Субтропик мева экинлари. Чилонжийда (унаби)


Чилонжийда (унаби) пайванд қилинган бар йиллик кўчатлардан боққа экилади. Бунинг учун
қуёш тушиб турадиган, шамоллардан ҳимояланган майдонлар танланади. Чилонжийда ҳар хил
ерларда ўсаверади, лекин сизот сувлари юза жойлашган, ботқоқ, жуда нам ва кучли даражада
шўрланган ерлар унинг учун яроқсиз ҳисобланади. Чилонжийда тоғ ва тоғолди ерларда экилиши
мумкин. Унумдорлиги паст ерларда у яхши ҳосил бермайди. Боғлар одатдаги усулда тайёрланади.
Ерни ҳайдаш пайтида гектарига 10 т чириган гўнг ва 100 кг фосфор солиш лозим.
Озиқланиш майдони суғориладиган ерларда ҳар туп ўсимлик учун 6х4 м, шартли суғориладиган
ерларда 5х3 м, йўл ёқасига қатор қилиб ўтқазилганда эса 3 м бўлиши керак. Кўчат ўтқазиш жанубий ҳудудларда 20 мартгача, шимолий ҳудудларда эса 1 апрелгача боради. Чилонжийда четдан
чангланадиган ўсимлик бўлганидан, боққа унинг икки-уч хил нави экилиши керак. Кўчатлар
ўтқазилгандан кейин буталади. Хурмо сингари чилонжийда дастлабки йили 8-12 марта суғорилади. Танасининг таги мульчаланганда эса суғориш сони ярмига қисқартирилади. Кейинги йилларда эса
ўсув давридаги суғоришлар 3 – мартгача камайтирилади ва қишда эса бир марта яхоб бериш билан чегараланади. Ўсимликларнингилдиз бўғзидан ўсиб чиққан бачки новдалар даврий равишда йўқотиб
турилади. Агар ўтқазилгандан сўнг чилонжийда яхши ўсмаса, бу ҳолда ҳар бир дарахт остига 4 кг гўнг,
60-100 г азот, 50-70 кг фосфор солинади. Тўрт- беш йилдан кейин чилонжийда боғи ҳар йили гектарига
20-40 т гўнг ва 120-130 кг азот, 60-90 кг фосфор ва 60 кг калий ҳисобида ўғитланади.
Субтропик мева дарахтларга шакл бериш ўзига хос бўлади. Масалан, анор тупларига боғ барпо
этилган йили кузда шакл берилади. Бунинг учун бир йиллик тупда қатор томондаги энг ривожланган новдалардан 3-4 таси танланади. Шундай қилинса кейинчалик тупларни қишга кўмиш осон
бўлади.
Вегетация мобайнида ҳар тупда иккинчи-учинчи тартиб ўриндош новдалар, ҳар қайси учинчи тартиб новдада иккитадан иккинчи тартибда новда қолдирилади, қолганлари кесиб ташланади. Асосий
шохлари чилпинади. Катта туплардаги (улар очилгандан кейинги) зарарланган ва касалланган ҳамда
тупни қалинлаштирадиган шохлар кесиб ташланади. Ерга эгилиб қолган шохлар тирговуч қўйиб кўтарилади.

малумотлар махсус тадбиркор-фермер.уз учун тўпланган