Томатдош сабзавот экинларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси

  1. Томатдош сабзавот экинлар. Мевали сабзавот экинларига қовоқдош ва дуккакли экинлардан ташқари томатдошлар оиласига мансуб – помидор, қалампир, бойимжон ва физалис киради.

Булар иссиққа, намликка ва тупроқдаги озиқ моддаларга талабчанлиги, ўсув даврининг узоқ давом этиши билан характерланади. Шунинг учун асосан жануб экини бўлиб, бизда кенг экилади.

Картинки по запросу tomat

ПОМИДОР

Аҳамияти. Энг муҳим ва қимматли сабзавот экинларидан бири ҳисобланади. Унинг пишган меваси ниҳоятда лаззатлилиги, пархезлилиги билан ажралиб, таркибида турли витаминлар, минерал тузлар, органик кислоталар ва углеводлар сақлайди. Помидор қизил мевасининг биокимёвий таркиби қуйидагича (ҳўл вазнига нисбатан, %):

– қуруқ модда – 0,6-6,6;

– оқсил – 0,95-1,0;

– шакар – 4,0-5,0;

– мойлар – 0,2-0,3;

– целлюлоза – 0,8-0,9;

– кул – 0,6;

– органик (олма, лимон) кислоталар – 0,5;

– витамин С (аскорбин кислота) – 19-35 мг.%;

– каротин (провитамин А) – 0,2-2 мг.%;

– тиамин (В1) – 0,3-1,6 мг.%;

– рибофлавин (В2)- 1,5-6 мг.%;

Лекин, помидор мевасининг таркиби ўзгарувчан бўлиб, у экин навига, меваларнинг пишиш даражасига, ҳосилни йиғиш муддатига, ўстириш шароити ва технологияси каби омилларга боғлиқ. Энг ши­рин, сифатли, лаззатли, шифобахш ҳамда калорияли (215 калория 1 кг мевада) ҳосил бизда етиштирилади.

Помидор янгилигича, тузланган ва мариновкаланган ҳолда ис­теъмол қилинади. У консерва (қайта ишлаш) саноати учун муҳим хом ашё ҳисобланади. Помидор мевалари териб олингач, етилиш хусу­сияти ва узоқ сақлашга чидамли. Шунинг учун уни истеъмол қилиш муддатини ҳосил йиғиб олингач яна 1,0-1,5 ойга узайтириш мумкин.

Помидор ширасини қайнатиб тайёрланган томат-пюре, томат-паста, томат шарбати (соки) қимматли озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳисобланади. Чунки, бундай помидор меваси маҳсулотларида вита­минлар тўлиқ сақланиб қолади. Бизда помидор пишган мевалари оф­тобда қуритилиб, қоқи ҳам олинади. Помидор қайта ишлангач, ундан қолган чиқиндилар, таркибида 17-29% гача мойи бўлган уруғлари ис­теъмол қилишга яроқли помидор мойи олишга, кунжараси эса чорва моллари учун озиқа ва ўғит сифатида фойдаланилади.

Келиб чиқиши ва тарқалиши. Помидорнинг ватани Жанубий Америка ҳисобланади. У Европага XVI аср ўрталарида келтирилган бўлсада, лекин узоқ вақтгача манзарали ва доривор ўсимлик сифатида ўстирилган.

XVIII аср охирларида помидор озиқ-овқат экини сифатида етишти­рила бошланди. XIX аср ўрталарида эса Россия ва Европа жа­нубига кенг тарқалиб, ўтган асрнинг охирларидан бошлаб Ўрта Осиёда ҳам экила бошланган.

Ўзбекистонда сабзавот экинлари ичида оммабоп ва кенг кўп тарқалгани помидор бўлиб, майдони ва ялпи ҳосили бўйича биринчи ўринда туради. Сабзавот экинлар умумий майдонининг 35-38% ини помидор ташкил этади.

