Сут соғиб олиниши

Соғиш стаканларини сўрғичларга кийдириш

Вакуум крани очилгач, бир қўл билан соғиш аппаратининг коллекторини елин томон юқорига кўтариш керак. Бунда соғиш стаканлари ерга томон осилган ҳолда бўлади, сўнгра сутшлангининг қисқичи очилади ва елин остига яқинроқ келтирилади. Иккинчи қўл билан галма-галдан стаканлар сўрғичга кийдирилади. Соғиш аппарати ҳавони сўриб олмаслиги учун соғиш стаканлари тезда сўрғичларга тақалади ва кийдириб қўйилади. бунда соғиш стаканларини маълум тартибда кийдириш керак. Масалан, аввал сигирнинг ўнг томондаги биринчи, кейин иккинчи сўрғични, сўнгра чап томондаги биринчи ва иккинчи сўрғичи стаканларга кийдирилади ёки чап томондаги иккини сўрғичи, кейин биринчи, сўнгра ўнг томондаги иккинчиси ва биринчиси кийдирилиши мақсадга мувофиқдир.

Мабода сигирнинг фақат учта сўрғичидан сут соғиладиган бўлса ва битта сўрғичи сутсиз бўлса, соғиш стаканининг биттаси пробка билан беркитиб қўйилади.

Сут соғиб олиниши.

Картинки по запросу доить корову

Сут соғб олиш энг муҳим процесс бўлиб, унга алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Кузатишлардан маълум бўлишича, соғиш вақти яқинлашган сари унинг елинида сут ва босим кўпая боради. Бинобарин, тажрибадаги сигирларнинг сўрғичига найча катетер тиқиб қўйилган. Бунинг натижасида елиннинг цистернасидан ва йирик сут йўлларидан сут оқиб туша бошлаган. Олинган сутнинг умумий миқдори ҳамма вақт соғиб олинадиган сутнинг ярмини ташкил қилган. Сутнинг қолган қисми эса елин альвеолаларида, майда сут йўлларида ва елиннинг юқори қисмида сақланиб қолган.  Бундай сақланиб қолган ссутни худди мочалкани сувга бортириб тортиб олганда унинг таркибида қолган сувга ўхшатиш мумкин. Лекин елинда сақланиб қолган сутни соғиб олиш учун маълум тадбирлар амалга оширилиши кераклиги исботланган.

Сигирлардан сут соғиб олишда улар организмда мураккаб процесслар кечади, бунда ҳайвоннинг нерв системаси, ички секреция безлари, елин мускуллари актив иштирок этиши натижасида сут ҳосил бўлади. Масалан, сигирхоналарга соғувчиларнинг келиши, соғиш аппаратларининг товуши, елинни илиқ сувда ювиши, уқалаш (массаж) ва, айниқса, сўрғичларга қўл теккизгандаги таъсирлар сигирлар нерв системасида ўз аксини топади. Бунинг натижасида нерв импульслари сигир миясига бориб  етади ва бунга жавобан елин цистерналаридаги мускул толалар бўшашади, йирик сут йўллари янада кенгаяди. Бир вақтнинг ўзида бош миянинг кичик безчаси ҳисобланган гипофис бўйруқ олади ва у ўзидан окситоцин гормонини қонга чиқаради. 20-30 сония ичида уни қон елин босими ортади, сўрғичлар таранглашади, майда сут найларидаги сут йирик йўллар томон оқиб тушади. Сут цистернаси сутга тўлади ва сут бериш процесси бошланади.

Окситоцин ўз таъсирини 6 дақиқа мобайнида давом эттира оларкан. Сўнгра у парчаланиб, ўз кучини йўқотади. Бунинг натижасида елин альвеолаларининг сиқилиши кучи тугаб, унда қолган сутни соғиб олиш имконияти камаяди. Шунинг учун ҳам қолган сутни соғиб олиш учун соғилаётган сигиирнинг нерв системасига, рефлекторлик процессига қайта таъсир кўрсатиш керак экан. Бунда елинни эҳтиёткорлик билан массаж қилиш ва муомалани яхшилаш керак.