Якка тартибдаги тадбиркорлик, МЧЖ ва фермер хўжаликни ташкил қилиш

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият турлари ҳамда солиқ ставкалари бўйича кўплаб саволлар келиб тушаётганлигини инобатга олиб, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳар бир фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқ суммалари юзасидан тушунтириш берамиз.

Аввал мазкур мавзунинг айрим жиҳатлари­га тўхталиб ўтсак.

Якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарори билан тас­диқланган «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шугъулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 мартдаги ПФ-3588-сонли Фармони билан тасдиқланган «Халқ бадиий ҳунармандчиликла­ри ва амалий-безак санъати буюмлари асосий турларининг янгиланган рўйхати» бўйича белги­ланган фаолият турларини амалга оширишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси­нинг 375-моддасига асосан солиқ тўловчининг календар ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқ тадбир­корлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчи­нинг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича тўланади.

Фаолиятнинг бир неча тури билан шугъул­ланувчи солиқ тўловчилар қатъий белгиланган солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун мазкур турдаги фаолиятга нисбатан белгиланган став­калар бўйича алоҳида-алоҳида тўлайди.

Агар фаолият амалга оширилган жой учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалардан фарқ қилса, қатъий белгиланган солиқ энг юқори ставка бўйича тўланади.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 311-мод­дасига асосан якка тартибдаги тадбиркорлар календар ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, сугъурта бадалларини мажбурий тартибда ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлма­ган миқдорда тўлайди.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъ­ий белгиланган солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсат­кичлари прогнози ва Давлат бюджети пара­метрлари тўгърисида»ги ПҚ-2099-сонли қаро­рининг 10-11-иловаларида белгилаб берилган. Хусусан, 10-иловада фаолиятнинг айрим тури, яъни болалар ўйин автоматлари фаолияти учун, 11-иловада эса чакана савдо, маиший, сартарошлик хизматлари, автомобил транс­портида юк ташишга оид хизматлар ҳамда бошқа фаолият турлари учун солиқ ставкала­ри белгиланган.

Қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошига, яъни 2014 йил 1 январига белгиланган энг кам иш ҳақидан (96105 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва энг кам иш ҳақи миқдори йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ШУГъУЛЛАНИШИ МУМКИН БЎЛГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА

ҚАТъИЙ БEЛГИЛАНГАН СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ ЖАДВАЛИ

T/r

Фаолият тури

Қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги ставкаси (сўмда)

Тошкент шаҳри

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар

Бошқа аҳоли пунктлари

I.

Чакана савдо:

1.

Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан ташқари)

864945

576630

288315

2.

Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана сотиш *

480525

384420

192210

3.

Ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (нефт маҳсулотларининг барча турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно)

961050

624683

288315

4.

Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш

480525

288315

48053

5.

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (турғун шохобчаларда аралаш савдо қилиш)

961050

624683

288315

6.

Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш**

II.

Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти..***

III.

Маиший хизматлар:****

7.

Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар

384420

192210

96105

8.

Кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалашни ташкил этиш, шунингдек дазмоллаш хизматлари

336368

144158

48053

9.

Гилам ва гилам буюмларини таъмирлаш ва тозалаш

336368

144158

48053

10.

Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардалари тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш

336368

144158

48053

11.

Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш

336368

144158

48053

12.

Якка буюртмалар бўйича поябзал тайёрлаш ва тикиш, поябзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш

336368

144158

48053

13.

Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш

336368

144158

48053

14.

Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш

336368

144158

48053

15.

Калитлар тайёрлаш

336368

144158

48053

16.

Металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш

336368

144158

48053

17.

Мотам гулчамбарлари, сунъий ранглар, гирлянд тайёрлаш

336368

144158

48053

18.

Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш

336368

144158

48053

19.

Ёғочдан (мебелдан ташқари) ва алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш.

336368

144158

48053

20.

Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо инвентар) таъмирлаш ва тайёрлаш

336368

144158

48053

21.

Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш

336368

144158

48053

22.

Мебелни йиғиш ва таъмирлаш

336368

144158

48053

23.

Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш

336368

144158

48053

24.

Якка буюртма бўйича қимматбаҳо металлардан ва тошлардан заргарлик буюмларини ясаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш

336368

144158

48053

25.

Оптика, соатларни таъмирлаш ва ўймакорлик ишлари

336368

144158

48053

26.

Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш

336368

144158

48053

27.

Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигналларини таъмирлаш ва ўрнатиш, ювиш, текислаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламалари қоплаш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар)

336368

144158

48053

28.

Санитария-техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари

336368

144158

48053

29.

Шиша ва ойналарни қирқиш, шишага бадиий ишлов бериш

336368

144158

48053

30.

Биноларга ойна ўрнатиш хизматлари

336368

144158

48053

31.

Жамоат ҳожатхоналари хизматлари

336368

144158

48053

32.

Ҳаммом ва сауна хизматлари

336368

144158

48053

33.

Тураржойларни йиғиштириш хизматлари

336368

144158

48053

34.

Ҳовлилар ва богъларга қараш хизматлари, шунингдек кўкаламзорлаштириш ишлари

336368

144158

48053

35.

Боғлар, полизлар ва дов-дарахтларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш

336368

144158

48053

36.

Видеога олиш ва фотосуратга олиш хизматлари

336368

144158

48053

37.

Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмларини (мебел, идиш-товоқлар, хўжалик, спорт, балиқчилик анжомлари, маиший техника, приборлар ва бошқаларни) ижарага бериш

336368

144158

48053

IV.

Фаолиятнинг бошқа турлари:

38.

Миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, поп-корн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш

192210

144158

96105

39.

Ўлчов воситалари тайёрлаш ва уларни прокатга бериш

192210

144158

96105

40.

Қурилиш, таъмирлаш ва безаш бўйича алоҳида ишларни бажариш (капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича юридик шахсларга хизмат кўрсатишдан ташқари)

192210

144158

96105

41.

Репетиторлик хизмати

192210

144158

96105

42.

Таржима хизматлари, таҳрир хизматлари

192210

144158

96105

43.

Болаларнинг ўйинчоқ автоматлари билан боғлиқ хизматлар****

288315

192210

96105

44.

Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш

192210

144158

96105

45.

Дизайн бўйича хизматлар (график, интерер, мебел ва ҳоказолар), шунингдек чизмачилик-графика ишлари, шунингдек рассомлик санъати

192210

144158

96105

46.

Компютер дастурларини ишлаб чиқиш хизматлари, компютер ўйинларини ташкил этиш, шунингдек компютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан богълиқ хизматлар

192210

144158

96105

47.

Ташриф қоғозлари ва таклифнома билетларини тайёрлаш ва босиш

192210

144158

96105

48.

Муқовалаш ишлари

192210

144158

96105

49.

Рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш

192210

144158

96105

50.

Суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар

192210

144158

96105

51.

Консерт-томоша фаолиятини амалга ошириш******

52.

Тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари (тўй, юбилей, тугъилган кун ва ҳоказолар)

192210

144158

96105

53.

Кўйлак ва костюмларни, шунингдек уларга аксессуарларни прокатга бериш

192210

144158

96105

54.

Ижтимоий хизматлар (болалар, беморлар ва кекса кишиларга қараш хизматлари)

192210

144158

96105

55.

Жисмоний тарбия-согъломлаштириш фаолияти (шейпинг, аэробика, спорт сектсиялари, саломатлик гуруҳлари), тренерлик хизматлари

192210

144158

96105

56.

Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш

192210

144158

96105

57.

Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар)

192210

144158

96105

58.

Тегирмонларда донни майдалаш (тозалаш) хизматлари

192210

144158

96105

59.

Мол сўйиш хизматлари

192210

144158

96105

60.

Уй ҳайвонларига қараш хизматлари

192210

144158

96105

61.

Ветеринария фаолияти

192210

144158

96105

62.

Юкларни автомобил транспортида ташиш:
3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун 192210
8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун 8288315
8 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун 384420

63.

Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш

192210

144158

96105

64.

Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни этиштириш, йигъиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш

192210

144158

96105

65.

Гуллар ва декоратив дарахтлар этиштириш ва сотиш

192210

144158

96105

66.

Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш

192210

144158

96105

67.

Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари)

192210

144158

96105

68.

Риелторлик фаолияти

192210

144158

96105

69.

Жисмоний ва юридик шахсларга махсус техникадан (тракторлар, автокранлар, булдозерлар, экскаваторлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш

192210

144158

96105

70.

Илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш

192210

144158

96105

71.

Матрицали принтерлар ва алфавит-рақам ёзадиган қурилмалар учун бўёвчи тасмаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш

192210

144158

96105

72.

Қоғозлар ва скоросшивателлар учун конвертлар, папкалар тайёрлаш

192210

144158

96105

73.

Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (салоҳиятли абонентларни излаш, абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчилар билан абонентлик шартномалари тузиш ва уларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш)

192210

144158

96105

74.

Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна) тайёрлаш бўйича хизматлар

192210

144158

96105

75.

Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари

192210

144158

96105

76.

Экскурсия хизматлари кўрсатиш бўйича туризм фаолияти

192210

144158

96105

*) Уй хўжалиги, шу жумладан, деҳқон хўжалигида парваришланган тирик ҳайвонларни (чорва моллари, паррандалар, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқлар ва бошқалар) ҳамда уларни сўйиб, хом ёки қайта ишланган кўринишдаги маҳсулотларни, саноатда қайта ишлашдан ташқари, чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган кўринишда (манзарали богъдорчилик (гулчилик) маҳсулотларидан ташқари) сотиш бундан мустасно.Солиқ солишдан озод этиш солиқ тўловчи томонидан давлат ҳокимияти­нинг жойлардаги тегишли органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, богъдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкати бошқаруви томонидан берилган, сотилган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёхуд унинг оила аъзоларига ажратилган эр участкасида этиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этиш шарти билан амалга оширилади.

**)1-4 қаторларда кўр­сатилган фаолият турларига белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади.

***) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 мартдаги «Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўгърисида»ги ПФ-4210-сонли Фармонида уй шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш бўйича «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари – якка тартибдаги тадбиркорларга белгиланган қатъий солиқни тўлаш юзасидан солиқ имтиёзининг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26декабрдаги ПФ-4589-сонли Фармонига асосан 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилган.

****) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикасида 2012-2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўгърисида»ги ПҚ-1754-сонли қарорига асосан 2012 йилнинг 2-чорагидан бошлаб, қи­шлоқ жойлардаги маҳаллалар ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш билан шугъулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар (сартарошлар, ти­кувчилар, пояфзал, маиший техника таъмирлаш бўйича усталар ва бошқалар) 3 йил муддатга ҳамда қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган массивларда кирхона хизматларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 5 йил муддатга қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилган.

*****) Ҳар бир жиҳозланган ўринлар сонига нисбатан.

******) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 390-моддасига асосан Гастрол-контсерт фаолияти билан шугъулланиш ҳуқуқи учун давлат божи тўловчи жисмоний шахслар мазкур фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилган.

ДСҚ – Давлат солиқ қўмитаси
Телефон: (0 371) 202-32-82
Ишонч телефони: (0 371) 244-98-98
Факс: (0 371) 244-89-12Э-маил: орг@солиқ.уз
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100011, Тошкент шаҳри Абдулла Қодирий кўчаси, 13А. Иш вақти: 9:00-18:00, тушлик 13:00-14:00, иш кунлари: душанба – жума

Савдо билан шугулланиш учун фирма очмокчи эдим. МЧЖ ва ХК корхона уртасида кандай фарк бор.

Фарқи жуда кўп. Асосийлари:

1. “Хусусий корхона тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасига кўра, хусусий корхона (кейинги ўринда ХК деб юритилади) битта (abl.uz шарҳи) мулкдор томонидан тузилади, мулкдор унга тегишли мол-мулк беради ва унинг уставини тасдиқлайди. Хусусий корхона, агар унинг уставида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, номуайян муддатга тузилади.

Масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда МЧЖ деб юритилади)нинг таъсисчилари эса, ФКнинг 62-моддаси ва “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига кўра, бир ёки бир неча шахс бўлиши мумкин.

2. ХК таъсисчиси фақат жисмоний шахс бўлади. МЧЖнинг таъсисчилари жисмоний ва юридик шахслар бўлади.

3. Хусусий корхона номланишида «xususiy korxona» ёки «ХК» аббревиатураси бўлади. МЧЖнинг номланишида «масъулияти чекланган жамият» ёки “MChJ” аббревиатураси бўлади.

4. ХК устав фонди бўлинмасдир, МЧЖнинг устав фонди таъсисчилари ўртасида бўлинади.

5. ХК мулкдори корхонани раҳбар сифатида якка бошқаради (вақтинчага бошқа жисмоний шахс зиммасига бошқариш вазифаси юкланиши мумкин). МЧЖда эса, битта таъсисчи бўлса- шу таъсисчи, бир неча таъсисчилар бўлса- улардан бири ёйинки таъсисчи бўлмаган бошқа (жисмоний) шахс томонидан бошқарилиши мумкин.

6. МЧЖда устав фонди қийматига мутаносиб равишда “йирик битим”ларни тузишда таъсисчилар розилигини олиш керак. ХКда фаолиятида “йирик битим” тушунчаси йўқ ва раҳбар мустақил ҳал қилади.

7. Солиқ кодекси 179-моддасига кўра, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори ихтиёрида қоладиган фойда суммасига солиқ солинмайди. МЧЖ мулкдорларида (иштирокчиларида) эса, бундай имтиёз мавжуд эмас.

01.04.2015 дан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик нормалари хусусидаги саволлар билан abl.uz сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ (МЧЖ)НИ ТАЪСИС ЭТИШ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР

Масъулияти чекланган жамиятнинг бир неча таъсисчи томонидан таъсис этилиши учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

1) у жойлашадиган бино ёки хонани аниқлаш;

2) МЧЖнинг таъсис шартномаси ва устави матнларини тайёрлаш;

3) умумий йиғилишни чақириб ва ўтказиб, унда:

 давлат тилида таъсис шартномасини имзолаш ва устав

Масъулияти Чекланган Жамияти Низоми (Устав ООО)

Узбекистон Республикаси
Тошкент шахар

 Юнусобод тумани
Хокимининг

2008 йил «_____»__________ даги

_______-сонли карори билан

 РУЙХАТДАН УТКАЗИЛГАН

____________________________

Узбекистон Республикаси
Тошкент шахар

Юнусобод тумани

 «Моя фирма»
Масъулияти Чекланган Жамияти

 2008 йил «_____»__________ даги

ТАСДИКЛАНГАН

____________________________

«Моя фирма»
Масъулияти Чекланган Жамияти

НИЗОМИ

Тошкент 2008 йил.

1. УМУМИЙ КОИДАЛАР:

1.1 Бундан буен Жамият деб юритилувчи «Моя фирма» Масъулияти Чекланган Жамияти, муассиснинг 2008 йил «____»__________ №1 карорига асосан таъсис этилди;

1.2 Жамият муассиси Узбекистон Республикаси фукароси:

1. Иванов Иван Иванович, паспорти: СА №111111, Тошкент шахар, Юнусобод тумани 1-чи ШМБ томонидан 01.01.1980 йил берилган. Уй манзили: Тошкент шахар, Юнусобод тумани, 01-мавзе, 01-уй, 01-хон.;

1.3 Жамиятнинг давлат тилидаги фирма номи:

«Моя фирма» Масъулияти Чекланган Жамияти;

Кискартирилган фирма номи: «Моя фирма» MChJ

1.4 Жамиятнинг жойлашиш манзили:

Узбекистон Республикаси, Тошкент шахар, Юнусобод тумани;

1.5 Жамиятнинг манзили:

Узбекистон Республикаси, Тошкент шахар, Юнусобод тумани, 01-мавзе, 01-уй, 01-хон.;

1.6 Масъулияти Чекланган Жамияти конун хужжатларида белгиланган тартибда давлат руйхатидан утказилган пайтдан эътиборан юридик шахс макомига эга булади;

1.7 Жамият конун хужжатларида белгиланган тартибда бошка юридик шахсларнинг муассиси булишга еки уларнинг устав фондида бошкача тарзда иштирок этишга, ваколатхоналар ва филиаллар тузишга хаклидир;

1.8 Жамият муддатга тузилади. Жамият тулик фирма номи давлат тилида ифодаланган ва Жамиятнинг жойлашган манзили курсатилган думалок мухрга эга булиши керак;

1.9 Жамият узининг фирма номи езилган штампларига ва бланкларига, уз эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда руйхатга олинган товар белгисига ва бошка уз белгиларига эга булишга хаклидир;

1.10 Жамият узининг мустакил балансида хисобга олинадиган алохида мол-мулкка эга булади, уз номидан хукукларни олиши, мажбуриятларга эга булиши, судда даъвогар ва жавобгар булиши мумкин;

1.11 Жамият конун хужжатларида такикланмаган хар кандай фаолият турларини амалга ошириши мумкин;

1.12 Руйхати конунларда белгиланадиган айрим фаолият турлари билан Жамият факат лицензия асосида шугулланиши мумкин;

1.13 Жамият уз мажбуриятлари юзасидан узига карашли барча мол-мулк билан жавобгар булади;

1.14 Жамият уз иштирокчилари мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди;

