Қўйчиликни кўпайтириш сирлари

Бу беозор жониворни таърифлашнинг ҳожати йўқ. Ҳамма юртларда, барча ҳалқлар томонидан энг ювош, гўшт, ёғи ёқимли, ҳазмли ва мазали ҳайвон сифатида кўпайтирилади.

Бизда эса қўй гўшти, юнги, мўйнабоп хомашёлар етиштириш ва халқимизни ана шу маҳсулотларга бўлган талабини қондириш учун боқилади ва бугунги кунда ферма ва шахсий хўжаликдарда асосий ўринни эгаллайди.

Қўйчилик чорвачиликнинг муҳим тармоғи бўлиб, саноат учун турли хил хом ашё: жун, муйна, қоракўл тери ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари- гўшт,ёғ, сут етиштириб беради.

Республикамизда қўйларнинг қоракўл, ҳисори, жайдари  ва жундор зотлари урчитилади. Қоракўлчилик тармоғининг ривожи халқимизнинг фаровонлигига хизмат қилади. Қоракўл қўйларидан олинадиган сифатли, ранг-баранг товланиб турадиган қоракўл, қоракўл-қоракўлча, ҳамда қоракўлча деб аталадиган мўйна тери дунё бозорида олтин баҳосида сотилади.

Қоракўл теридан бош кийимлар, пальто ва курткалар учун ёқа, қўй сутидан эса турли маҳсулотлар: пишлоқ, бринзалар тайёрланади.

Қўйларнинг энг асосий маҳсулоти жун ҳисобланади, улардан олинадиган сифатли ва турли хилдаги жунни бошқа бирор ҳайвондан олиб бўлмайди. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтсак, бу жонивор жунини бошқа бирор қишлоқ хўжалик ҳайвони жуни билан тенглаштириб бўлмайди.

Ҳозирги вақтда қўй жуни етиштириш бўйича Ўзбекистон дунёдаги мамлакатлар орасида салмоқли ўринни эгаллайди.
Қўйлардан олинадиган маҳсулотлар енгил саноат учун энг муҳим хом ашё ҳисобланади, ундан турли кийим-кечак, шолча ва гилам, жун (шерст) газламалар тайёрланади.

Жуннинг технологик хусусиятини сунъий ва табиий толалар ташкил этади. Лекин аҳолининг табиий толалардан тайёрланадиган газламаларга бўлган талаби йилдан-йилга ошиб бормоқда.

1991-1992 йилларда табиий юнга бўлган талаб 25-28 фоизга ошган.

Шу ўринда жун қирқими ва қўй юнгининг сифати бир қатор омилларга боғлиқ эканлигига алоҳида тўхтатилиб ўтишимиз керак.

Булар:

  • зотига;
  • қўйни сақлаш ва озиқлантиришга;
  • жинсига (ўртача қўчқорлар кўпроқ юнг бериши мумкин, лекин у дағал бўлади;)
  • ёшига (ўрта ёшдагиси кўп юнг беради).
  • индивидуал ва конститутционал хусусиятларига;
  • қўйнинг боқилганлиги, катта-кичиклиги ва бошқаларга.

Жун тери маҳсулоти ҳисобланади. Тери 5-7 ойлик ва ундан катта ёшдаги қўйлардан олинади, асосан, уч гуруҳга бўлинади:

пўстинбоп тери дағал ва ярим дағал жун қўйлардан олинади. Бундай тери, асосан, «Рамонов» зотли қўйларда етиштирилади, жуннинг узунлиги 2.5 см атрофида бўлади. Айниқса, 6-8 ойлик қўзилардан сифатли тери олинади;

мўйнабоп тери майин жунли ва ярим майин жунли қўйлардан олинади. Бундай терининг энг сифатлиси «Цигай» зотли қўйларда етиштирилади, у «цигейка» номи билан аталади. Улар жунининг узунлиги 1 см атрофида бўлади;

йирик тери катта ёшдаги барча қўйлардан олинади. Бундай тери баъзан пойабзал тери деб аталади. Улардан саноатда кенг фойдаланилади.

Мўйнабоплик, пўстинбоплик қўйчилик саноатининг энг яхши хом ашё базаси ҳисобланади.

