Уйғунлашган ҳимоя

Ўсимликларни уйғунлашган ҳимоя қилиш кенг кўламда  олиб борилмоқда.Бу тизимнинг асоси маълум фитосанитар шароитида ўсимликларни зарали организмлардан тўла ҳимоя қилиш ва шу агроэкотизими мўътадиллигини таъминлашдан иборатдир. Бу дегани зарали организмларни таюиатда тубдан йўқ қилиб юбориш эмас, балки агробиотсеноздаги зарарсиз мувозанатни сақлашдан иборатдир. 

Айтайлик, картошкага бир қанча зараркунандалар зарар етказиб, улардан энг кўп зарар келтирадигани колорадо қўнғизи ҳисобланади. Бу зараркунанда ҳосилни 70-80 фоизгача камайтиради.

У дала шароитида 20-60 см. чуқурликда қишлаб қолади. Баҳор ойларида тупроқ 14-15 даражагача қизигандан сшнг у чиқиб, ўсимликларга тарқала бошлайди. Агар картошка униб чиқмаган бўлса, помидор, бақлажон, гаримдори, тамаки барглари билан озиқлана бошлайди.

Колорадо қўнғизи биринчи бор 1974 йил Тошкент вилоятининг «Чорвоқ» ва «Бўстонлиқ» хўжаликларида аниқланган. Заракунанда Белоруссиядан келтирилган картошка уруғи билан келган.

Унинг бошқа зараркунандалардан фарқи шундаки, заҳарли препаратларга юқори чидамлилик хусусияти бор ва тезда захарга қарши иммунитет ҳосил қилиб олади. Ҳозирги кунда колорадо қўнғизига қарши кимёвий курашда қуйидаги препаратлар қўлланилади. Булар, А-Дельта 2.5 фоиз к.э, Эквадор 35 фоизга к.э, Децис 2.5 фоиз ем.к, Кораген сус.к, препаратлари бўлиб, ўсимликни ўсув даврида пуркалади. Кимёвий курашни доим ҳам фойдали деб бўлмайди сабаби кимёвий препаратлар қўлланилганда ўсимликнинг экологик мувозанати бузилиши ва атроф-муҳит ва иссиқ қонли жонзотлар заҳарланиши мумкин. Шу сабабли заракунандага қарши биологик кураш бирмунча фойдалироқ ҳисобланади.

Колорадо қўнғизига қарши биологик курашда асосан, жужелицалар, хонқизи қўнғизи, полифаг олтинкўз, подизус, периллус каби энтомофаглар қўлланилади.

Ҳозирги кунда деҳқончилик маданияти барча ўсимлик турларида илғор агротехникага амал қилиш билан ажралиб туради. Мазкур тадбир ўсимликларнинг ривожланишига яхши шароит яратади, бу эса ўз навбатида зарарли организмларга чидамлилигини ва ўсимликларни ҳимоя қилиш самарадорлигини оширади. Агротехник тадбирларда, ўсимликка юқори даражада ишлов бериш, минерал ўғитлар билан етарлича таъминлаш, далани картошка қолдиқларидан тозалаш, алмашлаб экиш, қатор ораларига ишлов бериш каби юмушлар шулар жумласидандир.