СОЯ НАВЛАРИ ТАВСИФИ.

Соянинг «ЎЗБЕК–6» нави.
Муаллифлар: Салтас М.М, Бурыгина О. В., Юнусов Б.К. Ўзбекистон Шоличилик илмий тадқиқот институтида якка танлов усули билан яратилган.
Ботаник тури – Glycine hispida L.Ўсув даври 140- 145 кун. Ўсимлик бўйи 160-170 см. Пастки дуккак жойланиши 12-14 см., шоҳлар сони 3-5 та, бир ўсимликдаги дуккак сони – 150-160 та, бир дуккакдаги дон сон 2-4 та. 1000 дона уруғ оғирлиги 160-170 г. Дон таркибида оқсил 41-42%. Поя таркибида оқсил 22-24%, дон таркибида мой 21-22%. Ётиб қолишга, тўкилишга, касалликларга чидамли ва механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган.
Навдан қулай шароитларда 32-35 ц/га дон ҳосил ва кўк масса ҳосилдорлиги 400-450 ц/га олиш мумкин.
Соянинг “ПАРВОЗ” нави.
Муаллифлар: Саитканова Р.У., Садикова Н.И., Керимкулова Б. Ўзбекистон Шоличилик илмий тадқиқот институтида якка танлов усули билан яратилган. Ботаник тури – Glycine hispida L. Ўсув даври 115- 125кун. Ўсимлик бўйи 140-145 см. Пастки дуккак жойланиши 13-15 см, шоҳлар сони 2-4 та, бир ўсимликдаги дуккак сони – 120-130 та, бир дуккакдаги дон сон 2-4 та. 1000 дона уруғ оғирлиги 160-170 г. Дон таркибида оқсил 40-41%, дон таркибида мой 25-27%. Ётиб қолишга, тўкилишга, касалликларга чидамли ва механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган.
Навдан қулай шароитларда 30-32 ц/га дон ҳосил ва кўк масса ҳосилдорлиги 250-300 ц/га олиш мумкин.

Соянинг “НАФИС” нави
Муаллифлар: Саитканова Р.У., Садикова Н.И., Ибрагимов Ф.Ю., Саттаров М.А., Мирзаева И. Ўзбекистон Шоличилик илмий тадқиқот институтида якка танлов усули билан яратилган.
Ботаник тури – Glycine hispida L. Ўсув даври 115- 120 кун. Ўсимлик буйи 145-150 см. Пастки дуккак жойланиши 14-16 см, шохлар сони 2-4 та, бир ўсимликдаги дуккак сони – 120-130 та, бир дуккакдаги дон сон 2-4 та. 1000 дона уруғ оғирлиги 165-175 г. Дон таркибида оқсил 40-41%, дон таркибида мой 25-27%. Ётиб қолишга, тўкилишга, касалликларга чидамли ва механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган.
Навдан қулай шароитларда 30-32 ц/га дон ҳосил ва кўк масса ҳосилдорлиги 250-300 ц/га олиш мумкин.
Соянинг «ЎЗБЕК–2» нави
Муаллифлар: Салтас М.М., Югай Т.Л., Бурыгина О. В., Когай М.Т. Ўзбекистон Шоличилик илмий тадқиқот институтида якка танлов усули билан яратилган.
Ботаник тури –Glycine hispida L. Ўсув даври 120- 130кун. Ўсимлик бўйи 125-130 см. Пастки дуккак жойланиши 12-14 см, шоҳлар сони 3-5 та, бир ўсимликдаги дуккак сони – 140-150 та, бир дуккакдаги дон сон 2-4 та. 1000 дона уруғ оғирлиги 155-160 г. Дон таркибида оқсил 40-42%. Поя таркибида оқсил 22-24%, дон таркибида мой-24%. Ётиб қолишга, тўкилишга, касалликларга чидамли ва механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган.
Навдан қулай шароитларда 30-32 ц/га дон ҳосил ва кўк масса ҳосилдорлиги 250-300 ц/га олиш мумкин.
Соянинг «ДЎСТЛИК» нави.
Муаллифлар: Салтас М.М, Бурыгина О. В., Бегматова С. Ўзбекистон Шоличилик илмий тадқиқот институтида якка танлов усули билан яратилган. Ботаник тури -Glycine hispida L. Ўсув даври 125- 130 кун. Ўсимлик бўйи 155-160 см. Пастки дуккак жойланиши 11-13 см, шоҳлар сони 3-5 та, бир ўсимликдаги дуккак сони – 120-130 та, бир дуккакдаги дон сон 2-4 та. 1000 дона уруғ оғирлиги 150-160 г. Дон таркибида оқсил 40-41%, Поя таркибида оқсил 22-24%, дон таркибида мой – 24%, Ётиб қолишга, тўкилишга, касалликларга чидамли ва механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган.
Навдан қулай шароитларда 32-34 ц/га дон ҳосил ва кўк масса ҳосилдорлиги 250-300 ц/га олиш мумкин.