  1. Биологик хусусиятлари. Помидор иссиқсевар ўсимлик. Унинг уруғи 10-120 ҳароратда уна бошлайди. Ўсимликнинг нормал ўсиб ривожланиши учун харорат 250 атрофида бўлиши керак. Ҳарорат 150 дан пасайганда кўпчилик навларнинг гуллаши тўхтаб, ҳарорат 100 пасайиб кетганда эса вегетатив органлари ҳам ўсишдан тўхтайди. Ҳарорат – 0,50 пасайса помидор гулларга ҳалокатли таъсир кўрсатади – меваларда совуқ урган доғлар пайдо бўлади. Ҳарорат – 1-20 тушса, ўсимликлар бутунлай нобуд бўлади. Помидорни ҳозирги вақтда яра­тилган дурагай навлари бундан мустаснодир, чунки улар –3 – 40 со­вуққа бардош бера олади.

Ўта юқори ҳарорат ҳам помидор ўсимлигининг ўсиш ва ривожла­нишига салбий таъсир кўрсатади. Ҳарорат 320 дан ошганда уларнинг ўсиши секинлашади, ҳарорат 350 га етганда эса ўсимлик ўсишдан бутунлай тўхтайди.

Помидор – ёруғсевар ўсимлик. Ёруғликнинг етарли бўлмаслиги ўсимликнинг ўсиш ва ривожланишини секинлаштиради. Помидорни кўпчилик навлари ёруғлик 10-12 соат давом этадиган кунларда яхши ривожланади, лекин баъзи навлар кун узунлиги қисқарганда, айрим­лари эса аксинча бир мунча узайга яхши ўсади.

Помидор баргларнинг сув буғлатиш сатхи катта бўлиб, бақувват ер устки массаси ҳосил қилади, бундай массанинг вужудга келиши учун эса кўп миқдорда сув талаб қилинади. Шунинг учун ҳам помидор ўсимлиги, айниқса ёппасига мева тугиш даврида тупроқ намга талаб­чан бўлади. (тупроқни дала нам сиғими 70 % бўлиши керак). Бу дав­рда сув етишмаса, ўсимликнинг тугунча ва мевалари тўкила бош­лайди. Шу билан бирга помидор ўсимлиги ҳаво намлиги мўътадил 45-60 % бўлишини хоҳлайди. Ҳаво намлиги бундан ошиб кетса, тугунча­лар яхши уруғланмай қолади ва тўкилиб кетади ҳамда замбуруғ касал­ликлари пайдо бўлади.

Помидор ўсимлигининг намга бўлган талаби парваришлаш усул­ларига боғлиқ. Кўчатдан етиштирилган ва илдиз системаси юзароқ та­ралган помидор ўсимлиги, бевосита уруғи экиб ўстирилган ва илдиз системаси анча чуқур жойлашган помидорга нисбатан намни кўп та­лаб қилади.

Помидор ўсимлигининг ўсув даври узоқ давом этади. Ўсув даври­нинг давомийлиги далага кўчат ўтқазилгандан кейин муайян шароитда совуқсиз даврининг қанча давом этишига қараб белгила­нади.

Картинки по запросу tomat

Ҳарорат ва намлик шароитлари қулай бўлганда уруғи экилгандан 4-5 кун ўтгач, майсалари кўрина бошлайди, 3-5 кун ўтгандан кейин эса биринчи чинбарг чиқаради. Шундан кейинги пайдо бўладиган барглар тобора мураккаблаша боради ва еттинчи ёки саккизинчи баргдан бош­лаб етук ўсимлик баргларининг ҳамма белгилари шаклланади. Ўсимликда 5-7, кечпишар навлари эса 10-11 та барг чиқаргандан кейин дастлабки тупгул – шингил пайдо бўлади. бундан кейинги гул шингиллари ҳар учинчи, айрим ҳолларда ҳар иккинчи баргдан кейин пайдо булади.

Помидор ўсимлиги навига ва парваришлаш шароитига қараб майса кўрингандан кейин 50-70 кун ўтгач гулга киради. Гуллашдан кейин 40-55 кун мевалари етила бошлайди. Помидор кўчатидан ўстирилганда, парникка сепилган уруғ униб майсалари кўрингандан то ҳосили пишгунча ўсимликнинг навига ва ўстириш технологиясига қараб 100-120 кун ўтади. Уруғи бевосита далага экилганда ўсимликнинг ўсув даври 70-90 кун давом этади. Одатда, кузги даст­лабки совуқ тушиши биланоқ помидорнинг ўсув даври тўхтайди.

