Товуқлар тухумни чўқиши ва курашиш йўллари

Почему куры расклевывают яйца

Товуқлар тухумни чўқиши кенг тарқалган ва асосий муаммолардан бири. Товуқлар подаси орасидан тухумни чўқийдиган битта товуқ бўлади уни товуқлар орасидан топиш жуда мушкул. Бундан ташқари шу товуқ бошқа товуқларга ҳам тухум чўқиш қилиғини юқтиради.

Товуқлар тухум чўқишининг сабаблари ва улар билан курашиш усуллари.

  1. Нотўғри овқатланиш ёки сифатсиз овқат. ТОвуқ организмида минерал ва витаминлар айниқса калций етишмаса у барча нарсани чўқий бошлайди. Товуқ ўзининг тухумини еса унда витамин Д етишмайди.          Муаммони ҳал қилиш учун озиқ –овқатга қўшимча овқатлар яни калций ва витаминга тўйинтирилган озиқларни қўшиш керак. Юқори сифатли озиқни товуқларга беринг, озуқа турли хиллигига ва сифатлилигига аҳамият беринг.
  2. Тухум қўйиш уялари (ини) нотўғри жойлашганлиги. Товуқлар эагалари кўпинча уяларни тўғри жойлаштира олмайдилар. Уялар жуда яқин, том эсажуда баланд бўлган, ёруға жойлашган бўлиши мумкин. Шундай ҳолатларда товуқ ўзининг қўйган тухумини чўқий бошлайди.                                                       Табиийки, товуқ тухумни чўқиб синдиргандан сўнг уни ея бошлайди, бундай ҳолатда эгаларни огоҳлантириб товуқ учун қулай шароит яратиб бериш керак. Товуқ уяларини узоқроқда хеч нарса ҳалақит қилмайдиган жойда жойлаштирилган.
  3. Товуқларни ташқарига чиқиб айланиши кам бўлса ёки умуман бўлмаса товуқ ўзининг тухумини зерикишдан чўқий бошлайди. Кўп ҳолларда ўтли ерлар бўлмайди теп текис ерлар товуқларнинг психологиясигаям таъсир қилади. Паррандахона ёки ўтиш клеткалари қўйиш зарур. Шунда товуқлар бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юришади.  Кунига икки маротаба хам ташқарига чиқиб айланишади. Боғ ёки ховли бўлса ҳам бўлади.
  4. Тухумни ейишининг яна бир сабаби бу эгаларнинг ҳаддан ташқари ғамхўрлик қилиши бўлиши мумкин. Эгалар калция сифатида тухум қобиғини товуқларга беришади уларнинг кўп еганларидан унинг ҳидини эслаб қолиб ўзларининг тухумларини овқат деб ўйлаб ея бошлайдилар.                                                                    Товуқга тухум қобиғини беришдан тўхтанг. Агар унга калций бермоқчибўлсангиз у ҳолда калйия аралаштирилган озуқани беринг ва бор билан аралаштирилган майда тошларни овқатларига қўшиб юборинг.

Бунинг сабаби тўғридан- тўғри олдингисига боғлиқдир. Битта товуқ ўзининг тухумини ея бошласа ва бошқаларнинг тухумини ўғирласа бу одатни бошқа товуқлар хам жуда тез эслаб қолиб улар хам қайтаришади