Соянинг «ОРЗУ» нави.
Муаллифлар: Тўлаганов Н., Рахманов А., Сиримов А. Ўзбекистон Шоличилик илмий-тадқиқот институтида якка танлов усули билан яратилган.
Ботаник тури – Glycine hispida L. Ўсув даври – 95- 100 кун. Ўсимлик буйи 90-100 см. Пастки дуккак жойланиши 10-12 см, шоҳлар сони 3-5 та, бир ўсимликдаги дуккак сони – 90-100 та, бир дуккакдаги дон сон 2-4 та. 1000 дона уруғ оғирлиги 150-155 г. Дон таркибида оқсил 40-42%, дон таркибида мой 20—22%. Ётиб қолишга, тўкилишга, касалликларга чидамли ва механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган.
Навдан қулай шароитларда 20-25 ц/га ҳосил олиш мумкин.
Соянинг «БАРАКА» нави
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти олимлари М.Маннопова, Р.Сиддиқов, А.Мансуровлар томонидан яратилган.
Ботаник тури – Glycine hispida L. Ўсув даври 128-130 кун, ўсимлик бўйи 108-110 см. 1000 дона дон оғирлиги 150-180 гр, оқсили 40,6-41,2 %, мойлилиги 24,24,6%. Дуккаклари ярим эгилган, йирик ясси, учи учлик, ўртача 2-3 тадан уруғлик. Уруғи тўқ сариқ яшил товланувчи тухумсимон, думалоқ дон. Уруғ қопчиғи оч қизил ўртасида йирик оқ ранг изи бор. Ётиб қолишга, тўкилишга, касалликларга чидамли ва механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган.
Навдан қулай шароитларда 33-38 ц/га дон ҳосили ва 250-300 ц/га кўк масса ҳосилдорлиги олиш мумкин.
Соянинг «ОЙЖАМОЛ» нави
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти олимлари М.Маннопова, Р.Сиддиқов, Б.Мирзаахмедовлар томонидан яратилган.
Ўсув даври 90-98 кун, ўсимлик бўйи 76-85 см, 1000 дона дон оғирлиги 155-160 гр, оқсили 40-42 %, мойлилиги 21-22,5%, Мевалари ясси, ярим эгилган 2-4 уруғлик сертук дуккак. Уруғи тухумсимон шаклда, оқиш-сариқ рангли, керти остида оч-қўнғир доғли йирик дон.касалликларга чидамли. Уруғи ялтироқ, бир вақтда пишиб етилади. Шунинг учун уруғнинг бир хиллиги 70-80 фоизни ташкил этади.
Навдан қулай шароитларда 31,-35 ц/га дон ҳосили олиш мумкин.
Соянинг «ТЎМАРИС –ММАн-60» нави.
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти олимлари М.Маннопова, Р.Сиддиқов, Б.Мирзаахмедовлар томонидан яратилган.
Ўсув даври 94-112 кун, ўсимлик бўйи 85-115 см, 1000 дона дон оғирлиги 150-160 гр, донидаги мойлилик 25,8-26,5%, оқсил миқдори 42,3%. Нав эрта пишар. Такрорий қилиб экилганда 78-86 кунда пишиб етилади. Пояси тик ўсувчи деярли шохланмайди, асосий поянинг баландлиги ўртача 85-115 смгача. Дуккаклари нисбатан майда, ҳар бир дуккакдаги уруғлар сони 3-4 тагача. Уруғи юмшоқ, тухумсимон шаклда, тўқ сариқ, ялтироқ пўстли, сариқ уруғ паллалик дон бўлиб, уруғ қопчиғи оч қизил, йирик, ўртасида оқ рангли қопчиқ ўрни бор. Нав ҳосилини механизмлар билан ўриб олишга жуда мос, дуккаклари бир вақтда пишиб етилади. Касалликларга бардошли. Навдан қулай шароитларда 34-38 ц/га дон ҳосили олиш мумкин.
Соянинг «УСТОЗ –ММАн-60» нави.
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти олимлари М.Маннопова, Б.Мирзаахмедов, О.Қодировлар томонидан яратилган.
Ўсув даври 118-126 кун, ўсимлик бўйи 85-115 см, 1000 дона дон оғирлиги 185-190 гр, мой миқдори 24,7%, оқсил 40,8%. Мевалари йирик ярим эгилган, ясси, учи тумтоқ дуккак. Ҳар бир тупдаги дуккаклар миқдори 42-73 тагача, дастлабки дуккаклар пояни 18-19 см баландликда жойлашади.Уруғи сариқ рангда, чўзиқ тухумсимон шаклда. Уруғ кертиги йирик, оч қўнгир рангли. Нав ҳосилини механизмлар билан ўриб олишга жуда мос, дуккаклари бир вақтда пишиб етилади. Касалликларга бардошли.
Навдан қулай шароитларда 40-42 ц/га дон ҳосили олиш мумкин.