Сут соғишни ташкил этиш

Ҳар бир соҳанинг ўзига хос афзаллиги, хусусияти ва сири бўлганидек, соғувчилик касбининг ҳам маъсулияти, шу билан бирга шарафли ва сирли томонлари кўп. Чунки соғувчи аввало меҳнати жараёнида асосан сигирлар билан ишлайди. Лекин бу осон иш эмас. Сут соғишни тўғри ташкил этиш- у катта санъат ҳисобланади. Бунинг учун соғувчилар кўп нарсаларни яхши билиши талаб этилади. Айниқса, ўзига бириктирилган сигирларнинг хулқ-атвори, соғлиги, елиннинг ҳолати, шунингдек, агар сигирлар машинада соғилса, ўша машина ва аппаратларни ёйиш ва йиғиш, тозалаш, сақлаш, уларнинг тўғри ишлашини назорат қилиш кабиларни соғувчилар мукаммал ўзлаштириб олиши керак.

Фермадаги соғиш аппаратлари ва қурилмалари ҳамма вақт нормал даражада ишлайдиган ва эҳтиёт қисмлари, деталлари етарли даражада бўлиши керак. Бунинг учун фермадаги маъсулиятли ходимлар, биринчи галда слесар-механиклар машина ва механизмлар ишини назорат қилиб туриши талаб этилади. Лекин шунга қарамасдан ҳар бир сут соғувчи оператор соғиш аппаратларининг ишлашини, хусусиятларини баъзан керак бўлса, барча қисмларини тузатишни ҳам билишлари зарур. Бу эса айрим сабаларга кўра механик-слесар бўлмай қолганда сигирларни соғишни ўз вақтида ташкил этишга ёрдам беради.

Картинки по запросу доильный зал

Машинада соғиладиган сигирларни танлаш

Барча сигирлар машинада соғишга ярайверади, деган тушунча мутлақо нотўғридир. Сигирларни машинада соғиш учун уларнинг қуйидаги хусусиятлари ҳисобга олинади:

  1. елини яхши ривожланган ва йирик бўлиши лозим;
  2. елин паллалари тенг ва бир хил ривожланган бўлиши керак;
  3. сўрғичларининг шакли катта-кичиклиги бир хил, цилиндирсимон, уч қисми бир оз ингичкалашган ва узунлиги 7-8 см, диаметри 2-3 см бўлиши керак. Акс ҳолда соғиш стаканларини кийдириб бўлмайди;
  4. сўрғичларнинг ораси камида 10-15 см бўлиши керак. Агар улар яқин жойлашган бўлса, соғиш стаканлари бир-бирига тегиб қолади ва соғиш мураккаблашади. Борди-ю сўрғичлари бир-биридан 20 см масофада бўлса, соғиш стаканлар қийнашиб қолиб, соғишни қийинлаштиради;
  5. елин сўрғичларининг ер сатҳидан баландлиги камида 45 см бўлиши керак. Акс ҳолда унга кийдирилган стаканнинг резина қисми ва коллектори ерга тегиб қолади.

Сигир елини паллаларининг бир хилда ривожланганлиги ва ҳар бир палласидан соғиб олинадиган сут миқдори тенг бўлиши, барча сўрғичлардан сут соғиб олиш тезлигининг бир хиллиги шунинг учун зарурки, агар икки тактли соғиш аппарати ёки қурилмасида соғилганда елин паллалари хусусиятларига кўра бир-бирига тенг бўлмаса, сути оз бўлган палласи тез соғилиб бўлади ва аппарат соғишда давом этаверади. Бу, биринчидан соғилаётган сигирнинг тинчини бузиб,азоб берса, иккинчидан, шу бўлак сўрғичининг шилимшиқ пардасини жароҳатлайди, натижада елин мастит билан касалланиши мумкин, чунки машинанинг сигир сўрғичидан сут сўриш жараёни тинимсиз давом этаверади. Бу эса шу хилдаги машиналарнинг техник ва технологик кўрсаткичи ва хусусияти ҳисобланади.