Қийинчиликларсиз товуқни патидан тозалаш усуллари

kak_oshipat_kyricy_1

Бугунги мақоламизда товуқни осонгина уй шароитида патларини юлиш мавзусида гаплашамиз. Эртами кечми ҳар бир товуқ сўйилади, тухум қўйувчи товуқларни ҳам, ёши ўтгандан сўнг ҳосилдорлиги камайиб кетгандан сўнг сўйилади. Паррандачиларнинг ҳар бири товуқ патидан тозалашни ва сўйишни билиши лозим.

Уй шароитида товуқни патидан тўғри тозалаш.

  1. Товуқни пичоқдан ўтказишдан олдин, сиз дуч келадиган муаммо бу товуқ тезаги, товуқни сўйишдан олдин товуқни алохида боқинг, озуқа берманг шунда ошқозони тоза бўлади ва пичоқдан ўтказаётганингизда қийинчилик туғдирмайди.
  2. Биринчи масалани ҳал қилиб болганингиздан сўнг, тезлик билан товуқ патини юлинг, гўшти совугач бу жараён қийинлашади.

Товуқ патини икки усулда тозалаш

kak_oshipat_kyricy

Биринчи усул.

  • Кесган товуғингизни бошдан ойоқ қилиб кўтаринг, қон оқсин. Сўнгра  товуқ патидан тозалашни бошланг
  • Товуқ гўштини текис жойга қўйиб, думи ва қанот патларини тозалаш
  • Сўнгра товуқ қорни ва кўкрак қафаси патларини тозалаш
  • Охирги қадам товуқнинг бўйни ва ойоқларидаги патларни юлиш.

Иккинчи усул

  • ТОвуқни кесгандан сўнг, дарҳол патини юлишмайди, кастрюлкага солишади, кастрюлка чуқур бўлсин ( товуқни солганда суви ташқарига тўкилмасин) қайнаган сувга ярим минут солинади, ундан кўп турса масалани қийинлаштирасиз
  • Бундай усул пат юлишни осонлаштиради
  • Ттовуқни қайнаган сувга солиш ёқимсиз ҳид чиқаради, шунинг учун бу жараённи ҳаво айланиб турадиган жойда қилиниши керак.

Қандай усулни танлашингиздан қатъий назар товуқни патини юлишда бўйига қараб юлиш лозим.

Уй шароитида товуқ патини юлиш видео:

Ундан кейин гўштига ўтамиз, патдан тозаланган гўштни иссиқ сувда ювинг. Асосийси товуқни бўлаётганда ошқозонига эхтиёт бўлиш керак. Агар ошқозон ёрилиб кетса у товуқни ташлаб юбориш керак. Товуқнинг юраги, ошқозони ва жигарини алохида кесиб олинг, буларни бошқа овқатларда ишлатиш мумкин. Бошқа органлари эса сизга керак эмас.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.