Тут дарахтини кўпайтириш ва тут кўчатзори ташкил қилиш

Тутчиликнинг асосий вазифаларидан бири кўчатларни муттасил кўпайтириб бориш асосида ипак қуртининг озиқ базасини тобора мустаҳкамлашдир.

Тут дарахти генератив (уруғидан) ва вегетатив (пайвандлаш, пархишлаш, қаламчасидан) йўл билан кўпайтирилади.

Уруғидан кўпайтиришни айрим камчиликлари бор, яъни секин ўсиб ривожланади, сифати паст барглар ҳосил қилади. Уруғидан ўстирилганда бута шаклидаги тутзорларда – 3-4 ва баланд танали тутзорларда – 7-8 йили фойдаланиш мумкин.

Бута тутзорга экиладиган ниҳол 1 йил ниҳолзорда ва 2 ёки 3 йил янги экилган жойда, баланд танали тут дарахтлари ўстиришда эса, кўчат 1 йил ниҳолзорда, 2 йил кўчатзорда – 3-4 йили баланд танали тутзорга экилади. Бундан ташқари уруғидан ўстирилган тут дарахтининг мевага кириши ҳам шунга яраша кечикади.

Тут дарахти  вегетатив йўл билан кўпайтирилганда она дарахт ўзининг ирсий хусусиятларини тўлиқ сақлаб қолади. Пайванд  ва пархиш қилинган ҳамда қаламчасидан  ўстирилган тутларнинг барги ва мевасидан 2- ёки 3 йилиёқ фойдаланиш мумкин.

Ўзбекистонда тутзорлар майдони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Қариган тутзорлар бузилиб ўрнига ёш кўчатлар экилиши ёки янги тутзорлар барпо қилинмоқда. Бунинг учун неча миллионлаб тут кўчатлар етиштириш талаб қилинади.

Тут кўчатзорлари учун экинлар  ўсиши учун қулай шароит бўлган хўжаликларда алоҳида майдон ажратиш керак. Аввал лойиҳа тузилади.  Тут кўчатзори белгиланган давлат намунаси талабларига жавоб берадиган ниҳол ва кўчатлар етиштириш мақсадида ташкил қилинади. Кўчатзордаги тут кўчатлари ўша ҳудуднинг шароитига мос келадиган, йирик баргли, совуққа, касалликка  ва зараркунандаларга чидамли нав ва дурагайлардан етиштирилади.

Давлат тут кўчатзорлари етиштириладиган кўчатларнинг сонига қараб майдони кичик (7-16 га), ўртача (17-35 га) ва катта (35 гектардан ортиқ) кўчатзорларга бўлинади.

Ҳозир Ўзбекистонда 14 та ихтисослаштирилган ипакчилик хўжаликлари ва 4 та тут питомниклари (Тошкент, Фарғона, Тўрткўл, Шахрисабз) бўлиб, уларда жами 60-50 млн атрофида ниҳол, 50-55 млн кўчат, шу жумладан 2 млн дона пайвандланган навдор кўчатлар етиштирилмоқда.  Ҳар бир кўчатзор майдонининг катта-кичиклиги ёки унда етиштириладиган кўчатнинг сонидан  қатъий назар, уруғ сепилиб ниҳоллар ва шох-шаббали кўчатлар етиштириладиган 2 та ишлаб чиқариш бўлимидан иборат бўлади. Бундан ташқари дурагай уруғ етиштириладиган пайвандлаш ва қаламча усулида экиш учун қаламча олинадиган навдор она тутзорлар ҳам бўлиши  лозим.

Уруғ сепиладиган бўлимда бир ёки бир ярим ёшлик ниҳолчалар етиштирилади. Улар қазиб олиниб, доимий бута тутзорлар барпо қилинади ёки кўчат етиштириш учун кўчатзорнинг иккинчи бўлимига экилади. 2бўлимда кўчатлар 2 йил ўстирилиб, уларнинг шох-шаббасига шакл берилади. Шу хилда тайёрланган кўчатлар 2 ёшли баланд танали дарахтча бўлиб етишади.

Навдор кўчатлар етиштириш учун ниҳолчалар кўчатзорда бир йил ўстирилиб, иккинчи йили кўкламда навдор тутлар билан пайванд қилинади.  Тут кўчатзори кўчат тарқатиладиган  туманнинг марказида, темир йўл станциялари, сув иншоотлари ва магистрал йўлларга мумкин қадар яқин бўлиши лозим.

Кўчатзор тутнинг совуққа чидамсизлигини ҳисобга олиб кўчатзорни баландроқ ерда ташкил этиш зарур. Келгусида кенгайтириш ҳисобга олинади. Майдон катта квадрат ва тўртбурчак шаклида бўлади. Тупроғи унумдор, текис бўлиши керак.

Кўчатзор майдонининг бўйи – 1-2 га бўлса 200-300 м, 2-5 га бўлса 300400 м, 5-10 га бўлса 500-600 м ва узун бўлиши мумкин.

Ер куз ва қишда ҳайдаш олдидан Т-4А, ДТ-75 тракторларга тиркалган ПА-3, П-28, ВП-8,0 маркали планировшиклар ёрдамида текисланади. Текисланган даланинг гектарига 10-12 т гўнг, 150-200 кг суперфосфат аралашмаси ерга солинади.

Сўнгра кузда Т-150, Т-4,Т-4А. ДТ-75 тракторларига ПЛ-5-35, ПЛН-535, ПТН-40 маркали плуглар билан 35-40 см чуқурликда ҳайдалади. Кўкламда ер бороналанади.