Навлари. Помидор навлари бир-биридан морфологик, биологик ва хўжалик аҳамиятига эга белги ҳамда хусусиятлари билан фарқ қилади.

Улардан энг муҳимлари қуйидагилар:

Ўсув даврининг узунлиги. Шу белгисига кўра помидор навлари тезпишар (кўчат ўтқазилгандан то биринчи ҳосилни теришгача (48-53 кун) ўтади, ўртапишар (60-65 кун) ва кечпишар (68-72 кун) навларга бўлинади;

Пояси навига қараб, ётиб ёки тик ўсадиган бўлиши мумкин. Пояси тик ўсадиган навлар озиқланиш майдонининг катта бўлишини талаб қилмай, уларни механизация ёрдамида парваришлаш осон. На­вига қараб, поясининг баландлиги ҳам ўзгариши мумкин. Баланд бўйли помидор навлари кўпинча кечпишар бўлади ва мева шохлари­нинг сийрак – 2-3 та баргдан кейин жойланиши билан фарқ қилади. Шу сабабли баланд бўйли навларнинг ҳосил бериш даври чўзилиб ке­тади. Паст бўйли навлар 1-2 та баргдан кейин, тўпгулининг ғуж жой­лашганлиги, тезпишарлиги ва оммавий мева тугиши, бир вақтда пи­шиши билан характерлидир;

Барги ўсимликнинг навига қараб, турлича кесимли, шакли ва сатҳининг тузилиши ҳам ҳар хил (силлиқ ёки ғадир-будур) бўлиши мумкин;

Мевасининг йириклиги. Мевасининг оғирлиги 70 г гача бўлганлари майда мевали, 70-100 г гача бўлганлари ўртача, 100 г дан юқорилари йирик мевали навлар ҳисобланади. Фақат янгилигида ис­теъмол қилинадиган навларининг мевалари анча йирик бўлгани яхши. Консерва қилинадиган навлар меваси йирик бўлишининг аҳамияти йўқ. Тузлаш ва консервалаш учун эса меваси майда помидор навлари мақсадга мувофиқ;

Меванинг шакли ўсимликнинг навига қараб юмалоқ-ясси, юмалоқ, олхўрисимон ёки ноксимон бўлиши мумкин;

Меванинг сирти силлик, билинмас ёки аниқ билиниб турадиган қиррали бўлади. меванинг қиррали бўлиши навнинг номақбул белги­сидир, чунки бунда меванинг пўчоққа чиқимини оширади;

Меванинг ранги пўстининг ва у орқали кўриниб турадиган эти­нинг рангига боғлиқ. Ранги қизил, пушти ёки ана шу рангларнинг тур­лича туслари аралашган сарғиш бўлиши мумкин. Қизил мевали навлар витамин А (каротин) га бой бўлади. пушти ва айниқса сариқ мевали навларида бу витамин деярли бўлмайди;

Меванинг камераларга бўлинганлиги, яъни уруғлар жойлаш­ган уяларнинг сони, шунингдек, уларнинг катталиги, шакли ва жойла­ниши ҳар хил навларида турличадир. Хоналар қанчалик кичик ва уларнинг деворлари қанчалик қалин бўлса, мева шунчалик серэт бўлади. ҳар бир хонадаги ва бутун мевадаги уруғларнинг сони, поми­дорнинг навига қараб турлича бўлиши мумкин. Шунингдек, камуруғ ва серуруғ навлар ҳам учрайди;

Меваларнинг мазалилиги уларнинг кимёвий таркибига, жум­ладан, шакар ва кислоталарнинг миқдорига қараб белгиланади;

Узоқ ташишга яроқлилиги (ташилувчанлиги) мева эти ва пўстининг қалинлигига ҳамда қаттиқлилига боғлик. Бутунлигича кон­серваланадиган навларнинг пўсти ҳам қаттиқ бўлиши керак.

