Товуқлар тухум қўйишмаяпти, нима қилиш керак: Маслаҳатлар

Кўпчилик фермерлар паррандачилар ва оддий уйда товуқ боқувчилар товуқнинг тухумини олиб сотишади. Баъзан бундай бизнес муваффақиятли бўлади, агарда жараённи тўғри олиб борилса. Лекин кўпинча бундай режалар бузилади, чунки товуқлар тухум қўйишмайди. Агарда сиз бундай муаммо билан дуч келган бўлсангиз, товуқлар нега тухум қўйишмаётганини билмасангиз бугунги мақоламизда бу ҳақда билиб оласиз!

Албатта, мавсумий муаммолар ҳам бўлиши мумкин, ёки қисқа муддатли танаффус бўлиши мумкин, товуқлар яна тухум қўйа бошлашади. Агарда танаффус чўзилиб узоқ муддатли бўлса ва кейин товуқ тухум қўйса унда буни текшириш керак. Келинг товуқлар нега тухум қўйишмаётганини аниқлаймиз.

Товуқлар тухум қўйишдан тўхташди нима қилиш керак:

Паррандаларнинг парваришлаш  таркиби тўғрилигига эътибор беринг:

Қоидаларга асосан,  товуқларнинг тухум қўйишдан тўхташлари бу уларнинг парваришлаш  таркибига боғлиқ, биринчи бўлиб товуқларнинг таркибига диққатни жалб қилиш керак:

  • Хона ҳарорати- кўпича товуқларнинг тухум қўймаслиги хонанинг нотўғри ҳароратидир, хона ҳарорати тушиб кетади ёки аксинча –жуда исиб кетади, буларнинг барчаси товуқга таъсир қилади тухум қўйишдан тўхтайди. Паррандалар хонасида қандай ҳарорат бўлиши керак? Товуқлар бу масалада жуда сезувчан бўлишади, шунга уларга қулай шароит яратиб бериш керак. Товуқхонада ҳароратни +24˚С градус ±1˚С -2˚С бўлиши керак. Хонага термометр ўрнатинг ва ҳар куни ҳароратни кузатиб боринг. Ёзда иссиқ бўлганда хонани шомоллатиб туринг, қишда эса хонани иситинг инфрақизил иситиш печкалари билан таъминланг.
  • Хона ҳароратидан ташқари яна бир асосий сабаб бу ёруғликдир. Нега товуқлар йомон тухум қўйишяпти десангиз биз чунтириб берамиз. Қишда кунлар қисқариб тун узайади ана шу пайтда товуқларга қуёш нури етишмайди ва ески шаклларини ёқотадилар, тухум қўйишга берилмайдилар. Бу муаммони дархол ҳл қилинг, лекин жуда хам ёруғ қилманг ва сунъий кундузни узоқ чўзиб юборманг- бундан товуқлар ғаабланиб бир-бири билан урушиб кетади. Чироқ ёруғ бўлиши керак эмас, куннинг давомийлиги 12 соатни ташкил етиши лозим.

перестали нестись куры что делать

Товуқхонада жой етарли эмаслиги.

  • Товуқларнинг сиқилиши ҳам уларнинг тухум қўйишидан тўхтатади. Товуқлар ўзларини ноқулай ҳис етишади, товуқхонада хаво етишмаслиги бошланади бу эса бевосита товуқ тухум қўйишига таъсир қилади. Қулайлик таъминлаш учун товуқларни сақлаш қоидаларига риоя қилинг 1 квадрат метр 5та тухум қўйувчи товуқларга тенг бундан ташқари улар етарлилигига эътибор беринг, битта инга 6та товуқ тўғри келади ундан кўп бўлмасин.
  • Товуқлар тоза ҳавога муҳтожлар, агар сиз товуқларни ташқарига чиқишини камайтирсангиз у ҳолда тухум қўймайдилар ва ҳосилдорлик ўзғўзидан тушиб кетади. Товуқлар айланиши учун махсус жой қилинг, агар сизда бундай имконият бўлмаса, товуқларни ташқарига олиб чиқиб айлантиринг камида хеч бўлмаганда кунига бир маротаба шундай қилинг.
  • Хўрозларни кўпинчагўшт учун боқишади. Агар хўрозлар товуқхонада кўп бўлишса бу товуқларга салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун 1та хўроз 10та товуқга бўлади. Қолган хўрозларни алохида хонада сақланг.

Рацион бузилиши натижасида товуқ тухум қўйишлилиги тушиб кетиши:

Тўғри овқатланиш- бу парранданинг муваффақиятли сақланишида мухим аҳамиятга эга, кўпинча товуқларнинг тухум қўйиши камайишига шу холат сабаб бўлади. Бундан ташқари нотўғри овқатланиш товуқнинг қобиқсиз тухум қўйишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?

Кўп ҳолларда бундай муаммолар ёш тотвуқларга таъсир қилади буларнинг сабаби- уларда калция ва витаминлар етишмаслигидир. Бундай холатга йўл қўймаслик учун ва товуқлар яхши тухум қўйишлари учун уларнинг озуқаларига фосфор ва калций, витаминларга бой озуқаларни овқатларига қўшиш керак.

Озуқадаги дисбаланс туфайли товуқлар тухумларини синдиришни бошлашади. Шундай қилиб парранда калций етишмовчилигини тўлдиради, шунинг учун товуқлар рационига шу компонентларни қўшинг.

Афсуски, товуқни тухум синдирмасликка ўргатиш мумкин эмас, тасодифан тухум тушиб синиб кетса ва уни татиб кўрса ҳам.

Бундай одатни бошқа товуқлар ўрганиб олмаслиги учун шу товуқни алохида сақанг ва унга витаминларга бой озуқани беринг.

pochemy_kyru_ne_nesyr_yaica_2

Товуқлар тухум қўйишмаяпти – бу юқумли касаллик бўлиши мумкин.

Товуқхонада хаммаси жойида бўлса ёз фасли бўлсаю лекин товуқ тухум қўймаса бу товуқнинг юқимли касалликга чалинганлиги ёки бошқа касаллик билан оғриган бўлиши мумкин. Сизга тажрибали ветеринар керак бўлади товуқларнинг қандай касаллик билан зарарланганини аниқлаш учун. Жуда кенг тарқалган товуқ касалликлари товуқнинг тухум қўймаслигига сабаб бўлади:

Юқумли эмас:

  • Тухумдоннинг яллиғланиши
  • Сариқлик претонити.

Бундай касалликларни даволаш учун тухумдон оддий  сув билан ювиш  керак, сувга йод ва калий эритмаларини қўшиб 3 ҳафта давомида бериб даволаш керак.

Юқумли касалликлар:

Юқумли касалликларга чалинишининг сабаби кўпинча йоввойи қушлар билан алоқа қилганидан бўлади. Юқумли касалликлар баҳорда ва ёзда кўп учрайди чунки касаллик юқиши учун очиқ жойлар кўп бўлади. Касалликларо озуқаларига тушиши ва ўзларига юқиши мумкин.

Товуқларнинг тухум қўйишдан тўхтаганларининг бошқа сабаблари.

Баъзан сиз тухум қўйиш самарадорлиги тушиб кетган деб ўйлайсиз ва сабабларини қидира бошлайсиз. Кўпинча ёш товуқлар ўзлари ин қуриб ўша ерда тухум қўйадилар товуқ эгалари эса бу ҳақида ўйлаб хам ўтирмайдилар.