микроиқлим яратиб берувчи совуқхоналар мева ва сабзавотларни сақлашга мулжалланган. Мазкур совуқхоналарда хароратдан ташқари намлик даражасини ушлаб турадиган ускуналар урнатилиши хам кўзда тутилган булади.

Кейинги гуруҳга +3/+10 °С сақланадиган махсулотларга мулжалланган совуқхонлар киради. Буларда сувлилик (намлик) даражаси юқори булмаган мева ва сабзавотлар (мае. картошка), фармацевтика ва қандолат махсулотлари сақланади.

Махсулотни совуқхонада сақлаш иқтисодий томондан қуйидаги афзалликларга эга булиши мумкин:

  • махсулотларда намликни йўқотиш (табиий йуқотиш)ни камайтириш орқали махсулот вазнини сақлаб қолиш;
  • махсулотни мавсумдан ташқари вақтда, яъни, махсулотнинг нархи кўтарилган пайтда сотиш.

Масалан, узумнинг сув микдори 76-84% ташкил этади, 20 тонна махсулотдан 2% сувни йуқотиш эса 400 кг узум йуқотилишини билдиради. Совуқхоналар бўлса ушбу йуқотишларнинг олдини олиш ва камайтириш имконини беради.

Оддий совуқхонанинг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:

  1. Том, девор ва ерлари махсус изоляцион паннелларда ўралган ва поликерамзит ёрдамида изоляциялаштирилган хона (камера). Изоляция қалинлиги совуқхонада яратиладиган хароратга боғлиқ бўлади. Совуқхонадан музлатгич сифатида фойдаланиш кўзда тутилган бўлса, унда изоляциянинг (полиуретан панел) қалинлиги камида 8 см бўлиши, ер қисми хам изоляция қилинган ва ер остида иситиш тизими мавжудлиги мақсадга мувофиқ бўлади.

Изоляцион материаллар билан қопланган совуқхонанинг эшик ўрни ва эшиклари, герметик ҳолатни таъминлаб беради.

  1. Совудхонанинг ҳажми ва керакли иқлим ҳароратига қараб, танлаб олинган совутиш агрегати.

Совутиш агрегатининг таркибий   қисмлари 

  • компрессор
  • буглатгич
  • конденсатор
  • терморегуляция диладиган жумрак
  • совудлик берувчи модда (хладагент).

Замонавий совутиш агрегатларнинг ишлаш тамойиллари бир хил булиб, улар баъзи моддаларнинг (аммиак, фреон) қайнаш/буғланиш жараёнида иссиқликни узига олиш хусусиятига асосланган. Ушбу хусусиятларга эга моддалар совуқлик берувчи модда ёки хладагент деб номланади. Масалан, суюқ фреонни очиқ идишга жойлаштрилса, у нормал атмосфер босим ҳолатига дарҳол қайнашни бошлайди. Бунда фреон атрофдаги иссидликни узига олади ва натижада идиш совуд булиб, диров билан қопланади. Фреоннинг қайнаши у газ ҳолатига айланмагунча ёки босим даражаси узгармагунча давом етади. Худди шундай жараён замонавий совутгич агрегатларида ҳам содир булади. Аммо, суюқлик очиқликда эмас, балки герметик ёпиқ иссиқликни алмаштириб берувчи қурилмада, бошқача қилиб айтганда буғлатгичда содир булади. Буғлатгичда қайнаётган модда трубкадаги иссиқликни тортиб, ҳаво (ёки суюқлик) буғлатгич трубкалари атрофини айланиб утади ва натижада ҳаво (ёки суюқлик) совийди. Совутишнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида буғлатгичдан буғни тортиб олиб, қўшимча суюқлик ҳолатидаги фреони бериш лозим булади. Газни қайта суюқлик ҳолатига келтирилишида атрофга катта ҳажмда иссиқлик ажраб чиқади. Иссиқликни ташқи мухитга қайтариш учун махсус иссиқликни алмаштириб берувчи қурилма ёки конденсатор қулланилади. Конденсатор иссиқликни ташқарига бериб, газни яна суюқ ҳолатига қайтаради. Буглатгичдан газ/буғни олиш ва конденсация учун зарур буладиган босимни яратиш учун махсус насос ёки компрессор ишлатилади. Буғланиш ва хладагент оқимини бошқариш учун терморегуляция қиладиган жумрак ишлатилади.

Совуқ ҳавони айлантириб берувчи вентиляторни совуҳхона эшиги рупарасига ёки ён деворга урнатиш тавсия этилади. Шунда эшик очилганда иссиқ ҳаво оқими кириб келишининг олди олинади.

  1. Совуқхонада намликни ҳосил қилувчи ва талаб қилинган намликни керакли даражада ушлаб турувчн мослама. Маҳсулотлар яхши ҳолатда сақланиши учун хароратдан ташқари, совуқхонада керакли намлик даражасини ушлаб туриш талаб қилинади. Акс ҳолда, маҳсулотдаги намлик бутланиб, атрофга чиқиб кетади. Бундай ҳолатни олдини олиш учун хавони намлаб турувчи махсус мосламалар қулланилади.
  2. Совуқхонада харорат ва намлик даражасини ўлчаш воситалари. Ўлчаш воситаларининг кўрсаткичларини хонанинг ташқарисига жойлаштириш лозим.

Кушимча равишда совуқхона мажмуасида маҳсулотни қабул қилиб саралаш жойи ва дастлабки тез совутиш хонаси булиши мақсадга мувофиқ булади. Маҳсулотни сақлашга қуйишдан аввал, уни яна бир қатор саралаб, ташиш пайтида шикастланганларини ажратиб олиш лозим. Тез совутиш хонасининг мавжуд булиши катта ахамиятга эта. Агарда, ҳосил тугридан туғри даладан йиғиб олиниб, совуқхонага қуйилса, маҳсулотнинг фақат ташқи қобиғининг ўзигина совуб, ичи совумай қолиши туфайли, бузилиш хавфи тутилади. Шу сабабли, маҳсулотни олдин тез совутиб олган ҳолда совуқхонага жойлаштирилса мақсадга мувофиқ булади.

Совуқхонани ташкил этишни режалаштираётганда ва жихозлаётганда сақлаш жараёнида маҳсулотлардан чиқадиган этилен гази ва хидни тортиб олувчи мослама ёки тортиб олувчи вентиляцион муриларни жойлаштириш тавсия этилади.

Демак, маҳсулотнинг хусусиятига қараб, унинг ривожланишини секинлаштириш учун доимий микроиқлим яратилиши керак. Намлик даражаси, паст харорат, қуёш нуридан сақлаш ва совуқ хаво оқимини бошқариш шулар жумласидандир. Маҳсулот учун сунъий иқлим яратиш бироз қийин ва харажат талаб қиладиган жараён хдсобланади. Лекин туғри ташкил қилинган совуқхона кейинчалик иқтисодий жихатдан самарали булишини инобатга олиш керак.

Ёдда тутинг! Совуқхона урама қобиғи ёки саркофаг остида булиши лозим. Чунки, тугридан туғри ёмғир ёки қуёш нурлари ускунани вақтидан аввал ишдан чиқишига сабаб булиши мумкин.