Республикамизда помидорининг эртапишар Талалихин-186, Темнокрасный 2077; ўртатезпишар Перемога-165, Восток-36, Про­грессивный, Ракета, Ўзбекистон-178, Сурхон-142; ўртапишар Волго­градский 5/95, ТМК-22, Новинка Приднестровья, Боҳодир, Ронко, Рио-гранде, Риофуего навлари ҳамда Брикси F1, Султон F1, Калтлрок, Со­прано F1, Суперстрейн дурагайлари, ўртакечпишар Октябр 60, Юсу­повский навларини экиш мақсадга мувофиқдир.

Картинки по запросу tomat

  1. Помидор ўстириш технологияси.

Ер танлаш. Озиқ моддаларга бой, механик таркиби енгил қумоқ, шўрланмаган ҳар хил тупроқ типлари яроқли. Айниқса, ўтлоқ, ўтлоқ-бўз ва типик бўз тупроқларда помидор яхши ўсади, юқори ҳосилни таъминлайди.

Алмашлаб экишдаги ўрни. Беда, кўкат ва дуккакли сабзавот­лар, пиёз, саримсоқ, полиз экинлари, бодринг ва карам яхши ўтмишдош. Помидорни помидордан сўнг ёки итузумдошлар оиласига мансуб бошқа экинлар яъни помидор ўсимликларда учрайдиган ка­саллик-зараркунандаларга чалинадиган картошка, қалампир, бойим­жон, тамаки, шунингдек ғўза экинидан кейин экмаслик керак. Чунки, помидор меваси ғўза сингари кўсак қурти билан зарарланади. Бир да­лада томатни икки йил ўстириб, яна уч йилдан сўнг экиш мумкин.

Ўғитлаш. Помидор тупроқ унумдорлигига ва ўғитларга талаб­чан экин. У тупроқдаги озиқ моддаларни сарфлаши бўйича сабзавот экинлари орасида олдинги ўринлардан бирини эгаллайди.

Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти маълумотларига (1987) кўра, гектаридан 580-700 ц помидор ҳосили олиш учун 160-230 кг соф азот ва 70-90 кг соф фос­фор сарфланади. Шунинг учун албатта помидор экини ўғитланиши шарт.

Ўзбекистонда помидорга органик ва минерал ўғитлар бирга солин­ганда янада самарали бўлади. Бунда 20-30 тонна гўнг, 1,5-2 ц ка­лий хлор, 2,3-2,5 ц аммофос кузги шудгорлашдан олдин солинади. Умуман, бўз тупроқларда гектарига азот 120-200, фосфор – 140-150, калий 90-100 кг, ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқларда – азот 140-150, фосфор 140-150, калий – 100 кг ҳисобида берилади.

Кўчат етиштириш. Районлаштирилган навларнинг тозалиги 98%, унувчанлиги 85% дан кам бўлмаган 1-класс уруғлари экилади. Бундай уруғларининг 350-400 грамм бир гектарига кўчат олиш учун етарли.

Уруғлар экишолди сувда ёки 0.01-0,05% ли ўстирувчи стимулятор­лар, микроэлементлар эритмасида 10-12 соат давомида ивитилади, сўнгра ТМТД ёки бошқа шунга ўхшаш фунгицидлар билан ишланади (1 грамм уруққа 4-8 грамм препарат). Шундай тайёрланган уруғлар илиқ ёки ярим илиқ парник ёки кўчатхоналарга феврал ойи бошида 0,5-1,0 см чуқурликда экилади. Майсалар кўринишгача ҳарорат 20-25°, кўкаргач 10-15° да сақлангани маъқул. Кўчатлар зарур бўлса сийраклаштирилади. Ўсув даврида озиқлантириш, суғориш, бе­гона ўтлардан тозаланади. 60-70 кундан сўнг 6-8 чинбарг чиқаргач, апрел ойида далага ўтқазиш учун тайёр бўлади.

Ерни экишга тайёрлаш. Кузда ПН-4-35, ПЯ-3-35, ПД-4-35 мар­кали плуглар Т-4А тракторига тақилиб тупроқ 28-30 см чуқурликда шудгорланади. Баҳорда ЧКУ-4-1 чизел-культиваторларда 10-12 см чуқурликда ва БЭТС-0,1 маркали бороналар ёрдамида (5-6 см да) иш­ланади. Зарур бўлса КЗУ-0,3 маркали планировщик билан ер текисла­нади. Сўнгра кўчат ўтқазиш учун жўяклар олинади.

