Соя каcaлликлари

Соя экинида замбурyғлар, бактериялар ҳамда вирус касалликларининг бир неча хил турлари тарқалган. Булар илдиз чириши, ўсимликнинг сўлиши, баргда, дyккак ва донда ҳар хил доғларнинг пайдо бўлиши орқали намоён бўлади. Занг, ун-шyдpинг, перепоспорос, аскохитоз касалликлари ҳар хил ўсимликка хос бўлган касалликлардир. Илдиз чириши, ўсимликнииг сўлиши, вирус касалликлари кўпчилик ўсимликларда учрайдиган касалликларга киради.
Фузариоз. Бу замбурyғ билан зарарланган ўсимлик секин-аста сўлиши мумкин. Агар ўсимлик кўндалангига кесиб кўрилса ўсимликда қўнғир қора тусдаги доғлар пайдо бўлганлигини кўрамиз. Касаллик дуккак ва донга ҳам ўтади, шу йўл билан тарқалади.
Аскахитоз. Бу касаллик билан зарарланган дуккакда aйлана шаклда қўнғир рангли доғлар пайдо бўлади. Баргларда айлана ёки овал шаклда оч жигар ранг тусда доғлар пайдо бўлиб, бундай ҳолларда зарарланган ўсимлик барги ёки дуккаги чирийди ва тўкилиб кетади. Бу касаллик донга ва ўсимлик қолдиқларига тарқалади ва кўпчилик ҳолларда униб чиқмасдан нобуд бўлади. Униб чиққан майсада илдиз қорайиши кузатилади.
Бактериоз. Касаллик кўпчилик ҳолларда баргда намоён бўлиб унда бурчакли қopa доғлар пайдо бўлади. Барг қуриган пайтида бу доғлар ярқираб туради. Дуккаги ва дони ҳам зарарланади. Бу касаллик билан касалланган ўсимлик сўлиши мумкин. Бу сўлиш фузариоз сўлиш касаллигига ўхшамайди. Лекин бу касаллик тарқалган ўсимлик кўндалангига кесиб кўрилса жигар ранг тусдаги доғлар кўзга ташланади. Бу доғлар бактериялар тўпламидир.
Соя ва мош экинларида вирус касалликларидан мозайка бўлиб вирус тарқатади. Бунда ўсимлик баргларининг ранги ўзгариб, баргда кичик-кичик оқроқ доғчалар пайдо бўлади. Агар улар бирлашиб кетса баргнинг ранги мозайка тус олади. Касаллик тарқалган майдонларда ҳосилдорлик кескин пасайиб кетади. Касалланган ўсимликдан вирус донга ўтиб, дон орқали тарқалади. Лекин ўсимлик ривожланиш даврида соғ ўсимликка касалланган ўсимликдан шира орқали ўтади.