Товуқларнинг ташқи кўринишига қараб махсулдорлигини аниқлаш.

I, II – яхши тухум берадиган товуқ.

III, IV – яхши тухум бермайдиган товуқ.

 

Паррандаларнинг саноат асосида ривожланиши парранда зотлари структурасини ўзгартиради  ҳамда  уларнинг  ихтисослаштирилган линия ва кросс (насл олишда фойдаланиладиган  гибрид)ларидан  фойдаланиш имконини тўлдиради.

Масалан, тухум етиштириш учун асосан Леггорн зот товуқларининг турли мамлакатларда вужудга келтирилган ва генетик ишлаб чиқиши жиҳатидан ҳар хил кроссларидан фойдаланилади.

Лекин шуни қайд қилиб ўтиш керакки, кўпчилик чет давлатларда пўчоғи жигарранг б´лган тухумга эµтиёж кўпроқ ва ушбу тухум оқ

 

 

рангли тухумга нисбатан юқори баµоланади. Пўчоғи жигарранг тухум олиш учун Леггорн зот  товуқлари  Нью-гемпшир, Род-айланд  ва бошқа зотлар билан чатиштирилади.

Бизнинг мамлакатда аҳоли ўртасида ҳам сифатли гўшт, ҳам кўп миқдорда тухум берадиган товуқ зотларига эҳтиёж катта. Бундан  ташқари, мамлакатнинг турли зоналарида, хусусан, республикамизда мавжуд бўлган  парранда  зотлари  ва  популяцияларини  генофонд сифатида сақлаш  зарур.  Чунки  ҳозирги  вақтда  саноат паррандачилигида фойдаланилаётган парранда зот ва популяциялари келгусида янги зот ва кросслар вужудга келтирилишида иштирок этиши мумкин.  Ўзбекистон  аҳолиси  ўртасида  тарқалган  урушқоқ (даканг) маµаллий товуқ зоти шулар жумласидандир. Бундай парранда зотлари шароитга яхши мослашган, тана тузилиши пишиқ ва ҳаётчан бўлади.

Товуқларнинг Рус оқ зоти Леггорн товуқларни маҳаллий зот билан чатиштириб, вазнини, серпуштлилигини ва ҳаётчанлигини ошириш натижасида вужудга келтирилган. Товуқларнинг Рус оқ зоти юксак даражада ҳаётчан, маҳсулдорлиги бўйича эса аждодларидан анча юқорида туради.

Ўзбекистон шароитида чорвачилик илмий-тадқиқот институтининг тажриба хўжалигида Рус оқ товуғининг маҳаллий популяцияси 63 ва

18 кросс хўрозлари билан чатиштирилиб, уларнинг  серпуштлиги  оширилган. Чатиштириш  натижасида  олинган  дурагайлар маҳсулдорлиги ва ҳаётчанлиги бўйича асл зот ва линия товуқларидан устун туради. Тухум берадиган товуқлар бир неча тарафлари билан бошқаларидан ажралиб туради: суяк тузилиши енгил, тирик вазни кичик, 4-5 ой ичида тухум бера бошлайди.

Томорқа хўжаликларида кенг кўпайтириб, парваришланадиган зотларга Ломанн Браун, Ломанн ЛСЛ, Леггорн, Рус оқ товуғи, Нью- гемпшир, Минорқа ва Род-айланд зотлари киради.