Экиш муддати, қалинлиги ва схемаси. Эртаги помидор кўчатлари 10-20 апрелда, кечки эса 20 апрелдан 10 майгача экилади. Қатор оралари 70, 90 см, туп оралари навига қараб – 22, 30,40 см қилиб ҳар гектарга 50-74 мингтагача кўчат экилади.

Парваришлаш. Биринчи ишлов бериш кўчатлар тутгандан сўнг – 10 кун ўтгач ўтказилади. Кўчатларни чопиқ қилиш яна 12-15 кун ўтгач такрорналади. Ўсув даврида қатор ораларига 6-7 мартагача КОР-4,2, маркали культиваторлар ёрдамида ишлов берилади. Палаклар бир неча марта пуштага тўғрилаб чиқилади. Ўсув даврида тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 75-80% дан кам бўлмаслиги лозим. Сизот сувлари чуқур бўлган бўз тупроқларда гектарига 500-700 м3 ҳисобида 14-16 ҳатто 20 мартагача, сизот сувлари юза жойлашган ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқларда 12-14 мартагача суғорилади.

Касаллик ва зараркунандалари, уларга қарши кураши. Поми­дор ғўза тунлами (кўсак қурти), кузги тунлам баргини, асосан мевасини кучли шикастлайди. Уларга қарши экинзорларга трихо­граммалар, заҳарли емлар қўйилади. Кимёвий усулда эса гектарига 2-3 кг хлорофос, энтобактерин 5 килограммига 0,2 кг хлорофос қўшиб се­пилади. Баргнинг қўнғир доғланишига қарши ёпиқ майдонлар юқумсизлантирилади. Уруғлар экишолди, ўсимликлар ўсув даврида истиқболли экологик соф кимёвий препаратлар (тилт, децис, фунда­зол, 1% ли олтингугурт каллоиди) билан ишланади.

Умуман, помидор экини бир меъёрда суғорилиб, тупроқ ва ҳаво намлиги қулай даражада сақлаб турилса, қўнғир доғланиш, меванинг учидан чириш касаллиги кескин камаяди.

Ҳозирги пайтда помидор очиқ ва ёпиқ майдонларда вирусли касал­ликлар (столбур, стрик ва мозаика) билан касалланмоқда. Уларга қарши уруғлар экишолди термик ишланиб, 2 сутка давомида 50-52° да сўнг бир сутка мобайнида 80° ли термостатда қиздирилади. Қиздирилган уруғлар сўнгра 0,03% ли метилен кўки ёки 0,8-1% калий перманганат эритмасида ивитилади ва экилади.

Ҳосилни йиғиш. Қўлда пишиш даражасига қараб ҳар 3-5 кунда жами 10-15 мартагача терилади. Мевалари бир вақтда пишадиган, тех­никага мос навлар ҳосили СКТ-2 маркали комбайн ёрдамида бир марта йиғиштириб олинади. Помидор меваси турлича пишган даврида териб олинади. Яқин жойларга жўнатиш ва тузлаш мақсадлари учун сарғай-ган мевалари терилади. Помидор териш июндан бошланиб октябргача давом этади. Териш кечиктирилганда мевалари таркибидаги витамин­лар йўқолади, ириб-чирийди, оқибат натижада ҳосили камаяди. Мева­лар банди билан бирга узилиб, челак ёки саватларга солинади. Териш вақтида меваларни шикастлантирмаслик керак, акс ҳолда ёрилган жой­идан ичига ҳаво кириб, витамин С нинг парчаланишига олиб келади.

Терилган меваларни даладан ташишда прицепли тележка ва бошқа транспорт воситаларидан фойдаланилади.

Терилган помидор мевалари сифати ва йириклигига қараб сарала­нади ва яшикларга жойланиб, тегишли жойларга жўнатилади. Узоқ жойларга юборишга мўлжалланган мевалар 6-8 кг ли яшикларга зич қилиб териб чиқилади.

