Жўжаларни технологик етиштиришни ташкил қилиш

Картинки по запросу цыплята

Галани тўлдирувчи товуқларни тарбиялаб ўстириш, гибрид жўжаларнинг кўнгилдагидек ўсиб ривожланиши учун етарли шароитлар яратилиши талаб этилади.

Жўжаликда тухум йўналишидаги жўжаларни технологик етиштириш қўйидаги асосий тамойилларни инобатга олган ҳолда ташкиллаштирилади:

  • паррандани юқори маҳсулдор кросс (насл)ларини қўллаш;
  • ёш жўжаларни ва товуқларни биологик, яъни ўз таркибида меъёрга асосан озуқа моддалари, минерал компонентлар ва микроэлементлари мавжуд бўлган премикс билан бойитилган, тўйимли ва юқори сифатли омухта ем билан озиқлантириш;
  • паррандаларни ёпиқ бинода ва оптимал микроклимати (хона ҳарорати, ҳаво намлиги ва алмашинуви), ёшидан келиб чиқиб мавжуд ёритиш рационал тизими ва физиологик ҳолатларини инобатга олган ҳолда паррандахона (бино)ларда ўстириш, боқиш вапарвариш қилиш;
  • юқумли ва юқумсиз парранда касалликларига қарши самарали ветеринария-профилактик чора-тадбирларини қўллаш: бинони санация қилиш, дератизация, дезинсекция, дезинфекция тадбирларини ўтказиш, бир вақтнинг ўзида бир хил ёшдаги паррандалар билан бинони тўлдириш, ўз вақтида юқумли касалликларга қарши эмлаш (иммунизация қилиш) ва бошқалар.

Картинки по запросу цыплята

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.