1.15 Давлат ва унинг органлари Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар булмайди, худди шунингдек Жамият хам давлат ва унинг органлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар булмайди;

1.16 Жамият Узбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган хамда кушимча масъулияти Жамиятлар тугрисида» Конуни ва Ушбу Низом асосида фаолият юргазади;

1.17 Жамият иштирокчисининг, аудиторнинг еки исталган манфаатдор шахснинг талабига биноан Жамият уларга Жамиятнинг таъсис хужжатлари билан, шу жумладан унга киритилган узгартиришлар билан танишиш имкониятини бериши шарт. Жамият иштирокчисининг талабига биноан Жамият унга Жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави нусхаларини бериши шарт;

1.18 Жамият конунда белгиланган муддат мобайнида куйидаги хужжатларни саклаши шарт:

Жамиятнинг таъсис хужжатлари, шунингдек Жамиятнинг таъсис хужжатларига киритилган хамда белгиланган тартибда руйхатдан утказилган узгартириш ва кушимчалар;

Жамият муассислари йигилишининг Жамиятни ташкил этиш ва Жамиятнинг устав фондига кушиладиган пулсиз хиссаларнинг пул бахосини тасдиклаш тугрисидаги карорни, шунингдек Жамиятни ташкил этиш билан боглик бошка карорларни уз ичига олган баенномаси;

· Жамият давлат руйхатидан утказилганлигини тасдикловчи хужжат;

· Жамиятнинг уз балансида турган мол-мулка булган хукукни тасдикловчи хужжатлар;

· Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари тугрисидаги низомлар;

· Жамиятнинг облигациялар чикариши билан боглик хужжатлар;

· Жамият иштирокчилари умумий йигилиши комисияси мажлисларининг баенномалари;

· Аудитор ташкилотининг хулосалари;

· Конун хужжатларида назарда тутилган бошка хужжатлар;

Жамият хужжатларни узининг ижро этувчи органи жойлашган ерда еки Жамият иштирокчиларига маълум булган ва улар учун кулай булган бошка жойда саклайди.

 

2. ЖАМИЯТНИНГ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ:

2.1 Жамият урнатилган тартибда куйидаги фаолият турларини амалга оширади:

· Авиа ва темир йул чипталарини ташкилотлар ва ахолига етказиб бериш;

· Ахоли учун маиший хизматлар;

· Баддий-безак ишлари;

· Бино ва иншоотларини ишлатиш, фойдаланиш ва ижарага бериш;

· Бино ва иншоотларини куриш ва тиклаш, ободончилик ва кукаламзорлаштириш ишлари;

· Боулинг, дискотекаларни ташкил килиш;

· Ваколатчилик, реклама, агентлик, менежмент, маркетинг (шу жумладан кимматли когозлар бозорида), маслахат ва ердам курсатиш, хамда хужжатларни таржима килиш ва купайтириш;

· Воситачилик хизматлари;

· Дизайн;

· Дискларни, аудио, видео ва бошка кассета ва дискларни купайтириш, ижарага бериш, сотиб олиш ва сотишни ташкил этиш;

· Дуконлар очиш;

· Екилги-мой ва нефть-газ махсулотларини келтириш, ишлаб чикариш, гамлаш, кайта ишлаш, кадоклаш ва сотиш;

· Ердамчи (иккиламчи) ва темирсозлама материаллар ишлаб чикариш;

· Заргарлик ва антиквар буюмларини тиклаш, тузатиш ва сотиш;

· Интернет-кафеси, компьютер уйинларини ташкил килиш;

· Ишлаб чикаришни ташкил этиш;

· Кимевий тозалаш хизматлари;

· Кишлок хужалик, гушт, сут, тери, жун махсулотларини ишлаб чикариш, тайерлаш, кайта ишлаш, сотиш ва саклаш;

· Компьютер системалари ва дастурларини ишлаб чикариш ва тадбик этиш, компьютерлар ва ташкилий техника воситаларини, хамда программа махсулотлари, йулдош молларни етказиб бериш, сервис хизматларини курсатиш;

· Курилиш материалларини ишлаб чикариш ва сотиш;

· Маданий-уйин кулгу тадбирлари буйича хизматлар килиш;

· Маиший, электрон-хисоблаш, электр ускуна ва жихозларини таъмирлаш буйича хизматлар ва уларни ижарасини ташкил килиш;

· Маркетинг, консалтинг, инжиниринг, лизинг, дилер хизматлари;

· Мебел жихозларини ишлаб чикариш ва сотиш;

· Модалар ательеси хизматлари;

· Нон ва кондитер махсулотларини ишлаб чикариш ва сотиш;

· Озик-овкат махсулотларини ишлаб чикариш ва сотиш;

· Оптика, фармацевтика ва доривор усимликларини ишлаб чикариш, сотиш ва сотиб олиш, дорихоналар очиш;

· Пойфазал ишлаб чикариш ва сотиш;

· Полиграфия хизматлари;

· Пуллик медицина, стоматология ва косметология хизматларини курсатиш;

· Савдо-сотик ва савдо-воситачилик фаолияти;

· Сартарошхона хизматлари, гуззалик салонларини очиш;

· Спорт-согломлаштириш хизматлари (бассейн, сауна, тренажерлар);

· Суратхона хизматлари;

· Ташки иктисодий фаолият;

· Телевизион дастурлар, хамда аудио-видео махсулотларни ишлаб чикариш, купайтириш, намойиш этиш, ижарага бериш, сотиш ва ретрансляция килиш, сурат хизматлар;

· Тикувчилик, тукимачилик махсулотларини ишлаб чикариш ва сотиш;

· Транспорт воситаларига техник хизмат, сервис хизматини, шунингдек автомобилларни ювишни ташкил килиш;

· Транспорт хизматлари ва транспорт воситаларини сотиш;

· Туризм ва мехмонхоналарни ташкил килиш;

· Узбекистон Республикаси худудида ва ундан ташкарида, биржа ва нобиржавий бозорларда кимматли когозлар билан операциялар утказиш;

· Улгуржи савдо;

· Умумий овкатланиш шохобчаларини, ресторан, кафе, барларни очиш;

· Уяли алока, факсимиль, почта ва курьер алокаси хизматларини курсатиш;

· Фукароларини чет элга укитиш ва ишлаш учун юбориш ва кабул килиш;

· Халк ижодиети, Амалий ва бадиий санъат буюмларини ишлаб чикариш ва сотиш;

· Хорижий инвестиция ва технологияларни олиб келиш ва ундай фойдаланиш;

· Чакана савдо;

· Чет тилларга укитиш, бухгалтерия хисоби ва ишлаб чикариш, хунарларига ургатиш;

· Чорвачилик, паррандачилик, ассаларичилик, баликчилик ва иссикхоналарни ташкил килиш ва ердамчи хужаликни ривожлантириш билан шугулланиш;

· Шиша, фарфор, керамика, мрамор буюмлари ишлаб чикариш ва сотиш;

· Экспорт-импорт операциялари;

· Электр асбоб ускуналарни (двигатель ва моторларни) созлаш ва уларни йулга куйиш;

· Юкларни ташишда экспедиторлик хизматлари;

· Узбекистон Республикаси конунчилиги билан такикланмаган бошка фаолият турлари;

 

3. УСТАВ ФОНДИ:

3.1 Жамиятнинг устав фонди жамият муассисининг мол-мулки ва товар моддий бойликлар хисобига тузилган ва 660.000 (олти юз олтмиш минг) сумни ташкил этади: Иванов Иван Иванович

-100(юз)%, 660.000 (олти юз олтмиш минг) сум;

3.2 Жамият иштирокчиси улушининг хакикий киймати Жамият соф активлари кийматининг унинг улуши микдорига мутаносиб булган бир кисмига мос булади;

3.3 Жамият давлат руйхатидан утказиладиган пайтга кадар унинг муассиси таъсис хужжатларида курсатилган Жамиятнинг устав фондидаги уз хиссасини давлат руйхатидан утказиш пайтига кадар 30% киритиши шарт;

3.4 Жамият муассиси Жамият давлат руйхатидан утган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида устав фондини тулик киритиши шарт;

3.5 Жамиятнинг иштирокчиси томонидан хиссанинг тулик киритилганлиги Жамият иштирокчисига берилган гувохнома билан тасдикланади;

3.6 Пул, кимматли когозлар, узга ашелар ёки мулкий хукуклар ёхуд пул бахосига эга булган бошка шахсга утказиладиган узга хукуклар Жамиятнинг устав фондига кушиладиган хиссалари булиши мумкин;

3.7 Жамият устав фондига пулсиз хиссалар кушилган такдирда пул бахосини Жамият иштирокчилари томонидан тасдикланади;