Кўчатзорда тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида алмашлаб экилади. Алмашлаб экишнинг аҳамияти катта бўлиб Марказий Осиёда 7 ёки 9 далали алмашлаб экиш схемасидан фойдаланилади.

7 далали алмашлаб экишда масалан 21 гектар бўлса, ҳар бир майдон 3 га ни эгаллайди. 1-йили 3 та дала (1,11,111) га беда экилган бўлиб (9 га) 4 та дала ниҳол ва кўчатзордан иборат.

Ўзбекистоннинг жанубий ва ўрта иқлимли минтақаларида ниҳолчалар бир йил, шимолда эса  1,5 ва айрим ерларда 2 йил давомида ўстирилади. 1 ёшли ниҳолчалар етиштириш учун аввалги йил тайёрланган уруғлар баҳорда, янги тайёрланган уруғлар ёз ёки кузда сепилади. Бу ҳолда ниҳолчалар иккинчи йилга шу майдонда қолдирилади.

Ниҳолзор учун унумдор, қумоқ тупроқли ҳамда сизот сувлари 1,5 м дан пастда жойлашган қатор оралари яхшилаб ишланган, дуккакли ўсимликлардан бўшаган ерларни танлаш лозим. Бедапоядан сўнг тут уруғи 1йили сепилмайди ва  2-йили тут уруғи экилади.

Ерлар баҳорда чизелланиб, бороналаниб, молаланиб уруғлар экилади.Экиш миқдори уруғнинг хўжалик яроқлилига қараб ҳар хил бўлади.

Хўжалик қиммати 90-100 % гача бўлганда  7 кг

80-90 % гача  бўлганда  8 кг

70-80 % гача бўлганда 10 кг

60-70 % гача бўлганда 12 кг ҳисобида экилади.

Экиш муддати Ўзбекистон жанубида мартнинг охири апрелнинг ярмигача, ўрта иқлимли ҳудудларда апрелнинг 2 ярмида, шимолдда – апрел охири майнинг биринчи ярмида экилади.

Тупроқнинг 0-5 см да 10-110 С иссиқликда 15-17 кунда, 15-170С да 1014 кунда, 18-22 0С – 5-8 кунда кўкаради.

Ёзда эса майнинг охири июн ойи бошида экилади. Уруғларни экиш учун 70 см ли пушталарга 20-25 см, 60 см лида 15-18 см кенгликда уруғ сепилади. Уруғ сеялка ёки қўлда 1-2 см чуқурликда сепилади.

Уруғлар униб чиққандан 2-3 чин барг чиқаргунча ҳар 3-4 кунда, 5-6 барг чиқаргунча 4-6 кунда, 7-8 барг чиқаргунча 6-8 кунда жами ёз давомида 10-12 марта суғорилади. Ниҳолчалар совуқ тушгунча яхши пишиб улгуриши учун август охири сентябр бошида суғориш тўхтатилади. Униб чиққач ниҳоллар ўтоқ қилинади, жами 3-5 марта. Уларда 4-5 та барг пайдо бўлгач, ҳар бир ўсимлик ораси 2-3 см қолдириб ягана қилинади

Ниҳолчалар ўсув даврида 8-10 см чуқурликда 4-5 марта кетмонда ва бошқа асбоблар билан чопилади. Ўғитланади. Ниҳолларнинг ҳар гектарига 60 кг фосфор, 120 кг азот берилиши тавсия этилади.

1 га ердан 1-11 навли стандарт ниҳоллар 80-88 % ни ташкил этса, гектаридан 700-800 минг дона стандарт ниҳолчалар етиштирилади.

Уруғдан ўстирилган ниҳолчалар кўчириб ўтқазиладиган майдон кўчатзор дейилади.

Ниҳолчалар кўчатзорга экилиб 2 йил мобайинида,баланд танали, шохшаббали шакл берилади. Кейинчалик улар тутзорлар, ариқ йўл бўйлари ва дала чегараларига экилади.

Кўчатзорга ниҳол экишдан аввал ер яхши ишланади. Бедапоя ва дуккакли ўсимликлардан бўшаган ерлар кўчатзор учун энг яхши

ҳисобланади. Кузда 30-35 см чуқурликда ҳайдалади. Ниҳоллар кузда          1020 ноябрдан сўнг экилади.

Кўкламда ер музи эриб, тупроқ қизиши билан экилади (март охири, апрел бошида). Масалан, тажрибаларга  кўра кўчатлар 20 ноябрда экилса бир мавсумда 190-195 см га етган, кўкламда 25 мартда экилса 160-165 см бўлган.

Ниҳолчалар кўчатзорга оралиғи 60-70 см қилиб экилади, туп оралиғи эса 20, 25,30 см кенгликда бўлади. Экиш чуқурлиги тупроқ типига қараб 30 см бўлади. Бир сменада 1,2 гектар ерга кўчатлар экилади, ёки бир га ерга 5,8 к/куни сарфланади. Ниҳолчаларни кўкариши 95% гача.

Тупроқ намлиги 75% дан кам бўлмаслиги лозим. Жами суғориш сони бир йиллик кўчатларда 7-9, 2 йиллик 6-7 марта суғорилади.

Ёш тут кўчатларига гектарига азот 60-120, фосфор – 30-90, иккинчи йили азот 120-140, фосфор – 60-120 ва калий 30-60 кг берилиши тавсия этилади.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб йозилиши шарт.