Тариқ

Тарик энг куп тарқалган ёрма берувчи экинлардан бири. Тарик ёрмаси ёки «сўки» ута туйимлилиги ва ширин таъми билан бошка ёрмалардан ажралиб туради. Тарик дони барча паррандалар учун туйимли озука
хисобланади 100 кг донида 97 озука бирлиги бор. Сомони ва ёрмадан чиккан чикиндилар чорва моллар учун хуш озука хисобланади.
Биологик хусусиятлари.  Усув даврининг бошида суст усади, шунинг учун бегона утлар купайиб кетади. Униб чикканига 15-25 кун булгандан сунг тупланиш фазаси бошланади ва 10-15 кун давом этади. Харорат 18-20°С булса яхши тупланади. Рувак тортиш фазаси 30-35 кунда эртапишар навларда 42-45 кунда кечпишар навларда бошланади. Руваклаш 18-20 кунга чузилади ва кейин гуллайди. Бу фаза жуда тез утади ёки 8-10 кунда бир рувак тулик гуллайди. Рувакда уруғлари юкоридан пастга ва четдан ўртасига караб пишади,
шунинг учун энг юкори уруғлари пишган булса, ўртадагилари мум пишиш даврида, пасткилари эса суст пишиши даврида булади.
Исикка талаби Тарик урури 8-Ю°С да уна бошлайди, 12-15° С да кийғос майса чикаради. – 2, -3°С да майсалари каттик зарарланади, -3° С дан паст совукда бутунлай нобуд буладн. Тарик кейинги фазаларда хам иссикни куп талаб килади. 16°С гуллаши учун, 18-24° С усиши учун знг кулай харорат хисобланади. Униб чиккандан то уруги пишиб етилгунча 1700-2000° С хаво харорати йигиндисини талаб килади.
Тарик бошка дон экинларга Караганда юкори хароратга яхши чидайди. Чунки унинг баргларидаги оғизча (устида хужайралари хатто 38-40°С да хам 48 соат давомида хароратни ростлаб туриш хусусиятга эта). Кузги буғдойда эса бундай юкори темнературада оғизча хужайраси 15-25 соат очик турса, тарикда 48 соат давомида очик туради.
Намга ва ёругликка талаби. Тарик ва бошка дон экинларига қараганда намга унчалик талабчан эмас. Шунга кура, уруғи униб чикиши учун ўз вазнига нисбатан 25% сув талаб этади. Транспирация коэффициента 200-250 га тенг. Тарикнинг илдизи тупрокдаги сув захирасини яхши узлаштириш хусусиятига эга. Тарик курғокчиликка ўта чидамли эканлигидан Африкада куп экилади, хатто бу мамлакатда бир йил
4-5 марта хосил олиш мумкин.Тарик курғокчиликка жуда чидамли булишига карамай, суғоришга таъсирчан экин. Тупрокнинг оптимал намлиги дала нам сиғимга нисбатан 60-80% булишн керак. Тарик ёруғсевар усимлик хисобланади. Тарик киска кун усимлигидир. У шимолий худудларга кириб борган сари вегетация
даври хам узайиб боради. Ангизга экиладиган булса, вегетация даври анча (15-20 кунга) кискаради.
Тупрокка талаби. Тарик унумдор ерларта экилса юкори хосил беради. Утлок буз-буз тупрокларда тарик юкори хосил беради. Анғизга экиш ёки Узидан кейин экиш хам иктисодий жихатдан самаралидир. Навлари. Саратовская-853 Мироновская-51 ва бошкалар. Узбекистонда ярагилган навлари йўк. Тарик устида илмий ишлар олиб борилиши зарур.