Жамиятнинг иштирокчилари ва Жамиятга кабул килинадиган учинчи шахслар томонидан Жамиятнинг устав фондига кушиладиган пулсиз хиссаларининг пул бахоси Жамият иштирокчилари умумий йигилишининг Жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан кабул килинадиган карори билан тасдикланади;

Устав фондини камайтириш еки купайтириш, уставга узгартиришлар ва кушимчалар киритиш конун хужжатлари асосида амалга оширилади ва давлат руйхатидан утгандан кейин уз кучига эга булади;

 

4. ЖАМИЯТ МУАССИСЛАРИНИНГ ХУКУК ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ:

4.1 Жамият катнашчилари куйидагиларга хаклидирлар:

· Конун хужжатларида ва Жамиятнинг таъсис хужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг ишларини бошкаришда иштирок этиш;

· Конун хужжатларида ва Жамият таъсис хужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг фаолияти тугрисида ахборот олиш хамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошка хужжатлари билан танишиш;

· Фойдани таксимлашда иштирок этиш;

· Жамиятнинг устав фондидаги уз улушини ехуд унинг бир кисмини Жамиятнинг уставида ва конун хужжатларида назарда тутилган тартибда мазкур Жамиятнинг бир еки бир неча иштирокчисига сотиш еки узга тарзда уларнинг фойдасига воз кечиш;

· Жамият бошка иштирокчиларининг розилигидан катъи назар Жамият таъсис хужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вактда Жамиятдан чикиш;

· Жамият тугатилган такдирда, кредиторлар билан хисоб-китоб килингандан кейин колган мол-мулкнинг бир кисмини еки унинг кийматини олиш;

Жамият иштирокчилари конун хужжатларида ва Жамиятнинг таъсис хужжатларида назарда тутилган бошка хукукларга хам эга булиши мумкин;

4.2 Жамият иштирокчиси Жамиятнинг устав фондидаги уз улушини ехуд унинг бир кисмини учинчи шахсга сотиш еки улар фойдасига воз кечиши учун Жамият катнашчиларнинг розилиги талаб килинади;

Жамият иштирокчиси улуши тулик туланмагунга кадар булган даврда у факат тулаган кисми буйича бошка шахсга утказилиши мумкин;

Жамият иштирокчилари Жамият иштирокчисининг улушини (улушининг бир кисмини) учинчи шахсга таклиф килинадиган бахо буйича уз улушлари микдорларига мутаносиб еки номутаносиб равишда сотиб олишда имтиезли хукукдан фойдаланадилар. Агар Жамиятнинг бошка иштирокчилари улушини (улушнинг бир кисмини) сотиб олишда узларининг имтиезли хукукларидан фойдаланмаган булсалар, Жамият узининг иштирокчиси томонидан сотилаетган улушни (улушнинг бир кисмини) сотиб олишда имтиезли хукукга эга булади;

Уз улушини (улушининг бир кисмини) учинчи шахсга сотиш ниятида булган Жамият иштирокчиси улуши сотиладиган бахони ва бошка шартларни курсатган холда бу хакда Жамиятнинг колган иштирокчиларини ва Жамиятнинг узини хабардор килишлари шарт;

Хабарнома Жамият иштирокчиларига Жамият оркали юборилади. Жамият иштирокчилари ва (еки) Жамият сотиши учун таклиф килинаетган бутун улушни (улушнинг бутун кисмини) сотиб олишда имтиезли хукукдан, шундай хабар берилган кундан бошлаб бир ой ичида фойдаланмаган такдирда улуш (улушнинг бир кисми) Жамиятга ва унинг иштирокчиларига хабар килинган бахоларда ва шартларда учинчи шахсга сотилиши мумкин;

Улуш (улушнинг бир кисми) сотиб олишнинг имтиезли хукуки бузилган холда, Жамиятнинг исталган иштирокчиси ва (еки) Жамият бундай бузилишни билган ехуд билиши лозим булган пайтдан эътиборан уч ой ичида сотувчининг хукуклари ва мажбуриятларини узларига утказишни суд тартибида талаб килишга хаклидирлар. Мазкур имтиезли хукукдан бошканинг фойдасига воз кечишга йул куйилмайди. Жамият устав фондидаги улушдан бошка шахснинг фойдасига воз кечиш нотариал шаклда амалга оширилиши керак. Жамиятнинг устав фондидаги улушдан (улушнинг бир кисмидан) узганинг фойдасига воз кечиш буйича битимнинг Жамиятнинг уставида белгиланган шаклига риоя этмаслик унинг хакикий эмас деб топилишига олиб келади;

Жамият устав фондидаги улушдан (улушнинг бир кисмидан) бошка шахснинг фойдасига воз кечилгани хакида бундай воз кечишнинг далилларини такдим этган холда езма равишда Жамият хабардор килиниши лозим. Жамиятнинг устав фондидаги улушини олувчи мазкур воз кечиш тугрисида Жамият хабардор килинган пайтдан эътиборан Жамият иштирокчисининг хукукларига эга булади ва мажбуриятларини амалга оширади;

Жамиятнинг устав фондидаги улушини (улушини бир кисмини) олувчига Жамият иштирокчисининг мазкур улушдан (улушнинг бир кисмидан) воз кечишга кадар юзага келган хукук ва мажбуриятларини утади;

Жамиятнинг устав фондидаги улушлар жисмоний шахсларнинг меросхурларига утади;

Жамиятнинг вафот этган иштирокчисининг меросхури томонидан кабул килингунга кадар Жамиятнинг вафот этган иштирокчиси хукуклари васиятномада курсатилган шахс
томонидан, бундай шахс булмаган такдирда эса нотариус тайинлаган бошкарувчи томонидан
амалга оширилади;

Жамият иштирокчиларига мурожаат этилган пайтдан бошлаб уттиз кун мобайнида ёки Жамиятнинг уставида белгиланган бошка муддат давомида Жамиятнинг барча иштирокчиларининг бирортасидан розилик беришга езма раддия олинган булмаса, бундай розилик олинган деб хисобланади;

Жамият, конун хужжатлари асосида, узининг устав фондидаги улушини (улушнинг бир кисмини) олишга хакли;

Улушдан (улушнинг бир кисмидан) Жамиятнинг иштирокчиси еки учинчи шахс фойдасига воз кечиш рад этилган такдирда Жамият иштирокчисининг талабига биноан Жамият унга карашли улушини (улушнинг бир кисмини) олишга мажбур. Бунда Жамият узининг иштирокчисига бу улушнинг (улушнинг бир кисми) Жамиятнинг иштирокчиси шундай талаб билан мурожаат этган кундан олдинги охирги хисобот даври учун Жамиятнинг бухгалтерия хисоботлари маълумотлари асосида аникланадиган хакикий кийматини тулаши еки Жамият иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай кийматдаги мол-мулкни асли холида бериши шарт;

Жамиятни таъсис этиш чогида устав фондига уз хиссасини уз муддатида тулик микдорда кушмаган Жамият иштирокчисининг улуши Жамиятга утади. Бунда Жамият иштирокчисига улушнинг у кушган хиссасининг кисмига мутаносиб равишдаги кисмининг хакикий кийматини Жамият тулаши еки Жамият иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай кийматдаги мол-мулкни асли холида беришга мажбур. Улуш бир кисмининг хакикий киймати хиссани кушиш муддати утадиган кундан олдинги охирги хисобот даври учун Жамиятнинг бухгалтерия хисоботлари маълумотлари асосида аникланади;

Улушнинг хиссасининг туланмаган кисмига мутаносиб кисми Жамиятга утиш назарида тутилиши мумкин;

Жамиятдан чикарилган еки ундан чикиб кетган Жамият иштирокчисининг улуши Жамиятга утади. Бунда Жамият Жамиятдан чикарилган еки чикиб кетган иштирокчига улушининг чикарилиши еки чикиб кетиш санасидан олдинги охирги хисобот даври учун Жамият бухгалтерия хисоботлари маълумотлари буйича аникланадиган хакикий кийматини тулаши еки Жамиятдан чикарилган еки чикиб кетган иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай кийматдаги мол-мулкни асли холида берилиши шарт;

Улуш (улушнинг бир кисми) Жамиятга утган пайтдан эътиборан бир йил ичида, агар Жамиятнинг уставида камрок муддат назарда тутилган булмаса, Жамият улушининг (улушнинг бир кисми) хакикий кийматини тулаши еки худди шундай кийматдаги мол-мулкни асли холида бериши шарт;

Улушнинг (улушнинг бир кисми) хакикий киймати Жамият соф активларининг киймати билан унинг устав фонди микдори уртасидаги фарк хисобидан туланади. Агар бундай фарк булмаса, Жамият узининг устав фондини етишмаетган суммага камайтириш шарт;

Жамиятга карашли улушлар Жамият иштирокчиларининг умумий йигилишида овоз бериш натижаларини аниклаш, шунингдек Жамият тугатилган такдирда унинг фойдаси ва мол – мулки таксимланмаетганда хисобга олинмайди;

