Сутни сепаратлаш

Картинки по запросу молоко

Сутни сепаратлашдан асосий мақсад унинг қаймоғини ажратиб олишдан иборат. Бу тадбир махсус
аппарат – сепаратор ёрдамида бажарилади. Биринчи cэпаратор 1879-йили швед инженери Лавалл томонидан яратилган. Кейинчалик, сепараторларнинг бир қанча махсус мукаммаллаштирилган турлари яратила бошланди. .
Ҳозирги вақтда сепараторларнинг уч хилдаги
гуруҳидан фойдаланилмоқда. 1. Очиқ сепараторлар. 2. Й опиқ сепараторлар. 3. Ярим ёпиқ сепараторлар.
Сепараторларнинг ҳаммаси ўзининг тузилиши ва ишлаш принципи жиҳатидан деярли бир хил бўлгани ҳолда қуйидаги қисмлардан иборатдир. Яъни сут плазмасидан ёғни ажратиб оладиган барабани, шу барабанни ҳаракатга келтирувчи механизми, сут қабул қилувчи идиш, қаймоғини тўпловчи ва ёғи олиниб бўлган сутни чиқариб юборувчи бўлимлари, шунингдек, сепараторнинг барча қисмларини ўзига бирлаштирган станинаси шулар жумласидандир. Сепараторнинг барабани сутнинг ёғи (қаймоғи)ни
ажратиб беришда муҳим вази фан и бажаради. У ўзининг тузилишига кўра асосан саккизта қисм (бўлак)лардан ташкил топган. Ҳар бир қисм маълум бир вазифани бажаради. Масалан, таглиги (днише) ўзининг марказий найчаси билан барабаннинг ҳамма қисмларини маҳкамланган ҳолда сақлаб туриш вазифасини бажаради. Таглигининг остидаги тешик эса сепаратор урчуғи (веретена)ни бирлаштиради. Ёки маҳкамлаш гайкаси барабаннинг барча қисмларини мустаҳкамлаш вазифасини бажаради. Шунингдек, тарелка тутқич (крестовина) барабан таглигидаги марказий найчага кийдирилган ҳолда барча тарелка пакетларини маҳкам  ҳолда тутиб туришда хизмат қилади. Тарелкалар эса сутдан ёғ ажратиб бериш имконини яратади. Барабан қопқоғи барча деталларни бириктириб туришда катта аҳамиятга эгадир.

Сэпараторнинг ишлаш принципи.  Аввало сепаратор тоза, ёруғ ва қуруқ хонага ўматилиши керак. Шунингдек, уни йиғиш, қисмларга ажратиш ва ювиш учун қулайлик бўлиши ҳам талаб этилади. Иш унуми
жиҳатидан соатига 300 литр сутнинг қаймоғини оладиган сепараторлар мустаҳкам, цементланган ёки бетон
фундаментларга махкамлаштирилади.
Ҳозирги вақтда сепараторлар сут таркибидаги барча ёғ миқдорини 99,7% ни ажратиб бера олиш қувватига эга. Сут ёғининг тўлиқ ҳолда ажралиб чиқиши бир қанча омилларга боғлиқ. Масалан, ёғи олинган сутнинг
ҳарорати 30°-40° бўлиши, барабаннинг айланиш тезлиги, сутнинг сифатли ва тоза бўлиши, ёғ шарчаларининг йирик бўлиши шулар жумласидандир. Хусусий чорвадор-фермер хўжаликларида кўпроқ
қўл ва баъзан электр ёрдамида ҳаракатга келадиган сепараторлардан фойдаланилади. Сепараторда ишлаш
учун унинг тузилишини, ишлаш принципини ва бузилган вақтида уни тузата оладиган билимдон кишиламинг ишлаши тавсия қилинади. Сут сепаратланганда унинг қаймоғи тез ва осонликда ажралиб чиқади. Бунда сут таркибидаги қаймоқ ва ёғи олинган қисми алоҳида идишларга қуйилади ва талаб этилган мақсадлар учун ишлатилади.  Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт
Олим ва мутахассислар томонидан узоқ йиллардан бошлаб турли хил маркали ва катта-кичик сепараторлар
ишлаб чиқарилган. Сепаратордан олинган қаймоқ таркибида ўртача 20%-35% бўлиши мумкин. Сепаратоми ишга тушириш билан дастлаб унга ҳарорати ўртача 40-50°C бўлган, 10 литр миқдорида сут солинади. Бунинг натижасида сепаратор исийди ва шу билан бир вақтда унинг ноннал (бир меъёрда) ишлаши назорат қилинади. Бордию, бунда сут оқса, унинг барабани қайтадан созланади ва йиғиштирилган ҳолда ишга туширилади. Ниҳоят барча сув сепаратордан ўтиб бўлгач, унга сут қуйилади в унингжўмраги очилади. Бунда дастлабки қисман бўлсада, мойи олинган сут яна сепараторга қайта қуйилади, чунки унинг таркибида кўп миқдорда қаймоқ бўлиши мумкин.Сепарация ишлари тугагач, олинган қаймоқ 8 C дан юқори бўлмаган хонада сақланади ва талаб этилса махсус корхоналарга жЎнатилади. Сепаратоминг иш жараёни якунлангач, унинг ички қисми очилади ва барча ликопчалари ҳамда барабани яхшилаб тозаланади ва ювилади. Бунда сут идишларини ювиш ва дезинфекция қилиш учун мўлжалланган воситалардан фойдаланилади. Сепаратор ювилиб, тозаланиб бўлгач, қуритилади ва келгуси сафар фойдаланиш учун тайёрлаб қўйилади.