Тадбиркор бўлишни истаганлар учун: сиз босиб ўтишингиз лозим бўлган 5 қадам!

Юртимизда мустақилликка эришилгандан сўнг ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини яхши англаб этмоқда, ўз қизиқиш ва интилишларини амалга ошириш учун ҳаракат қилмоқда. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар ва шуғулланиш истагида бўлганлар учун ҳам кенг имкониятлар эшиги очилмоқда. Мен ҳам ўз бизнес фаолиятимни йўлга қўйиб, мавзейимиздаги э`тиборсиз қолган эрни ободонлаштириб, озиқ-овқат дўконини очмоқчи эдим. Бунинг учун биринчи қаерга мурожаат қилишим ва қандай ҳужжатлар тайёрлашим керак?

Ушбу мурожаат сабаб юртимизда яратилаётган имкониятлардан фойдаланган ҳолда ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлганлар учун мазкур саҳифани тайёрладик. Мавзуга доир саволларга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ исте`мол моллари ишлаб чиқариш департаменти ва Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси жавоб беришди. Улар берган тавсиялар сизга албатта асқотишига ишонамиз.

1-ҚАДАМ: ТАДБИРКОРЛИКНИ БОШЛАМОҚЧИ БЎЛГАН ШАХС ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛМОҒИ ЛОЗИМ?

Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган шахс ўзи бунйод этган ташкилий, ҳуқуқий шаклга эга юридик ёки жисмоний шахсни ифодаловчи тегишли ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш учун ҳар бир туманда ташкил этилган Савдо-саноат палатасининг бўлимларига ёки маслаҳат марказларига мурожаат қилишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги “Тадбиркорлик суб`эктларини интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сон қарори билан 2014 йилнинг 1 январ кунидан бошлаб электрон шаклда давлат рўйхатига олиш механизми ишга тушган.

2-ҚАДАМ: ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИ?

Тадбиркорлик фаолиятини юритмоқ учун юридик шахсни ифодаловчи давлат рўйхатидан ўтган устави ва гувоҳномаси, лицензияланадиган фаолият тури бўйича лицензиялар ва бошқа ҳужжатлар.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: лицензиялар ва бошқа ҳужжатлар ҳақидаги тўлиқ ма`лумотларни фаолият турига қараб Палатанинг туман бўлимларидан олиш мумкин. Тадбиркорлик суб`эктларига кредит маблағлари унга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари томонидан белгиланган тариф ставкалари асосида берилади.

3-ҚАДАМ: КРEДИТ МАБЛАҒИ ҚАЙСИ БАНКДАН БEРИЛАДИ?

—Тадбиркорлар ўз лойиҳаларини банк кредити эвазига амалга ошириши учун белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтишлари ва ўзларининг иш фаолиятларини давом эттиришлари учун белгиланган тартибда тижорат банкларида ҳисоб рақами очишлари лозим.

Тижорат банклари томонидан кичик бизнес суб`эктларини кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Кичик тадбиркорлик суб`эктларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида Низом”га ва тижорат банкларининг ўз кредит сиёсати асосида амалга оширилади.

Ушбу низомнинг I бобига кўра;

Якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий корхоналар кредитлаш об`эктлари ҳисобланади.

Кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, та`минланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.

Кредитлар тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномасига мувофиқ берилади.

Кредитлар кредитланаётган тадбирнинг ўзини – ўзи қоплашини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги муддатларга берилади:

қарз олувчи ўз фаолиятини бошлаши учун айланма маблағларни шакллантириш ва инвестисия лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга – 12 ой муддатгача;

айланма маблағларни тўлдиришга – 18 ой муддатгача;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини этиштиришни ташкил этиш учун айланма маблағларни тўлдиришга – 24 ой муддатгача.

Тижорат банклари кредитлар бўйича кредитлашнинг имтиёзли даврини белгилашлари мумкин.

Кредитлар қонун ҳужжатларида та`қиқланган фаолият турларини амалга ошириш учун ажратилиши мумкин эмас.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом-ашёси этиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар бериш Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла этиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

УНУТМАНГ!

