Тухум йўналишидаги жўжаларни боқиш

Тухум йўналишидаги жўжаларни жўжаларни боқишда ерга боқишга нисбатан катакларда боқиш кўп афзалликларни беради. Бунинг учун ёш жўжалар учун бир ярусли Р-15 ва уч ярусли БКМ-3 катак ускуналарини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ҳозирги вақтда Германиянинг «МELLER», «HELLMANN»  ва»SALMET», Голландиянинг  «FACCO», Украинанинг  «TEXHA», Туркиянинг  «KAVSAR», Эроннинг  «ARSAMKAR» паррандачилигининг замонавий талабларига  тўлиқ жавоб беради. Хитой давлатида ишлаб чиқилган паррандачилик технологик анжомларига ҳам паррандачилар томонидан талаблар мавжуд.

Атроф муҳит, ташқи шароит парранданинг соғлиги ва маҳсулдорлигига ўз таъсирини кўрсатади. Бинодаги ҳарорат, ҳаво намлиги ва унинг таркибидаги зарарли газлар асосий омиллардан ҳсиобланади. Парранданинг ёшидан келиб чиқиб оптимал хона ҳароратини аниқлаш мумкин.

Ёши  Хона ҳарорати Ёши Хона ҳарорати
1-2 кун 36-35 3 ҳафта 27-26
6-4 кун 34-33 4 ҳафта 24-22
5-7 кун 32-31 5 ҳафта 20-18
2 ҳафта 29-28 6 ҳафта 18-20

Парранданинг ҳолати хона ҳароратининг энг яхши оптимал кўрсаткичи ҳисобланади. Хона ҳароратининг тез пасайиб кетишидан эҳтиёт бўлиб, аста-секинлик билан хона ҳарорати пасайтириб борилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, ҳаво ҳарорати +30°С дан паст бўлса, қолдиқ тухум сариғи секин сурилиши, юқумли касалликлардан жўжа ўлими ошиши аниқланган. ШУ сабабли жўжаларга инкубаторда ишлов бериш, ташиш ва жўжахонага жойлаштириш пайтларида ҳарорат тушиб кетишга йўл қўймаслик лозим.

Тунда харакатланмаганлигидан жўжаларга кундузга нисбатан кечаси кўпроқ иссиқлик керак бўлади. Жўжахона совуқ бўлганда, жўжаларнинг патлари ҳурпайган, нам бўлади, эрталаб чарчагандек кам ҳаракат қилади, озуқани суст чўқийди ва иссиқ жойга ўтишга ошиқади.

Хонада нисбий намлик 60-70%ни ташкил этиши лозим.

Бир кунлик жўжалар паррандахонага келтирилгандан кейин биринчи 2-3 кунликда ёруғлик 24 соат давомида берилади. Бу жўжаларнинг янги муҳитга мослашишига, ўз кучини тиклаб олишига ва керакли миқдорда озуқа ҳамда сув истеъмол қилишига имкон беради.

Қуйидагилар тухум йўналишидаги паррандаларга ёруғлик беришнинг асосий қоидалари ҳисобланади:

  • паррандаларни ўсиш даврида ҳеч қачон ёруғлик даврини узайтирмаслик;
  • паррандаларнинг маҳсулот (тухум) бериш даврида ҳеч қачон ёруғлик даврини қисқартирмаслик.

Ойнаси йўқ биноларда тухум йўналишидаги паррандаларни ўстиришда қўлланиладиган ёруғлик режими:

Ёши

(Ҳафта)

Ёритиш вақти

(соат)

Ёритиш кучи ва майдони
стандарт

 

В/м² люкс
1-2 кун 24 3 20-40
3-6 кун 16 3 20-30
2 14 2 10-20
3 12 2 10-20
4 10 1 4-6
5-16 9 1 4-6
17 10 2 5-7
18 11 2 5-7
19 12 2 5-7
20 13 3 10-15

21-25                                               14                                                  3                        10-15

 

Паррандахонага ёруғлик ва қоронғиликни алмашлаб бериш тартибига амал муҳим аҳамият касб этади. Жўжаларни 3 кундан бошлаб 10 кунгача ёруғ-қоронғи тартиби бўйича боқилади, яъни жўжахона 4 соат ёруғлик ва 2 соат қоронғилик қилиб борилади. Кейин доимий, лекин аста-секин камайтириб бориладиган ёруғлик тартибига ўтилади.

т/р Ёруғлик Қоронғилик
вақти давомийлиги вақти давомийлиги
1 6ºº-10ºº 4 10ºº-12ºº 2
2 12ºº-16ºº 4 16ºº-18ºº 2
3 18ºº-22ºº 4 22ºº-24ºº 2
4 24ºº-4ºº 4 4ºº-6ºº 2

Ушбу тартибни қўллаш тухум йўналишидаги жўжаларни боқишда қуйидаги афзалликларни беради:

  • жўжалар бир вақтнинг ўзида биргаликда дам олади ва ухлайди,уларнинг ҳаракатлари (ўзини тутиши) уйғунлашади;
  • сув ичиш ва озуқа истеъмол қилишда кам қувват жўжалар ҳам фаоллашади;
  • жўжала галаларининг ҳаракати мувозанатлашади;
  • бир ҳафталик жўжалар ичида ўлим ҳолатлари камаяди.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.