Туяқушлар

 

Туяқушлар (Струтҳиониформес) -коʻкрак тожсиз қушлар туркуми. 1 оила, 1 уругʻ ва 1 тури — африка туяқуши бор. Ҳиндистон, Хитой, Монголия, Эрон, Украина ва Гретсиядан қазилма қолдиқлари маʼлум. Ҳозирги Африкада 3 кенжа тури тарқалган. Боʻйи 270 см, огʻирлиги 80–90 кг . Учолмайди; оёклари бақувват; коʻриш, эшитиш органи яхши тараққий этган; соатига 70 км гача югуради. Уясини ерга ясайди; 7— 9 та тухум қоʻяди. Тухуми йирик, уз. 150 мм, огʻирлиги 1,5, баʼзан 2 кг гача. Тухумини кечаси нари, кундузи модаси 40 кун босади. 3 ёшда вояга етади. Асосан, оʻсимликлар, ҳашаротлар, майла умуртқали ҳайвонлар билан озиқлачади. Гоʻшти ва тухуми мазали; патлами чиройли. Бир қанча мамлакатларда тутқунликда коʻпайтирилмоқда.

Туяқуш гўшти дунё озиқ-овқат бозорида мазали ва холестерини кам, парҳезбоп маҳсулот сифатида қадрланади.

Унинг терисидан қимматбаҳо кийимлар, қўлқоп, поябзал, ҳамён ва сумкалар тикилса, тирноғидан бриллиант ва олмосни тозалайдиган кукун, патидан эса пар ёстиқлар тайёрланади. Шунингдек, юмшоқ мебелларни қоплашда қимматбаҳо хомашё сифатида фойдаланилади.

12-14 ойлик туяқушнинг вазни 100-120 килограммгача бўлиб, ундан 20-25 килограмм лаҳм гўшт, 1,2-1,8 метр квадрат тери олинади. Замонавий тиббиётда унинг пай томирини инсон а`зосига трансплантация қилишда кенг қўлланилмоқда.

Мутахассисларнинг та`кидлашича, туяқуш 4 йилда репродуктив ёшга етади ва паррандачиликда бундай қушлар “Бридер” деб юритилади. Уларнинг ўртача тухум қўйиш ёши 10-15 йил, зотдор туяқушлар 40 йил давомида тухум қўяверади. Битта туяқуш 10-12 йил давомида қўйган тухумдан чиққан жўжа гўшти ўртача 72 тоннага етиши мумкин.

Туяқуш 70 йилгача умр кўриши мутахассислар томонидан кузатилган. Катта ёшдаги туяқушнинг бўйи 2,7 метр, вазни 150 килограммдан ортиқ бўлади. Бир туяқуш оиласи 1 мавсум – 10 ой давомида 80-100 тагача жўжа очиши мумкин.

Та`кидлаш жоизки, 1 бош туяқушдан 40-45 фоизгача гўшт олинади. Бу йирик ва майда шохли моллар, ҳатто бошқа паррандалар гўштидан ҳам кўпдир.

Дунё бозорида туяқуш гўштининг ўртача нархи 12-15 евро, ишлов берилмаган хом териси 60 еврони ташкил этади. Совуқ ва ўртача иқлимда етиштирилган туяқуш патининг сифати иссиқ иқлимдагисига нисбатан арзон баҳоланади. Лекин бу ҳам бошқа саноат даражасида етиштирилаётган парранда патидан қимматдир.

Юртимизда ҳам туяқуш боқувчилар йўқ эмас.

Риштон тумани Боғистон қишлоғида ташкил этилган “СТРАУС ФАРМ” Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонасида маҳаллий шароитда туяқуш боқиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

Дастлаб, 306 минг доллар эвазига хориждан 200 бош Африка туяқуши келтирилди. 16 гектарга яқин ер ажратилиб, туяқуш боқиш учун керакли майдон ва ўтлоқлар яратилди.

– Туяқуш парвариши бошқа қушларни боқишдан ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради, – дейди қўшма корхона раҳбари Фарангиз Азимова. – Масалан, туяқуш яйловда ўзи ўт қидиришни хуш кўради. Шу боис, уларни кенг далада боқиш мақсадга мувофиқ.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.