Ҳозирги даврда дунёдаги барча мамлакатларда гўшт учун йилига 340-360 млн. қўй сўйилади. Сўйилаётган қўйлар терисининг 3-4 қисми мўйнабоп бўлиб, боштин учун ишлатилади, қолганлари чарм учун юборилади.
Мўйнабоп қўй терилари майин ва ярим майин юнгли зотидан олинади. Дағал юнгли билан майин юнгли қўчқорлар чатишмасидан ҳам шу хил мўйна мумкин. Баъзида мўйнабоп тери тайёрлаш учун ярим дағал юнгли қўй терисидан фойдаланилади.

Қўйлардан олинадиган маҳсулотлар ичида асосийси юнг (40-42 %), иккинчи ўринда гўшт  ҳисобланади. Қўйарни гўшт ишлаб чиқариш мақсади билан бўрдоқига боқишда асосан икки хил усулдан фойдаланилади;

  1. қўйларни яйловларда ҳайдаб боқиб семиртириш;
  2. қўйхоналарда асраб, қўлдан озиқлантириб бўрдоқи қилиб семиртириш.

Яйловларда боқиб гўшт етиштириш учун асосан бир ёшгача бўлган ахта қўчқорлар (валухларга) ҳамда хўжалик ишлаб чиқаришда аҳамияти бўлмаган, хусусияти сўниб бораётган ҳамда асосий воситалик ҳисоб рақамидан чиқарилиши лозим бўлган (брак қилинган)катта ёшдаи урғочи қўйлар ажратиб олинади. Бу гуруҳ қўйларга асосан 7-8  йиллик совлиқ сифатида қўзи олиш учун фойдаланилган қўйлар киради. Улардан катта-катта сурувлар ташкил этилиб, ҳар бир отарда 1000 бошгача қўй бўлади. Бу қўйлар серўт яйловларда ҳайдаб боқилади.

Қўй гўшти энг қимматли маҳсулот ҳисобланади. МДҲ мамлакатларида қўй гўштига талаб умумий гўштга бўлган эҳтиёжининг 12 фоизини ташкил этади. Марказий Осиё ва Закавказьеда эсабу кўрсаткич 40-45 %га тўғри келади.

МДҲ дунё бўйича тайёрланадиган қўй гўштининг 14.8 фоизини, Австралия-9.7%, Янги Зеландия- 8%, Ҳиндистон-6%ни ишлаб чиқаради.

МДҲда ҳар қўйдан ўртача 7 кг.дан Австралия ва Аргентинада 4 кг.дан, Янги Зеландия 9.4 кг, АҚШда 11.7 кг, Англия ва Францияда 12.5 кг.дан гўшт олинади.

Дунёда аҳоли жон бошига энг кўп қўй гўшти ишлаб чиқаришда Янги Зелландия биринчи ўринни эгаллайди. Бу мамлакатда аҳоли бошига гўшт ишлаб чиқариш 175 кг.га тўғри келади. Иккиинчи ўринни Монголия (81.8кг), учунчи ўринни Австралия (51.3 кг) эгаллайди.

Кузатишлардан маълум бўлишича, қўзиларни гўшт учун боқиш иқтисодий самара беради. Қўй гўштининг сифати ва кимёвий таркиби уни боқиш усули ва ориқ-семизлигига боғлиқ.

Қўй гўштининг энг яхшиси семиз, бир-икки ёшлисиникидир. Уч ва ундан катта ёшдаги қўйлар гўшти қаттиқ, хазм бўлиши оғирроқ, бундан ташқари, унда инсон танаси ва соғлиги учун фойдали моддалар кўп эмас.

Гўштининг маҳсулдорлигини ошириш йўллари қўйидагилардан иборат:

  1. гўштнинг маҳсулдорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар.
  2. чатиштиришдан фойдаланиш;
  3. бўрдоқчиликни интенсивлаштириш;
  4. гормонал препаратларни қўллаш.

Картинки по запросу қўйлар

Қўй сутининг фойдали хусусиятлари ҳақида ҳам бироз тўталиб ўтадиган бўлсак, у кимёвий таркибига кўра сигир ва бошқа чорва моллари сутидан фарқ қилади.

У фақат қўзиларни ўстиришда эмас, балки ундан овқат сифатида ҳам фойдаланиб келинади. Қўй сутининг таркибида сув 82.1%, ёғ 6.7 %, оқсил 5.8%, қанд 4.6%, кул моддаси 0.8%ни ташкил қилади. Қўй сути юқори тўйимлилиги, яхши ҳазм бўлиши ҳамда парҳезбоплиги билан ажралиб туради. Қўй сутининг маҳсулдорлиги унинг зотига, сақлаш ва парваришлаш шароитига, шунингдек, соғиш даврининг давом этишига боғлиқ.