Дастлабки кузги қора совуқлар тушишидан олдин етилган ва хом помидорларнинг ҳаммаси териб олинади, чунки совуқ урган мевалар сақлаш ва тузлаш учун ярамайди. Териб олинган помидор мевалари­нинг пишганлари ҳамда димлаб етилтиришга вутузлашга ярай-диган­лари сараланиб ажратилади. Агар барча меваларни қора совуқ туш­гунча териб олишнинг иложи бўлмаса, у ҳолда помидорнинг мевали туплари суғуриб олиниб, даланинг ўзида уч томонини ичкарига қаратиб уюб қўйилади. Бундай уюмнинг усти помидор палаклари би­лан ёпилиб, устига бир оз тупроқ ташланади. Қора совуқ ўтгандан кейин уюмни очиб, мевалар туплардан териб олинади ва йириклиги ҳамда етилганлигига қараб сараланади.

  1. Помидор меваларининг териб олингандан кейин ҳам етила олиш қобилияти уларнинг энг яхши хусусиятидир. Думбул ёки шаклланган кўк помидорларни димлаб қизартириш мумкин. 20-25° ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлиги 80-85% бўлиши димлаб қизартириш учун энг қулай шароит ҳасобланади. Помидорларни қоронғи жойда ҳам қизартириш мумкин, лекин ёруғ жойда бу процесс тез боради ва мева­ларнинг ранги тоза (қип-қизил) бўлади.

Димлаб қизартиришнинг бир неча усуллари мавжуд: далада тупи билан уюлган ҳолда етилтирилади. Бунда меваларни эни 1 м, баланд­лиги 50 см қилиб уюб қўйиб қизартирилади. Уюмларнинг устига бор­дон, хашак ёки похол ёпиб қўйилади, вақт-вақти билан (ҳар 2-3 кунда бир марта) очиб, чириганлари алоҳида ва етилганлари алоҳида қилиб ажратилади.

Помидор мевалари этиленли муҳитда сақаланса, уларнинг қизариши табиий шароитдагига нисбатан икки баравар тезлашади.

Пишган помидор мевалари тезда бузиладиган бўлади. Ёзги юқори ҳарорат таъсирида улар интенсив равишда нафас олади. Мева­лар таркибидаги озиқ моддалар, айниқса, витамин С парчаланиб ке­тади ва озиқлик қимматини йўқотади. Шунинг учун ёзда пишган по­мидорлар терилган куниёқ ёки эртасига истеъмолчиларга етказиб бе­рилиши керак. Териб олинган помидор мевалари суньий совитилади­ган совуқхоналарда (2-5°) сақланганда таркибидаги қуруқ моддалар ва витамин С нинг парчаланиш жараёни ниҳоятда секин боради.

Етилган помидор меваларини сақлаш учун ҳарорат 1-2° ва ҳавонинг нисбий намлиги 80-90% бўлиши керак. Қўнғиррангли мева­лар сақланадиган хонанинг ҳарорати 3-4° ва ҳавонинг нисбий намлиги 80-90%, оқ-яшил ва яшил мевалар сақланадиган хонанинг ҳарорати эса 20-25°, ҳавонинг нисбий намлиги 80-85% бўлиши лозим, яшик­ларга жойланади. Бундай шароитда помидор 1-2 ойгача туради.

Помидорни сақлаш. Помидорни бошқа сабзавотларга қараганда сақлаш анча мушкул. Шундай бўлсада, уни 2 – 3ой сақлаш мумкин. Помидорнинг 60 – 70 г келадиган ҳосиллари, кичик ҳосилли навлариники 35 – 50 г лилари яхши сақланади. Таркибида сув миқдори кўп бўлган навларининг меваси узоқ вақт сақланмайди. Помидор пўстининг қалинлиги, мағзининг қаттиқлиги ва ёрилишга чидамлилиги унинг сақланувчанлигини белгилайди.

Сақлаш учун тўлиқ шаклланган оч кўк помидор мева банди билан терилади. Улар шикастланмаган, касаллик ва зараркунанда зарарламаган ҳамда унчалик кичик бўлмаслиги лозим.

Помидор турли хил пишиш даражасида – тўлиқ қизариб пишган, чала пишган (пуштиранг ва қизара бошлаган давр) ва оч кўк ҳамда кўк рангларга кирган вақтда териб олинади.