Жамиятга карашли улуш у Жамиятга утган кундан эътиборан бир йил ичида Жамият иштирокчилари умумий йигилишининг карорига биноан Жамиятнинг барча иштирокчилари уларнинг Жамият устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда ёхуд Жамиятнинг барча ёки айрим иштирокчиларига ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши хамда тулик туланиши керак. Улушнинг таксимланмаган еки сотилмаган кисмининг хаки Жамиятнинг устав фондини тегишлича камайтирган холда туланиши керак, улушни Жамият иштирокчиларининг улушлари микдорлари узгараётган тарзда Жамият иштирокчиларига сотиш, улушни учинчи шахсларга сотиш, шунингдек улушни сотиш билан боглик узгартиришларни Жамиятнинг таъсис хужжатларига киритиш Жамият иштирокчилари умумий йигилишининг Жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан кабул карори асосида амалга оширилади;

Жами улушлари Жамият устав фондининг камида ун фоизини ташкил этадиган
Жамият иштирокчилари уз мажбуриятларини купол бузаетган ехуд уз харакатлари
(харакатсизлиги) билан Жамиятнинг фаолият курсатишга имкон бермаетган еки уни жиддий
тарзда кийинлаштираетган иштирокчини Жамиятдан суд тартибида чикарилишини талаб
килишга хаклидирлар;

4.3 Жамият иштирокчилари:

· Жамиятнинг таъсис хужжатларида назарда тутилган тартибда, микдорда, усулларда ва муддатларда хисса кушишлари;

· Жамият фаолияти тугрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор килмасликлари шарт;

Жамият иштирокчиларининг конун хужжатларида ва Жамиятнинг таъсис хужжатларида назарда тутилган бошка мажбуриятлари хам булиши мумкин.

 

5. ЖАМИЯТДА БОШКАРУВ:

5.1 Жамиятнинг бошкарув органлари булиб:

· Яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган;

5.2 Жамият иштирокчиларининг мутлак ваколатлари жумласига куйидагилар киради:

· Жамият фаолиятининг асосий йуналишларини белгилаш, шунингдек тижорат
ташкилотларининг бошка бирлашмаларида иштирок этиш тугрисида карор кабул килиш;

· Жамият устав фондининг микдорини узгартириш;

· Таъсис хужжатларига узгартиришлар ва кушимчалар киритиш;

· йиллик хисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиклаш;

· Жамиятнинг соф фойдасини Жамият иштирокчилари уртасида таксимлаш тугрисида карор кабул килиш;

· Жамият органларининг фаолиятини тартибга солиш солувчи хужжатларни тасдиклаш (кабул килиш);

· Аудиторлик текширувини утказиш тугрисида карор кабул килиш, аудиторлик ташкилотлари хамда уларнинг хизматларига туланадиган хакнинг энг куп микдорини аниклаш;

· Бошка юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тузиш тугрисида карор кабул килиш;

· Жамиятни кайта ташкил килиш ва тугатиш тугрисида карор кабул килиш;

· Тугатиш коммисиясини тайерлаш ва тугатиш балансини тасдиклаш;

· Конун хужжатларида курсатилган бошка масалаларни хал килиш;

5.3 Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи сифатида факат жисмоний
шахс иш юритиши мумкин;

Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи:

· Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манъфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади;

· Жамият номидан вакиллик килиш хукуки учун ишончномалар беради;

· Жамият ходимлари билан мехнат шартномалари тузади ва уларни бекор килади, ходимларга нисбатан рагбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни куллайди;

· Жамиятнинг устави билан Жамият иштирокчиларининг умумий йигилиши ваколатларига киритилмаган бошкаваколатларни амалга оширади;

Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органининг фаолияти ва унинг томонидан карорлар кабул килиш тартиби Жамиятнинг хужжатлари билан, шунингдек Жамият ва унинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс уртасида тузилган шартнома билан белгиланади;

5.4 Бошкарув органларининг карорлари устидан шикоятлар конун хужжатлари асосида
амалга оширилади;

5.5 Молия хисоботлари тугрилигини, бухгалтерия хисобини юритиш тартибини
белгиланган тартибда мувофиклигини текшириш учун Жамият иштирокчилари умумий
йигилишининг карорига биноан конун хужжатларида белгиланган тартибда
аудиторлик ташкилоти жалб этилади;

 

6. ЖАМИЯТ ФОЙДА ВА ЗАРАРНИ ТАКСИМЛАШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ:

6.1 Жамият йилнинг хар чорагида, ярим йилда бир мартда еки бир йилда бир мартда узининг соф фойдасини таксимлаш тугрисида карор кабул килишга хаклидир еки соф фойдани жамият фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришга йуналтирилади;

6.2 Жамият уз устав фондининг ун беш фоиздан кам булмаган микдорда захира фондини вужудга келтириши мумкин. Жамиятнинг захира фонди Жамиятнинг уставида белгиланган микдорга етгунга кадар соф фойданинг ажратмалар килиш йули билан шакиллантирилади. Хар йилги ажратмалар микдори Жамиятнинг уставида назарда тутилади, лекин у Жамиятнинг уставида белгиланган микдорга етгунга кадар соф фойданинг беш фоизидан кам булиши мумкин эмас;

Жамиятнинг захира фонди унинг зараларини коплаш, облигациялар хакини тулаш ва Жамият томонидан Жамиятнинг устав фондидаги улушини (улушнинг бир кисмини) олиш учун мулжаллангандир;

 

7. ЖАМИЯТНИ КАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ:

7.1 Жамият иштирокчилари умумий йигилишининг карорига биноан Жамият назарда тутилган тартибда кайта ташкил этилиши мумкин;

Жамиятни кайта ташкил этиш кушиб юбориш, бирлаштириш, булиш, ажратиб чикариш ва кайта тузиш шаклида амалга оширилиши мумкин;

Кайта ташкил этилиши натижасида тузилган Жамиятларни давлат руйхатидан утказиш ва кайта ташкил этилган Жамиятнинг фаолиятини тугатиш тугрисидаги езувларни киритиш, шунингдек уставга киритилган узгартиришларни давлат руйхатидан утказиш конун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

Жамиятни кайта ташкил этиш тугрисида карор кабул килинган санадан эътиборан, Жамият кушиб юбориш еки бирлаштириш шаклида кайта ташкил этилганда эса бу хакда кушилишда еки бирлаштиришда иштирок этаетган Жамиятлардан охиргиси томонидан карор кабул килинган санадан эътиборан уттиз кундан кечиктирмай Жамият бу хакда Жамиятнинг узига маълум барча кредиторларни езма равишда хабардор килиши ва кабул килинган карор хакида оммавий ахборот воситаларида хабар эълон килиниши шарт. Бунда Жамият кредиторлари узларига хабарномалар юборилган санадан эътиборан уттиз кун ичида Жамиятнинг тегишли мажбуриятлари муддатидан илгари тугатилишини еки бажарилишини ва курган зарарларнинг урни копланишини езма равишда талаб килишга хаклидир;

Кайта ташкил этиш натижасида тузилган Жамиятларни давлат руйхатидан утказиш, кайта ташкил этилган Жамиятларнинг фаолиятини тугатиш тугрисидаги езувларни киритишкредиторлар хабардор килинганлигини далиллари такдим этилган такдирдагина амалга оширилади.

7.2 Жамият ихтиерий равишда еки суднинг карорига биноан конунларда белгиланган тартибда тугатилиши мумкин;

Жамиятни тугатиш унинг хукуклари ва мажбуриятлари хукукий ворислик тартибида бошка шахсларга утмаган холда фаолиятини тугатилиши сабаб булади;

Жамият иштирокчилари умумий йигилишининг Жамиятни ихтиерий равишда тугатиш хамда тугатиш коммисиясини тайинлаш тугрисидаги карори жамият ижро этувчи органининг еки иштирокчисининг таклифига биноан киритилади;

Ихтиерий равишда тугатилаетган Жамият иштирокчиларининг умумий йигилиши Жамиятни тугатиш ва юридик шахсларни давлат руйхатидан утказувчи орган билан келишилган холда тугатиш коммисиясини тайинлаш тугрисида карор кабул килади;

Тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан эътиборан Жамият ишларини бошкариш буйича барча ваколатлар унга утади. Тугатиш коммисияси тугатилаетган Жамият номидан судда иштирок этади;

Жамиятни тугатиш тартиби конун хужжатлари билан белгиланади;

 

Ф.И.О. __________________________
(имзо)

