Агар Сиз оилангиз соғлиғини ва кўшимча даромад олишни ўйласангиз томорқангизни асло бўш қолдирманг.

Туманларда жойлашган оила томорқаларининг майдонлари 0,03; 0,06; 0,10 га ва ундан ҳам кўп бўлиб, ушбу томорқаларга қандай ва қайси муддатларда мева, узум ва сабзовот экинларини экиш ҳамда мева-узум кўчатларини тахминий жойлаштириш ва уларни парвариш қилиш учун қуйидагилар тавсия этилади.
Мевали ва ток кўчатларини экиш муддатлари кузда ноябрь ва эрта бохорда февраль охири март ойида экилади. Томорқани экишга тайёрлашда аввало майдонни сув юришини ҳисобга олиб, яхши текисланади, сўнг ерга етарли миқдорда органик ўғит (гўнг, чиринди) 1 кв м 6-10 кг ҳисобидан, унга иложи борича фосфор 200-250 г калий 100-120 г ва аммоний азот ўғитини 150-200 г ҳисобидан солиб, яхшилаб чуқур қилиб (25-30 см.) чопилади. Бундан сўнг экиладиган кўчатларни жойлаштириш жадвалига асосан, кўчат экиладиган жойлар белгиланади ва жойлаштирилади.
Кўчат экиш. Кўчат экиладиган чуқурларнинг чуқурлиги ва кенглиги 60 х 60 см бўлиб, чуқур қазишда тупроқ устининг 20-25 см қисми чуқурнинг бир томонига олиб, қолган қисми иккинчи томонга олиб қўйилади. Чуқурга кўчат экишдан олдин 350-400 г фосфорли, 30-40 г калий ўғити ҳамда 8-10 кг чириган гўнгни тупроқ билан аралаштириб солиб, кейин кўчат экилади. Кўчатни экишдан олдин алоҳида тайёрланган шатмоққа (янги мол гўнги тупроқ билан 1 : 1 қилиб қаймоқсимон қилиб тайёрланади) ботириб олиб.экилади.
Кўчат чуқурга қўйилиб, олдин олинган тупроқ чуқур тагига солиниб кўмилади илдиз пайванд қилинган жойи тупроқдан 4-5 см юқорида қолиши керак. Кўчат экилгандан сўнг ҳар бир чуқурга тўла сув қуйилади. Бунда тупроқ зичланиб, кўчат яхши кўкаради. Тупроқ чўккандан сўнг кўчат атрофига тупроқ солиб тўлдирилади. Кўчатлар тупроқ намлигига қараб суғориб турилади.
Томорқа майдони 0,03 га бўлса, ушбу майдоннинг қуёш тушадиган шарқдан жанубга қараган томонга мевали дарахтлардан олманинг ўрта бўйли ўртанги ва кечки навларидан 1 тупдан, 1 туп нок, ундан кейинги қаторга 1 туп ўрик, 1 туп шафтоли, 1 туп гилос, 1 туп олхўри, 1 туп анор, 1 туп хурмо, 1 туп анжир томорқанинг жануб томонига 2-3 туп хўраки ёки кишмиш узум навларини экиш тавсия қилинади.
Томорқа майдони 0,06 га бўлса, ярмига сабзавот қолган қисмига мева турлари ва навлари агарда 0,10 га бўлганда, бунда ҳам сабзовот учун майдон қолдириб қолган қисмига кўпроқ мевали кўчатларни жойлаштириш мумкин.
Республиканинг шимолий ҳудудларида томорқа майдонининг жанубий томонига анор, анжир, хурмо дарахтлари, улардан кейин ўрта ўсувчи олма, нок, беҳи, уларнинг орқасига ўрик, шафтоли, гилос, олхўри, томорқанинг жанубий ғарбий томонига узумнинг хўраки ва кишмиш навларини экиш мақсадга мувофиқ бўлади. Томорқанинг қолган қисмига ва мевали кўчатлар қатор ораларига тавсияномада кўрсатилган сабзавотларни жойлаштириш мумкин Мева-узум кўчатларини сотиб олишда ва мева, узум касалликларига қарши кураш воситалар ва маслаҳатларни жойлардаги ўсимликларни ҳимоя қилиш корхоналари ва Шредер номидаги корпорация филлиалларига мурожаат қилишингиз мумкин. Тел: 220-24-42.

malumotlar  maxsus tadbirkor-fermer.uz uchun to’plangan