Помидор омборларда яшикларга солиниб сақланади. Бунда яшиклар энига икки қатор, тепасига саккиз – ўнтадан қилиб, узунасига эса исталганча жойланади. Тахлар оасида 0,6 – 1,5 м ли йўлак яшиклар ўртасида эса 5 – 10 см оралиқ қолдириш тавсия этилади.

Қизил ранг помидорларни 30 кунгача, думбулларини 40 – 50 кун, кўкишларини эса 80 кунгача сақлаш мумкин.

Оч кўк помидорнинг пишиб етилиши учун ҳарорат 10 – 12оС бўлгани маъқул. Бундан юқори ҳароратда помидорнинг пишиб етилиши тезлашади, паст ҳароратда эса тезда касалланади. Пишган помидорни эса 0оС ҳамда 1оС да совутгичда сақлаш мумкин. Бунда ҳавонинг нисбий намлиги 90 – 95% атрофида бўлиши керак.

Помидорни суткасига 8 – 10 соат этилен гази билан ишлаш унинг пишиб етилишини 3 – 4 марта тезлаштиради. Помидорни сақлаш мобайнида мунтазам назорат қилиб турилиши лозим.

Помидор   консервалари. Помидор консерваларига томат-пюре, томат – соус, помидор шарбатлари киради. Улар асосан яхши пишиб етилган ҳамда пўсти ва уруғи ажратиб олинган помидор мағзидан тайёрланади.

Помидор консервалари ишлаб чиқариш технологиялари хом ашёни ювиш, саралаш ( касалланган, зарарланган ва турли нуқсонли помидорлардан тозаланади), майдалаш, иситиш, сикиш шарбатларини иситиш (шарбат олишда) , киргичдан ўтказиш ва кайнатиш (пюре ва паста олишда), идишларга жойлаштириш, стерилизациядан иборат.

Помидор шарбати пресс-эктрактор ёрдамида сикиб олинади. Шарбатда қуруқ модда миқдори 4,5% дан кам бўлмаслиги лозим.

Консерва заводларида КТС-10, КТС-30, КТС-60 каби помидордан шарбат олувчи комбайнлардан фойдаланилади. Бу комбайнларда шарбат олишнинг ҳамма жараёнлари амалга оширилади. Шу билан бирга КТС- 30 ва КТС-60 комбайнларида томат-паста ҳам олиш мумкин.

Томат-паста олишда помидор мағзини вакуумда 0,12 – 0,14 босимда ва 45-500 С ҳароратда кайнатилади. Помидор массасини кислородсиз муҳитда паст ҳароратда кайнатиш унинг тибиий рангини сақлаб колади.

Томат-пюре ишлаб чиқаришда помидор махсус киргич машинадан ўтказилади. Киргич машина диаметрлари 1,5 ва 0,5-0,75 мм ли иккита элакдан иборат. Томат массаси 7-9 атмосфера босимли бўғ ёрдамида кайнатилади. Кайнатиш 12 % қуруқ масса колгунча давом эттирилади. Кайнатиш вакуум асбобида ҳам олиб борилиши мумкин.

Томат-пюре, паста ва соус маълум миқдорда туз, шакар ( талаб қилинса), қалампир, саримсоқпиёз ва сирка қўшиб тайёрланади.

Томат-соусида қуруқ модда миқдори 15-42 %, туз эса 1,5 – 2,5 % кислоталилиги 1,9 гача бўлиши мумкин.

Маринадланган сабзавотлар. Маринадланган консервалар асосан сирка кислатаси, шунингдек, туз, шакар, турли зиравор ва хушбўй кукатлар қўшиб тайёрланган эритмага босилган сабзавотлардан тайёрланади. Сабзавот маринадларини помидор ва  чучук қалампир кабилардан тайёрлаш мумкин.

Маринадлар тайёрлашда сирка кислатаси 0,2 – 0,9 % миқдорда қўшилади. Сирка кислатаси бир қатор зираворлар билан биргаликда микроорганизмларнинг ривожланишини тухтатиб қўяди, лекин уларни улдирмайди. Шу сабабли маринадланган консервалар пастерилизация қилинади.