STRAUS-HOUSE-CHANNEL – туяқуш етказиб беради, ўзи харид қилади

Бугунги кунда туяқуш боқиш Ўзбекистонда жуда тез оммалашаётган фаолият турларидан бири ҳисобланади. Бунга сабаб ушбу жониворларнинг камхарж ва анчайин сердаромад эканлигидир.

Мутахассислар фикрига кўра, бу жониворларнинг тухуми ва гўшти ўзининг фойдали жиҳатлари билан алоҳида ажралиб туради. Масалан, туяқуш тухумида холестерин жуда кам. Шу сабабдан уни диабет касали ва қон босими бор беморлар ҳам бемалол истеъмол қилишлари мумкин. Туяқушнинг бир дона тухуми товуқнинг 35-40 тача тухумига тўғри келади.
Унинг гўшти ҳам дунё озиқ-овқат бозорида мазали ва холестерини кам, парҳезбоп маҳсулот сифатида жуда қадрланади.

Туяқуш териси эса талаб жиҳатидан дунё миқёсида юқори ўринларда туради. Сабаби жаҳонда аксарият оёқ кийимлар ва аёллар сумкаси айнан туяқуш териси маҳсулотидан тайёрланади.

Туяқушнинг ҳеч бир аъзоси чиқитга чиқмайди. Масалан, киприкларидан аёллар учун улама киприклар ҳам тайёрланади. Патларидан қишки уст-бошлар ишлаб чиқариш, мойидан эса тиббиётда кенг фойдаланилади.

Хуллас, туяқушни етти хазинанинг бири, уни боқиб кўпайтиришни эса тадбиркорлар учун зўр даромадли соҳа дейиш мумкин. Аммо кўпчилик тадбиркорларни ўйлантирадиган бир муаммо бор: туяқушни қаердан ва қандай харид қилишим мумкин? Дунёнинг фалон мамлакатидан туяқуш келтириш қимматга тушмайдими?

Хавотирга асло ўрин йўқ, “Straus House” билан бу энди жуда осон!

“Straus House” компанияси туяқуш жўжаларини Ўзбекистонга олиб келиш, уларни парваришлаш, вояга етганидан сўнг унинг терисидан тортиб кипригигача бўлган маҳсулотларни дунё бўйлаб кенг экспорт қилиш билан шуғулланади.

Сиз “Straus House” дан кўпайтириш учун туяқуш харид қилишингиз ва экспорт учун тайёр маҳсулотларни келишилган нархда сотишингиз мумкин.

Харидорлар  учун эндиликда туяқуш боқиш технологиясини яхши билмаслик  ҳам катта муаммо эмас. Компания директори Абдулла Маҳмудалиевга кўра, “Straus House” томонидан харидорлар учун Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги дилерлик марказларида йил давомида туяқуш етиштириш борасида ветеринария сабоқлари ташкил этиб борилади.

Тадбиркорларга туяқуш жўжалари Жанубий Африка Республикасидан етказиб берилади. Жумладан,  “Karoo Livestock Exports” C.C фирмаси ва “Straus House” компаниялари ўртасида 2019 йил учун 100 000 бош туяқуш етказиб бериш бўйича келишув шартномаси имзоланган. Ушбу компания Ўзбекистондан ташқари дунёнинг 43 та давлатига хонаки ва ёввойи жониворларни экспорт қилиб келмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар ва фермерлар! Шошилинг, бу сиз учун энг яхши имконият.

Мурожаат учун телефонлар:

99 001 07 06
94 429 09 00
94 421 09 00
94 419 91 11
94 429 09 00
94 421 09 00
94 426 26 62