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 86-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 5-сон, 89-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Ушбу Қонуннинг янги таҳрири Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ушбу Қонун фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилишининг ҳуқуқий асосларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларини тартибга солади.
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Фермер хўжалиги
Фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
2-модда. Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида фермер хўжалиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Фермер хўжалигининг аъзолари
Фермер хўжалиги аъзолари жумласига фермер хўжалигини биргаликда юритаётган, бу хўжаликдаги иш ўзининг асосий меҳнат фаолияти жойи бўлган фермер хўжалигининг бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, тарбияга олинган болалари, ота-оналари, бошқа қариндошлари ҳамда меҳнатга қобилиятли ёшга етган бошқа шахслар киради.
Фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар фермер хўжалиги аъзоси ҳисобланмайди.
4-модда. Фермер хўжалигининг бошлиғи
Юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда фермер хўжалиги номидан шу хўжалик бошлиғи иш кўради.
Фермер хўжалигининг бошлиғи шу хўжаликнинг ўн саккиз ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлган муомалага лаёқатли аъзоларидан биридир.
Фермер хўжалигининг бошлиғи вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда ёки узоқ вақт бўлмаганида у ўз вазифаларини бажариш ваколатини шу хўжалик аъзоларидан бирига ёки ушбу модданинг иккинчи қисми талабларига жавоб берадиган ҳар қандай шахсга (шартнома асосида) беришга ҳақлидир.
5-модда. Фермер хўжалигини ташкил этиш шартлари
Фермер хўжалиги танлов асосида, аксарият ҳолларда меҳнат ресурслари ортиқчалиги сезилмаётган ерларда ва ҳудудларда ташкил этилади.
Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,3 гектар, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятлардаги суғориладиган ерларда камида 0,45 гектар, суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.
Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 10 гектар, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ташкил этади.
Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади.
6-модда. Фермер хўжалигини ташкил этиш тартиби
Фермер хўжалиги ихтиёрий равишда хўжалик бошлиғининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувига ва туман ҳокимига ёзма мурожаати асосида ташкил этилади. Аризада сўралаётган ер участкасининг жойлашган манзили, майдони, фермер хўжалигининг таркиби кўрсатилади ҳамда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг бизнес-режаси тақдим этилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви фермер хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги масалани умумий мажлис муҳокамасига киритади, умумий мажлис бу хусусда тегишли қарор қабул қилади. Туман ҳокими қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг қарори асосида, ер участкалари бериш масалаларини кўриш бўйича туман комиссиясининг хулосасини инобатга олган ҳолда фермер хўжалигини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Туман ҳокимининг фермер хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги қарори туманнинг молиявий, банк, солиқ ва бошқа тузилмалари учун мажбурий ҳужжатдир.
7-модда. Фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш
Фермер хўжалиги ҳамда ер участкасини ижарага олиш шартномаси белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан фермер хўжалиги ташкил этилган деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августда 357-сон қарори билан тасдиқланган, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга қаранг.
Фермер хўжалиги туман ҳокимлигида давлат рўйхатига олинганидан кейин юридик шахс мақомини олади, банк муассасасида ҳисоб-китоб ва бошқа хил ҳисобварақлар очишга, номи ёзилган муҳрга эга бўлишга ҳақлидир.
Посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар бир фермер хўжалигини Хўжалик китобига киритиб, унда фермер хўжалигининг таркиби, хўжалик бошлиғи ёки унинг вазифаларини бажарувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек хўжаликка ажратилган ер участкасига оид асосий маълумотларни қайд этиб қўяди.
Фермер хўжалигини ташкил этишнинг ушбу Қонунда белгиланган тартиби бузилган ёки хўжаликнинг устави қонунга мувофиқ бўлмаган тақдирда фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш рад этилиши мумкин.
Давлат рўйхатига олиш рад этилганлиги ҳамда рўйхатга олиш муддатларининг бузилганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
8-модда. Фермер хўжалигининг устави
Фермер хўжалиги устав асосида фаолият кўрсатади. Фермер хўжалигининг уставида қуйидагилар белгиланади:
фермер хўжалигининг номи;
фаолият соҳаси ва мақсади;
фермер хўжалигининг бошлиғи тўғрисидаги асосий маълумотлар;
фермер хўжалиги фаолиятини бошқариш тартиби;
ердан ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш тартиби;
фермер хўжалигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
фермер хўжалиги аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг хўжалик ишлаб чиқариш фаолиятида иштирок этиш тартиби;
фермер хўжалигининг даромадларини (фойдаларини) тақсимлаш, зарарларини қоплаш тартиби;
фермер хўжалигининг ўз мажбуриятлари ва қарзлари юзасидан жавобгарлиги;
фермер хўжалигини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тартиби;
фермер хўжалигининг жойлашган манзили;
фермер хўжалиги уставини ўзгартириш тартиби.
Фермер хўжалигининг уставига фермер хўжалиги фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам киритилиши мумкин.
2-БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА ЕР БЕРИШ. ЕРГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ, ЕРДАН ВА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ
9-модда. Фермер хўжаликларига бериладиган ерлар
Фермер хўжаликларига захира ерлар, махсус республика фонди ерлари, меҳнат ресурслари етарли бўлмаган хўжаликлардаги ва янги суғориладиган мавзелардаги ерлар берилади. Уларга зарар кўриб ишлаётган ёки кам рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ерлари ҳам берилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ерлари фермер хўжаликларига кооперативлар (ширкатлар) аъзолари умумий мажлисининг қарори асосида туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган қарорга биноан берилиши мумкин.
Илмий-тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртлари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умум таълим мактабларининг ерлари, шунингдек сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилиши мумкин эмас.
10-модда. Фермер хўжаликларига ер бериш тартиби
Фуқароларга фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўн йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.
Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви ва фермер хўжалиги бошлиғи томонидан имзоланади.
Ер участкасидан оқилона ва самарали фойдаланаётган фермер хўжалигига қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви томонидан умумий мажлиснинг қарори асосида қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш ва уни қайта ишлаш, ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек яйлов яратиш учун қисқа муддатли ижарага қўшимча равишда ер участкалари берилиши мумкин.
Ер участкасини олишда мазкур жойда яшовчи шахслар устун ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувининг ва туман ҳокимининг ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга ёки бўйсунув тартибида юқори органга, мансабдор шахсга шикоят қилиш мумкин.
Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари олган ва қишлоқ аҳоли пунктида турар жойи бўлган шахсларнинг уй-жойидаги томорқа чек ерлари сақланиб қолади.
Фермер хўжалигига ажратилган ернинг чегаралари натурада (жойнинг ўзида) ер тузиш хизмати органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан расмийлаштирилади.
Фермер хўжаликларига ер бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрда 476-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қаранг.
11-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) аъзоларининг фермер хўжалигини ташкил этиш хусусиятлари
Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) таркибидан чиқиш ва мустақил фермер хўжалиги юритиш истагида бўлган аъзолари кооператив (ширкат) уставига биноан ўзларига тегишли мулкий пай қийматини ҳамда даромаддан (фойдадан) миқдори кооператив (ширкат) аъзосининг меҳнат иштирокини инобатга олган ҳолда аниқланадиган улушни олишга ҳақлидир. Мазкур шахслар фермер хўжалиги юритиш учун қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг қарорига биноан шу кооператив (ширкат) ерлари таркибидан ушбу Қонуннинг 10-моддасида белгиланган тартибда узоқ муддатли ижарага ер участкаси олиш ҳуқуқига эга. Бунда ер участкасини узоқ муддатли ижарага ажратиш қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) унинг фаолият кўрсатиши учун зарур ер ресурслари ва асосий ишлаб чиқариш фондларидан маҳрум этиб қўймаслиги лозим.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) собиқ аъзоси томонидан ташкил этилган фермер хўжалигини рўйхатдан ўтказиш ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширилади.
12-модда. Ердан фойдаланиш
Фермер хўжалигининг ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 39, 40-моддаларига қаранг.
Фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади, улар хусусийлаштирилиши, олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши, шунингдек иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас.
Фермер хўжалиги кредитлар олиш учун ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйишга ҳақли.
Фермер хўжалигига берилган ер участкаси бўлиниши мумкин эмас.
Ер участкасининг ўлчами ва чегаралари фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи шу хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида, фермер хўжалиги фаолиятини давом эттириш истагида бўлган хўжалик аъзоларидан бирига мерос бўйича ўтади. Фермер хўжалиги бошлиғи меҳнат қобилиятини тўла йўқотган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи хўжалик аъзоларининг розилиги билан улардан бирига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда топширилади.
