Соя зapapкунaндaлapи, касалликлари ва уларга қарши кураш

Kўкқypт тунлами. Кўкқурт тyнлaми соя ва мош экилгандан сўнг  экилган уруғларни, ёш мaйсаларининг илдиз бўғинига яқин қисмларини  кемириб ейиш йўли билан зарар етказади. Бундай ҳолларда униб чиққан
майса нобуд бўлади. Асосан, бу ҳашоратнинг қуртлари зарар келтиради.  Қуртнинг узунлиги 5 см гача бўлади. Танаси ялтироқ кўкиш рангда товланиб  туради. Орқасининг четлари бўйлаб кўзга ташланиб турадиган иккита чизиқ  (йўл) ва орқасининг ўртаси бўйлаб орқа томири ўтади. Ёруғликка тутиб
қаралганда бу томир учинчи чизиқ шаклида кўриниб туради. Бу ҳашарот  асосан катта ёшдаги қуртлик пайтида тупроқда яшайди. Апрел ойининг  бошларида ғумбакка айланиб 2-3 хафта ичида капалаклар чиқиб, тухум қўя  бошлайди. Тухумдан чиққан қурт янги майсаларни зарарлашни давом  эттиради.
Ўргимчаккана. Бу хашорот соя· ва мошни қaттиқ зарарлайди ва  уларнинг энг хавфли зараркунандасидир. Июн ойининг бошларида ўсимлик  баргининг ранги ўзгариб, баргларда доғлар пайдо бўла бошлайди. Доғлар
кўпайиб ўсимлик барг сарғая бошлaйди. Бу ўсимликка ўргимчаккана  тyшганлигини кўрсатади. Ҳашорат ўсимлик ширасини сўриш билан  озиқланиб жуда тез кўпайиб тарқалади, оддий кўз билан· қapaгандa зўрға
кўринади. Унинг катталиги 0,2-0,6 мм келади. Танаси қизғиш сариқроқ  бўлади. Йил давомида 12-18 маротаба авлод беради. Урғoчи кана ўрта  ҳисобда 150-600 та тухум қўяди. Тухумлардан 2-5 кундан сўнг личинкалар  пайдо бўлиб, 2-4 кундан сўнг пўст ташлаб вояга етади. Об-ҳавога қараб  умумий ривожланиш даври 8 кундан 30 кунгача бўлиши мумкин.
Шира. Мош, айниқса сояга полиз (бити) ширалар кўп зарар келтиради.  Бу ҳашорот ҳам ўсимлик барг остида ҳаёт кечириб, ўсимлик ширасини сўриб катта зарар келтиради. Танасининг yзyнлиги 1,2-2,6 см, бўлиб тухумсимон  шаклда, яшил paнғдa. Ширалар ёзда тухум қўймай,·тирик личинкалар тyғaди  ёки партеногенетик йўл билан ҳам кўпаяди. Бу личинкалар 3-5 кунда вояга  етади. Урғoчи шира 150 тагача личинка тyғади. Бyтyн ёз даври давомида 18  тагача авлод беради. Шира вирус касaлликларини тарқатувчи ҳам  хисобланади.
Майса пашшаси. Бу ҳашорат дуккакли экинлардан ташқари ғўза,  карам экинларини ҳам бирмунча зарарлaйди. Майса пашшалари умуман  олганда уй пашшасига ўхшайди. Сохта пиллали, личинкалик ва имагалик  стадияларда қишлайди. Март, апрел ойларида қишлаб чиққан личинкалардан
пашшалар чиқади. Бу ҳашаротни личинкалари зарар келтиради. Унинг  узунлиги 7 мм гача етади. Личинкалар униб чиқаётган уруғнинг ўсув  нуқтасини зарарлаб нобуд бўлишига олиб келади. Зарарланган ўсимлик  ниҳоли ривожланишдан тўхтаб, натижада сўлиб қолади.
Карадрина. Бу ҳашорат соя билан бир қаторда пахта, беда, лавлaги,  маккажўхори,. каноп, картошка ва бошка экинларни зарарлайди. Карадрина  баргларни ейди ва пояларни кемириб зарар келтиради. Вояга етган карадрина  қуртининг узунлиги 2,5-3 см келади, бошининг ранги қўнғир, ўрта қисми  очроқ. Танаси яшил тусдан тортиб, қорамтир тусгача, сийрақ калта ва ингича  тукчалар билан қопланган. Карадрина кўпинча ғумбаклиқ баъзан вояга етган  капалак ва тухум стадиясида қишлайди.
Беда (туганак) филчаси. Бу ҳашоротнинг хаёти азот тўпловчи  туганаклар билан боғлиқ бўлганлиги учун туганак узун буруни ҳам  дейилади. Унииг вояга етган кун қўнғизи ва личинкалари зарар келтиради.
Айниқса личинкалар туганаклар ичига кириб олиб, уларни батамом еб  битиради. Катта ёшдaги личинкалар туганакларни ташқи тарафидан кемириб  зарарлайди. Бундан ташқари эрта баҳорда қўнғизлари майса илдизини  кемириб зарар кeлтиради. Филчанинг узунлиги 4,5 – 6 мм келади. Тўқ  кулранг тусда бўлиб, хартумчаси фитономусникидан анча катта ва йуғoнроқ  бўлади. Личинкаси 5-6 мм келади, танаси оқ, калласи оч кунғир тусда.  Зарарланған соя кўпинча ҳосил бермайди, қаттиқ зарарланган ўсимлик нобуд  бўлади.
Думли кўк капалак. Бу зараркyнанда личинкаси мош ва ловия  ўсимликларининг ғунча, гул ҳамда туганаклари билан озиқланиб зарар  етказади. Личинкалар ичида пайдо бўлади. Яқин вақтларгача бу ташқи
карантин ҳашароти хисобланар эди. Қўнғиз чўзиқрок овал шаклида бўлади.Ранги қўнғир бўлиб танасида 4 та доғ бор, шунинг учун хам уни тўрт доғли  дон қўнғизи ҳам дейилади

Зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши  комплекс кураш чора-тадбирлари

Муддати

 

Чоралар Дорилар ва уларни қўллаш

миқдори

Экиш олдидан

 

Уруғлик  донни  дорилаш

фузариоз,  аскахитоз,  бактериоз

тарқалишининг  олдини  олиш.

Касаллик  ва  хашоротларга

қарши  курашиш  ва  олдини

олиш учун.

 

Топсин-М

Селест-топ

 

1 кг/т

1,8 л/

Экиш  билан

биргаликда,  ёки

нихол  униб

чиқгунча

 

Бегона ўтларга қарши кураш. Стомп 2,0 л/га
Ўсимлик  тўла

униб чиққанида

 

Зараркунандаларга  қарши

кураш учун

 

Ортус 5% 0,75 л/га
4-5 та барг

чиқарганда

 

Кенг баргли ўтлардан шўра,

канатник ва бошқаларга қарши.

 

Фюзилад

Супер

Фюзилад

форте

 

 

2,0-4,0 л/га

 

1,5 л/га

Ўсув даврида Касалликлардан  фузариоз,

бактериоз,  аскахитоз  ва

бошқаларга  қарши  курашиш

мақсадида  фунгицидларни

қўллаш.

 

Топсин-М

Охак  олтингугурт

қайнатмаси

Тўйинтирилган

олтингугурт

 

1.0 кг/га

0,5-1,0 кг/га

 

15-20 кг/га

 

Ўсув даврида Зараркунандалардан

ўргимчаккана,  шира,

цикадаларга  қарши  курашда

инсектицидларни қўллаш.

 

Ортус 5%

Омайт

Данадим

Каратэ

 

0,75 л/га

1,3 л/га

0,5-1,0 л/га

0,2 л/га

malumotlar maxsus tadbirkor-fermer.uz uchun