Сутнинг серқаймоқлиги

Сут ёғи- сутнинг энг қимматли таркибий қисми ҳисобланади. У асосан ёғ кислоталар (глицирен)дан иборат. Унда тахминан 20 тача ёғ кислоталар бўлади ва улар ёғнинг сифатига, мазасига ўз таъсирини кўрсататди.

Сут таркибидаги ёғ асосан жуда майда (0.5-10-20 микрон) шарчалар, доначалар шаклида бўлгани ҳолда, уларнинг устки қисми 1 мл сутда ўртача 2 млн.дан 5 млнюгача бўлиши мумкин. Сариёғ тайерлашда сутдаги ёғ доначаларининг сони, йирик-майдалиги муҳим аҳамиятга эга.

Сигирларнинг сут маҳсулдорлиги ва сутнинг серқаймоқлиги маълум даражада уларнинг зотига ҳам боғлиқ. Уларнинг бу хусусияти наслдан-наслга ўтадиган белги ҳисобланади ва муаян зотнинг муҳим кўрсаткичларидан бири сифатида юритилади.

Картинки по запросу сут

Юқори айтилганидек, ҳар бир зотга мансуб сигирнинг ўзига хос кўрсаткичи бўлиб, у соғиб олинадиган сут миқдори, сутнинг серқаймоқлиги ва кимёвий таркиби жиҳатидан бошқа зотлардан фарқ қилади. Гарчанд уларнинг бу кўрсаткичларини қатъий ёки ўзгармайдиган, деб бўлмаса-да, зот тўғрисида сўз юритилганда, албатта, уларнинг асосий хусусиятлари ва кўрсаткичлари тилга олинади.

Ўзбекистон чорвачилик илмий текшириш институти олимлари томонидан олиб борилган кузатишлардан маълум бўлишича, Қора-ола зот сигирлар бутун соғин даврида Бушуев зотига кўра 666,7 кг ёки 19,3% кўп сут берар экан. Лекин Бушуев зот сигирларнинг сути серқаймоқлиги ва бошқа озиқ моддаларга бойлиги жиҳатидан Қора-ола зот сигирлардан устун турар экан. Масалан, Бушуев зот сигирлар сутида Қора-ола зот сигирларникига қараганданда сут ёғи 14,8%, оқсил 5,5%, сут шакари 3,7% кўп бўлар экан.

Сутнинг ёғлилиги бир хўжаликнинг ўзида боқилаётган бир хил зотга мансуб сигирларда ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. У турли факторларга боғлиқ бўлиб, энг муҳимлари ем-хашакнинг тури ва сифати, ҳайвоннинг зоти ва ирсий хусусиятлари, ёши, ориқ-семизлиги, молларни асраш усули, уларнинг инвидуал хусусияти ва физиологик ҳолати ҳисобланади. Шунинг учун ҳам серсут сигирларни танлаш ва саралаш ишларида улар сутининг серқаймоқлигига алоҳида эътибор бериш лозим.

Картинки по запросу сут

Оғиз сути ва унинг таркиби

Сигир туққан кунидан бошлаб 7-10 кунгача соғиб олинган сут оғиз сути ҳисобланади. Уранги, таркиби ва биологик хусусиятларига кўра оддий сутдан фарқ қилади. Оғиз сути мазаси шўрроқ, ранги бир оз сариқроқ бўлиши ва қуюқлиги билан оддий сутдан ажралиб туради. Бундан ташққари, унинг таркибида оддий сутга қараганда қуруқ моддалар икки баравар, оқсил 5-7 баравар, А витамин 15-20 баравар, альбумин ва глобулин 10-12 баравар, минерал тузлар 1,5 баравар кшп бўлади. Лекин шакар озроқ бўлади.

Маълумотларга кўра, сигир оғиз сутининг кимёвий таркиби қуйидагича: 79,04% сув, 20,96% қуруқ моддалр, 4,10% ёғ, 12,27%  умумий оқсил 3,32% сут шакар ва 1,27% кул (ёки минерал элементлар) бўлар экан.

Сигирлар туққан кунидан бошлаб улар оғиз сутининг таркиби кун сайин маълум даражада ўзгариб боради. Лекин ҳар хил сигирларда (зотига, ёшига, озуқасига, маҳсулот йўналишига, ориқ-семизлигига, индивидуал хусусиятларига кўра) бундай ўзгаришлар турлича бўлиши табиийдир.

Оғиз сути янги туғилган ҳар қандай ёш мол организми учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу сут тғйимлилиги, ҳар хил витамин ва ферментларга бойлиги ҳамда ёш организмни ҳар хил касалликлардан ҳимоя қиладиган иммунитет ҳосил қилувчи таначалар кўп миқдорда бўлиши каби бир қанча афзалликларга эга.

Оғиз сути қайнатилганда ивиб қолади, бинобарин ундан бирор сут маҳсулоти тайёрлаб бўлмайди.