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 549-моддасига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкасини ижарага олиш шартномаси тарафларнинг келишувига биноан, тарафлар келишувга эришмаганлари тақдирда эса суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонунига мувофиқ еттинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Фермер хўжалиги тугатилган тақдирда, уни юритиш учун берилган ер участкасини ижарага олиш шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига мувофиқ ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади. Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382—385-моддаларига қаранг.
13-модда. Ер участкасидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ
Фермер хўжалигига берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ туман бюджетига киритиладиган ҳар йилги ижара ҳақи тариқасида ер участкасининг сифатига, жойлашган манзилига ва сув билан таъминланганлик даражасига қараб, унинг кадастр баҳосини инобатга олган ҳолда белгиланадиган ер солиғи ставкаси миқдорида ундирилади.
Давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида фермер хўжалиги ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашдан озод этилади.
14-модда. Сувдан фойдаланиш
Фермер хўжаликлари учун сувдан фойдаланиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади.
Фермер хўжалигига бериладиган сувнинг сарфини ҳисобга олиш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби, шунингдек мазкур солиқ бўйича имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августда 385-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида лимитлаштирилган сувдан фойдаланишнинг вақтинчалик тартибига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг X-бўлимига («Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ») қаранг.
3-БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ ҲАМДА УНИНГ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
15-модда. Фермер хўжалигининг ҳуқуқлари
Фермер хўжалиги юридик шахснинг барча ҳуқуқларига эга бўлади. Фермер хўжалиги тадбиркорлик шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишидан кўзланган мақсадларга эришиш учун шу мақсадларга монанд тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир.
Фермер хўжалиги бошқа шаклларда хўжалик юритувчи корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга.
Фермер хўжалиги тадбиркорлик фаолияти субъекти тариқасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ўзига берилган ер участкасида уставда назарда тутилган доирада мустақил ташкил этиш;
етиштирилаётган маҳсулотга мустақил равишда нарх белгилаш;
ўзи етиштирган маҳсулотни, шу жумладан бу маҳсулотни истеъмолчиларга ўз хоҳиши бўйича реализация қилиш ҳуқуқини тасарруф этиш;
харид этиладиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фьючерс битимлари тузиш;
тадбиркорликдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солинадиган, чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларга сотиш учун ва эркин савдога мўлжалланган акцияларни сотиб олиш;
кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ва пул маблағларини ихтиёрийлик асосида ва шартнома шартларида, шу жумладан фермер хўжаликларини кредитни узишнинг зарур гаров, суғурта ҳамда бошқа кафолатларини таъминлаган ҳолда имтиёзли кредитлашга жалб этиш;
ижарага берувчининг рухсати билан ёки қонунда ёхуд ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда ер участкасини ижарага бериш ҳуқуқини кредит олиш учун гаровга қўйиш;
ўрта ва кичик корхоналар учун берилган имтиёзларнинг барча турларидан фойдаланиш;
ходимларни ишга ёллаш ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш.
Қонун ҳужжатларида фермер хўжалигининг бошқа ҳуқуқлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
16-модда. Фермер хўжалигининг мажбуриятлари
Фермер хўжалиги қуйидагиларни бажариши шарт:
ер участкасидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш;
табиий объект бўлмиш ерга зарар етказмаслик;
ер участкасини асраш, унинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш юзасидан сарф-харажатлар қилиш;
ер участкасини, агар ижарага олиш шартномасида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, бир йил ичида ўзлаштириш;
агротехника талабларига, белгиланган режим, сақлаш вазифаси ва сервитутларга риоя этиш;
фермер хўжалигининг мажбуриятлари ва қарзлари юзасидан тўла жавобгар бўлиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер хўжалигининг барча аъзолари ҳамда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига мажбурий бадаллар тўлаш;
(16-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
фермер хўжалигининг аъзолари ва меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнат фаолияти ҳисобини юритиш;
хўжалик аъзолари ва меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар учун хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш;
маданий-маърифий тадбирларга, ободонлаштириш ишларига шартнома асосида маблағлар ажратиш.
Қонун ҳужжатларида фермер хўжалигининг бошқа мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
17-модда. Фермер хўжалиги бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Фермер хўжалиги бошлиғи фермер хўжалигининг ушбу Қонун 15 ва 16-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга ҳамда фермер хўжалиги фаолиятига раҳбарликни унинг уставида назарда тутилган ваколатлар доирасида амалга оширади.
18-модда. Фермер хўжалиги аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Фермер хўжалигининг аъзолари:
хўжалик аъзолари ўртасидаги шартнома шартларига боғлиқ тарзда биргаликда ёки якка тартибда фойдаланиладиган даромаддан (фойдадан) ўз улушини олиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиш ва ижтимоий таъминланиш ҳуқуқига эга.
Фермер хўжалигининг аъзолари:
фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этиши;
белгиланган меҳнат тартибига бўйсуниши шарт.
Қонун ҳужжатларида фермер хўжалиги аъзоларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
4-БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ МОЛ-МУЛКИ
19-модда. Фермер хўжалигининг мулки
Фермер хўжалиги:
ўзига қарашли уй-жойлар, хўжалик иморатлари, қишлоқ хўжалик экинзорлари ва кўчатзорлари, дов-дарахтлар, маҳсулдор чорва моллар, паррандалар, қишлоқ хўжалик техникаси, асбоб-ускуна ва ашё-анжомлари, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектлари, шунингдек бошқа мол-мулкларга;
ишлаб чиқариш фаолияти натижасида етиштирилган маҳсулотга;
олинган даромадларга (фойдаларга);
қонунда тақиқланмаган асосларда эга бўлинган бошқа мол-мулкка мулкдордир.
Қуйидагилар:
фермер хўжалиги аъзоларининг пул ва моддий маблағлари;
товарлар, ишлар, хизматлар реализациясидан, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромадлар (фойдалар);
қимматли қоғозлардан олинган даромадлар;
кредитлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг беғараз хайрия ва бошқа бадаллари, эҳсонлари;
қонунларда тақиқланмаган бошқа манбалар фермер хўжалигининг пул жамғармаларини ҳосил этиш манбалари бўлиши мумкин.
20-модда. Фермер хўжалигининг мол-мулкига бўлган мулк ҳуқуқи
Фермер хўжалигининг ўзига қарашли мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи давлат ҳимоясидадир.
Фермер хўжалигининг мол-мулки, агар унинг аъзолари ўртасидаги келишувга биноан умумий улушли мулк ташкил этиш назарда тутилган бўлмаса, унинг аъзоларига умумий биргаликдаги мулк асосида қарашли бўлади.
Фермер хўжалигининг мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш хўжалик аъзолари томонидан ўзаро келишув асосида амалга оширилади.
Фермер хўжалиги таркибидан бошқа фермер хўжалиги ташкил этиш мақсадида чиқаётган аъзоларгина фермер хўжалиги таркибидан чиққанда мол-мулкдаги улушни натурада ёки тенг қийматда олиш ҳуқуқига эга.
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мол-мулкни ҳосил қилиш, кўпайтириш, олиш, ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олиш ҳуқуқига эга.
21-модда. Фермер хўжалигининг маблағлари ва ҳисоб-китоблари
Фермер хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш учун банк муассасасида ҳисобварақлар очиш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалигининг ҳисоб-китоб ҳисобварағидан маблағларни фақат унинг розилиги ёки суднинг қарори билан ҳисобдан чиқариш мумкин.
22-модда. Фермер хўжалигининг мол-мулкини мерос қилиб қолдириш
Фермер хўжалигининг мол-мулки фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос қилиб қолдирилади. Хўжаликда фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берилганлик учун давлат божи тўлашдан озод этиладилар.
5-БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСЛАРИ
23-модда. Фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолияти
Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг қарори билан белгиланган ихтисослашувга мувофиқ ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди. Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қонунларда тақиқланмаган ҳар қандай тури ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланишга ҳақли.
Фермер хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулот сифатига оид амалдаги норматив ва стандартларга, экологияга, санитарияга оид ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа талаблар ва қоидаларга риоя этиши шарт.
Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сон «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонининг 7-бандигамувофиқ, фермер хўжаликлари давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот сотиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳоллари аниқланган ҳолларда, шунингдек, ягона ер солиғи белгиланган тартибда ўз вақтида тўланмаган тақдирда фермер хўжаликлари фаолиятини фақат уларга ижарага берилган ерлардан ижара шартномасига мувофиқ мақсадли ва унумли фойдаланиш масалалари бўйича текширишга йўл қўйилади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг ва фуқароларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) натижасида, шунингдек бундай органлар, ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг фермер хўжалигига нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларни лозим даражада бажармасликлари оқибатида фермер хўжалигига етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14, 15, 324—339, 985, 989 ва 990, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 38-моддасига, Хўжалик юритувчи субъектларда текширишлар ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 39-бандига (рўй. № 917-1, 15.05.2001 й.) қаранг.