Жун-гўштбоп типдаги қўйлар, асосан, сифатли юнг бериши билан ажралиб туради. Қўчқорлари 90-100 кг, она қўйлар 50-55 кг келади. Қўчқорларнинг ҳар биридан 7.5-9.5 кг, совлиқлардан 3.8-4.5 кг.дан юнг олинади.

Қўзилар онасини эмадиган даврда тез ўсади ва тирик вазни она қўйларнинг 60-65% вазнига етиб қолади. Масалан, яхши ривожланган қўзининг тирик вазни онасидан ажратиш ма\алида 28-32 кг, ўртача ривожланганда 22-27 кг ва суст ривожланганда 15-21 кг бўлади. Ёш қўзилар оналаридан бирин-кетин ажратиб борилади.

Қўйдан қанча барака олишни хоҳласак, аввало, биз уни яхши боқиш сирларини аввало, биз уни яхши боқиш сирларини билиб олишимиз даркор. Қўйлар зотига, маҳсулот беришига қараб, турли зоналарнинг табиий шароитини ҳисобга олган ҳолатда боқилади. Бинобарин Ўзбекистон шароитидад табиий яйловлар кўп. Бунда яйловларининг ҳосилдорлиги ва қўйлар учун турли хилдаги сифатли ўтлар бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

Думбали ва сержун қўйлар қоракўл қўйларга қараганда бошқачароқ боқилади. Масалан, улар асосан республикамизнинг шарқий қисмида, қўпроқ тоғ этакларига жойлашган яйловларда боқилса, қўракўл қўйлар ғарбий туманларда, асосан , чўл, чала чўл зоналарида боқилади.

Қисқача айтганда, қўйлар икки хил усулда: яйловда ва қўлда боқиб семиртирилади.

Қўйларни яйловда боқиш ва семиртириш энг арзон, кенг тарқалган усул ҳисобланади. Бунда уларнинг вазни 25-40 %гача ортади, гўшт ёғининг сифати яхшиланади. Ёшига кўра, яроқсиз қоракўл қўйлар, насл учун яроқсиз қўчқорлар ва думбали эркак қўзилар гўштга боқиш учун ажратилади, ёши, жинси, физиологик ҳолатига қараб пода ташкил қилинади.

Қисқача айтганда, қўйлар икки хил усулда: яйловда ва қўлда боқиб семиртирилади.

Қўйларни яйловда боқиш ва семиртириш энг арзон, кенг тарқалган усул ҳисобланади. Бунда уларнинг вазни 25-40%гача ортади, гўшт ёғининг сифати, яхшиланади. Ёшига кўра, яроқсиз қоракўл қўйлар, насл учун яроқсиз қўчқорлар ва думбали эркак вўзилар гўштга боқиш учун ажратилади, ёши, жинси, физиологик ҳолатига қараб пода ташкил қилинади.

Агар яроқсиз қўйлар эрта баҳордан яйловда яйратиб боқилса, улар яхши семиради, қўлда бериладиган қўшимча ем-хашакка эҳтиёж бўлмайди. Лекин гўшт учун семиртирилаётган даврда кўп ҳаракат қилдириш уларнинг семиришига салбий таъсир кўрсатади.

Қўлда боқиш маҳсулот таннархининг бир оз қимматлашиб кетишига сабаб бўлса-да, лекин қўйлар қисқа вақт ичида яхши семиради. Бунда қўйлар, олинадиган маҳсулотидан қатъий назар, ориқ-семизлиги, ёши ва жинсига кўра 60-90 кун боқилади. Суткада 100-120гр. семиради. Қўйларни бўрдоқига боқиш яхши ташкил этилган хўжаликларда уларнинг суткалик семириши 250-280 гр.ни ташкил этяпти.

Қишда қўйлар етарли озиқланмаса, семизлиги ва тери вазни камайиб кетади. Баҳор, ёз ва куз фаслларида эса яхши, серўт яйловларда боқилганда юқори натижаларга эришиш мумкин.

Шундай қилиб, қўйларни ёз даврида озиқлантириш ва парваришлаш катта эътибор талаб қилади.