ФОИЗ СТАВКАСИ ВА ҚАЙТАРИЛИШИ

Кредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори кредит шартномасига мувофиқ белгиланади.

Қарз олувчи олинган кредит сўммасини муддатидан илгари қайтаришга ва улардан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун ҳисобланган фоизларни тўлашга ҳақли.

БEРИЛМАЙДИ!

Кредитлар илгари олинган кредитларни ёки тижорат банкининг “Кредит сиёсати”да белгиланган бошқа қарзларни қайтариш учун берилиши мумкин эмас.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорлик суб`эктлари ўз лойиҳаларини банк кредити эвазига амалга ошириши мақсадида хизмат кўрсатувчи тижорат банкка кредит олиш учун керакли ҳужжатларни жамлаган ҳолда мурожаат этиши ҳамда тижорат банк талабларини бажарган ҳолда кредит олишлари мумкин.

4-ҚАДАМ: БEЛГИЛАНГАН ҲУДУД УЧУН РУХСАТНОМА

Белгиланган ҳудуд (эр майдони ) учун қайси ташкилотдан рухсат олиш мумкин?

Белгиланган эр майдонига бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш ва рухсат бериш ҳудудий архитектура ва шаҳар қурилиши бошқармаси томонидан расмийлаштирилади.

5-ҚАДАМ: “АГАР МEН…”

“Агар мен тадбиркор сифатида дорихона, озиқ-овқат дўкони, сартарошхона ёки тикувчилик ателеси каби фаолият тури билан шуғулланмоқчи бўлсам, лицензия талаб қилинадими? Уни қайси давлат органидан оламан?”

Сўнгги пайтларда муштарийлар томонидан айнан шу мазмундаги сўровлар ҳам бўляптики, мавзу доирасида уларга ҳам ма`лумот бериб ўтиш мақсадга мувофиқ бўларди, бизнингча.

Р.Абдумажитов, Тошкент шаҳар ҳокимияти Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ исте`мол моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи:

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 236-сонли “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорининг 1-иловасида фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхати кўрсатилган.

Озиқ-овқат, сартарошхона, тикувчилик ателеси фаолияти учун лицензиялар ва рухсатномалар қонунчилик актларида белгиланмаган.

Дорихона фаолияти учун эса лицензия бериш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилган.

6-ҚАДАМ: СОЛИҚ ТЎЛОВИ-ЧИ? ҚАЙ ТАРЗДА ТЎЛАНАДИ?

Микрофирма ва кичик корхоналар учун 6 фоизлик ягона солиқ тўлови тўланади.

7-ҚАДАМ: ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИНИНГ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ МАНЗИЛЛАРИ

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 112 А. Тел: (0-361) 770-71-01

Андижон вилояти

Андижон шаҳри, А.Навоий кўчаси, 122. Тел: (0-374) 298-11-01

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 1 А. Тел: (0-365) 770-11-01

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 63. Тел: (0-372) 771-71-01

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри, Ўзиэкистон кўчаси, 474. Тел: (0-375) 771-11-01

Навоий вилояти

Навоий шаҳри, Ме`морлар кўчаси, 33. Тел: (0-436) 770-31-01

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри, А.Навоий кўчаси, 58. Тел: (0-366) 210-11-01

Сурхондарё вилояти

Термез шаҳри, Ф.Хўжаэв кўчаси, 1. Тел: (0-376) 770-81-01

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри, Қаҳрамонлар хиёбони, 1. Тел: (0-367) 221-11-01

Тошкент вилояти

Тошкент шаҳри, Лисунова кўчаси, 68/4. Тел: (0-371) 150-91-01

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри, Б.Марғилоний кўчаси, 58. Тел: (0-373) 229-71-01

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри, Ёшлик кўчаси, 18 А. Тел: (0-362) 770-51-01

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри, А.Темур 1-тор кўчаси, 6. Тел: (0-371) 150-31-01