Фермер хўжалиги ташқи иқтисодий фаолиятни бошқа шаклларда хўжалик юритувчи корхоналар билан тенг шароитда амалга оширади.
24-модда. Фермер хўжалигидаги меҳнат
Фермер хўжалигининг фаолияти кўпроқ хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Фермер хўжалигидаги ишларни бажаришга бошқа шахслар меҳнат шартномаси асосида жалб этилиши мумкин.
Фермер хўжалигида меҳнат шартномасини тузиш тартиби қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг VI-бўлимига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрда 476-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжалиги ходимларини ёллаш тўғрисидаги намунавий шартномага қаранг.
Фермер хўжалигидаги иш тартибини хўжалик бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди. Фермер хўжалиги бошлиғи хўжалик аъзоларининг ва хўжаликда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнат фаолияти ҳисобини юритади.
Фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда, тарафларнинг келишувига биноан пул тарзида ҳам, натура тариқасида ҳам амалга оширилади.
Меҳнат шартномаси асосида фермер хўжалигида ишлаётган шахс хўжалик мол-мулкига фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан пул ёки бошқа хил улушни киритишга ҳамда қўшган улушига мутаносиб равишда хўжалик даромади (фойдаси) тақсимотида қатнашишга ҳақлидир.
Фермер хўжалигининг аъзолари, шунингдек хўжаликда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиши лозим.
Қўшимча маълумот учун Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва чегирмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидагиЙўриқномага (рўйхат рақами 1018, 16.03.2001 й.) қаранг.
Фермер хўжалигида ишланган вақт давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида меҳнат стажига қўшилади.
Фермер хўжалигининг аъзолари ҳамда хўжаликда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларга ижтимоий суғурта бўйича давлат нафақалари ва пенсиялар тайинлаш ҳамда тўлаш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига қаранг..
25-модда. Маҳсулотни фермер хўжалиги томонидан реализация қилиш тартиби
Фермер хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотни реализация қилиш, шу жумладан давлат хариди тартибида реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан ихтиёрийлик асосида хўжалик шартномалари тузиш ҳуқуқига эга. Тарафлар шартнома мажбуриятлари бузилган тақдирда, қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг V-бўлимига («Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик») қаранг.
Фермер хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотга бозордаги талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб мустақил равишда нарх белгилайди.
Фермер хўжалиги етиштираётган маҳсулотни экспортга етказиб бериш, шунингдек чет эллик шериклар билан ҳисоб-китоб қилиш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
26-модда. Фермер хўжаликларининг биргаликдаги фаолияти
Фермер хўжаликлари ихтиёрийлик асосида, шу жумладан улушли (пай) асосда маҳсулот етиштириш, харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимё, маслаҳат бериш йўсинидаги ва бошқа хил хизмат кўрсатиш бўйича кооперативларга (ширкатларга), жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш ҳуқуқига эга.
27-модда. Фермер хўжалигини кредитлаш ва суғурталаш
Фермер хўжалигини ишлаб чиқариш аҳамиятига молик объектлар қурилиши, асосий ишлаб чиқариш воситаларини харид этиш учун узоқ муддатли кредитлаш ва жорий ишлаб чиқариш фаолияти учун қисқа муддатли кредитлаш кредит шартномаси асосида амалга оширилади.
Фермер хўжаликлари банк муассасалари томонидан уларга хизмат кўрсатиш учун ташкил этиладиган махсус кредит фондидан имтиёзли шартларда фойдаланадилар.
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майда 195-сон қарори билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қаранг.
Фермер хўжалиги ўзига қарашли ва ижарага олинган ишлаб чиқариш воситаларининг, қишлоқ хўжалиги экинзорларининг (кўчатзорларининг), кўп йиллик дов-дарахтларнинг, етиштирилган маҳсулотнинг, хом ашёнинг, материалларнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки шикастланиши хавфини, тадбиркорлик хавфини, шунингдек шартномаларни бузганлик учун ўзининг жавобгарлик хавфини ихтиёрийлик асосида суғурта қилдиради ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда суғурта товони олади.
28-модда. Фермер хўжалигига солиқ солиш
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга солиқлар, йиғимлар ҳамда бошқа тўловлар тўлайди.
Фермер хўжалиги аъзоларининг ва хўжаликда шартнома асосида ишлаётган шахсларнинг шахсий даромадлари даромадлар тўғрисидаги декларацияларда акс эттирилади.
29-модда. Фермер хўжаликларини давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш
Давлат қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва уни реализация қилиш билан шуғулланувчи фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди.
Давлат органлари фермер хўжалигини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашишлари лозим.
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маиший аҳамиятга молик объектлари бўлмаган ҳудудда фермер хўжаликлари ташкил этилганида уни бирламчи ободонлаштиришни (йўллар, электр узатиш ва алоқа линиялари қуришни, сув билан таъминлашни, газлаштиришни, телефонлаштиришни, радиолаштиришни, ер тузишни, ерларни мелиорациялашни) амалга оширадилар;
фермер хўжаликларига ишлаб чиқариш объектлари ва турар жойларни барпо этишда ёрдам кўрсатадилар;
фермер хўжалиги учун керакли мол-мулк ва ишлаб чиқариш воситаларини биржаларда, ярмаркаларда, бозорларда юридик ва жисмоний шахслардан олишда кўмаклашадилар;
навли уруғлик ва қишлоқ хўжалик экинларининг кўчат материалларини, органик ва минерал ўғитларни, қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш воситаларини етказиб бериш юзасидан давлат агротехника хизмати кўрсатиш тизими орқали техникавий хизмат кўрсатадилар;
қишлоқ хўжалиги техникаси, асбоб-ускуналари ва ашё-анжомларини лизинг асосида олишда кўмаклашадилар;
чорва моллар ва паррандалар боқиш учун шартнома асосида аралаш озуқа ажратиш, ёш чорва моллар ва паррандалар, зотдор қорамоллар олишда кўмаклашадилар;
фермер хўжаликларининг чорва молларига зооветеринария хизмати кўрсатиш учун зарур шароитлар яратиб берадилар;
фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини тайёрлаш ва реализация қилишда кўмаклашадилар;
консалтинг ва ахборот хизматлари кўрсатадилар.
Фермер хўжаликларига кичик хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўллаб-қувватлашнинг бошқа шакллари ҳам татбиқ этилади.
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майда 232-сон «Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Фермер хўжаликлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ҳамда Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда уларнинг жойлардаги ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фермер хўжалигига берилган ерлардан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширадилар ҳамда ердан самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрадилар.
30-модда. Фермер хўжалиги фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиш
Фермер хўжалиги ўз фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиб боради ҳамда маҳаллий статистика ва солиқ органларига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
6-БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
31-модда. Фермер хўжалигини қайта ташкил этиш
Фермер хўжалигини қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
32-модда. Фермер хўжалигини тугатиш асослари
Фермер хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилади:
хўжалик фаолиятини давом эттириш истагида бўлган биронта ҳам хўжалик аъзоси ёки меросхўр қолмаган бўлса;
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечилганда;
ер участкасининг ижарага берилган муддати тугаганда ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тиклашнинг имконияти бўлмаганда;
ердан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланилмаганда, олинган ҳосилдорлик норматив кадастр баҳосидан муттасил (уч йил мобайнида) паст бўлганда;
ерларнинг экологик ҳолати ёмонлашганда;
ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганда;
фермер хўжалиги банкрот деб эълон қилинганда;
ижара ҳақи белгиланган муддатларда муттасил тўланмай келинганда;
фермер хўжалиги ер олган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида хўжалик-ишлаб чиқариш фаолиятига киришмаган бўлса;
фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари бир неча марта ёки бир марта, лекин қўпол равишда бузилганда;
шартнома шартлари бузилганлиги муносабати билан ерни ижарага олиш шартномаси бекор қилинганда.
33-модда. Фермер хўжалигини тугатиш тартиби
Фермер хўжалиги:
фермер хўжалиги аъзоларининг қарорига биноан;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади.
Фермер хўжалигини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53—56-моддаларига қаранг.
Фермер хўжалиги тугатилганда унинг аъзолари ўз мулкидаги мол-мулкка бўлган ҳуқуқни ҳамда томорқа ер участкасига бўлган ҳуқуқни сақлаб қоладилар.
7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
34-модда. Низоларни ҳал этиш
Фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
35-модда. Мажбуриятлар бўйича жавобгарлик
Фермер хўжалиги ўз мажбуриятлари бўйича қонунларга мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.
Давлат фермер хўжалигининг мажбуриятлари бўйича, фермер хўжалиги эса давлат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган фермер хўжалигида маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади.
(35-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
36-модда. Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик аъзоларининг ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига улар меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Фермер хўжалигининг ва унинг аъзоларининг, шунингдек хўжаликда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг ердан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланмаганлик учун жавобгарлиги қонун ҳужжатларида белгиланади.
Манба: Norma.uz, Lex.uz, Soliq.uz
Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт