Қулунларни боқиш

Қулунларнинг нормал ўсишида озиқлантиришни туғри ташкил этиш катта амиятга эга. Чунки яхши боқиш орқали қyлун танасининг шаклини, организмнинг чидамлилигини, тез етилишини ва серпуштлигини ошириш мумкин. Биянинг қай даражада парвариш қилинишига қараб ундан кичик ёки катта, кучли ёки кучсиз, хаётчан ёки заиф бола турилади. Биянинг серсутлиги купроқ буғозлик пайтидаги озиқланишига борлиқ. Туғиш даврида нормал семизликдаги бия серсут булади, унинг боласи хам яхши ривожланади.
Қулун туғилгандан сунг 3—4 хафтагача хap 0,5— 1 соатда фақат онаси сути билан озиқлантирилади. Биянинг дастлабки 3 кун ичида берадиган сути оғиз сути деб аталади. Қулун оғиз сутини тулирича ичиши керак. Чунки оғиз сути мухим иммуннобиологик хусусиятга эга: қулун ошқозонидан биринчи тезакнинг ажралишига ёрдам беради, ичакни шилимшиқ моддалардаи тозалайди, организмга тушган микробларни улдиради, хар хил касалликлардан сақлайди, озиқнинг тез хазм булишига ёрдам беради. Оғиз сути уз таркибини соат сайин узгартириб боради ва уч кундан сунг нормал сутга айланади. Оғиз сутини эммаган ёки унга туймаган қулуннинг ичи кетади, усишдан орқада қолади, тез-тез касалликка чалиниб туради.
Дастлабки биринчи ойда қулуннинг вазни суткасига 1—1,75 кг атрофида орта боради. Иккинчи ойдан сунг онасининг сути қулуннинг нормал усиши учун камлик килади, шунинг учун уларга кунига 1 кг дан янчилган сули ёки арпа ёрмаси бериб борилади. Бериладиган ем миқдорини қулуннинг ёшига қараб купайтириш керак. Шуни айтиш керакки, бериладиган емнинг учдан бирини кепак билан алмаштириш хам мумкин. Қулун сут эмиш даврида хамиша онаси билан бирга юриши керак.
Янги туғилган бияларни қулунидан ажратиб ишлатиш тавсия этилмайди. қулунлар онасидан ажратилмасдан боқилса, 2 ой- лигиданоқ ут ейишга ургана бошлайди. Агар бияни қулундан ажратиб боқилса, қулунни иккинчи ойнинг охиридан бошлаб охурдан ут ва пичан ейишга ургатилади.
Кимизчилик фермаларида қулунлар истеъмол қиладиган сутнинг бир қисмини қаймоги олинган сигир сути билан алмаштириш мумкин. Бу усулни биринчи марта Бошқирдистонда профессор Сайгин уз тажрибасида қуллаган. Қаймоги олинган сигир сути билан парвариш қилинган қулунларнинг усиш ва ривожланиши онасини эмиб усган қулунларнинг усишидан анча юқори булган.
Соглом қулунлар 6 ойлигида, заиф ва касалманд қулунлар 7—8 ойлигида, наслдор қулунлар эса бундан хам кечроқ оналаридан ажратилади. Экстенсив усулда урчитиладиган йилқичиликда қулунлар онасининг ёнида сақланади. Қулунлар онасидан ажратилгач махсус қўраларга қамалади, бияларни узоқ яйловларга хайдаб кетилади. Сунгра қулунларнинг жинсига ва ёшига қараб уюрлар ташкил қилиниб, йилқига битта ювош (ахта) от қушиб қуйилади, бу от қулунларни уз ортидан эргаштириб юриш ва уларнинг тарқалиб кетмасли-
ги учун хизмат қилади. Онасидан ажратилган қулунлар учун пичан, янчилган сули, бурдой кепаги ва майда қирқилган сабзи энг яхши озиқ  хисобланади. Боглаб боқилганда суткасига 4—5 кг пичан, 2—3 кг
янчилган сули, 0,5 кг кепак, 1,5—2 кг сабзи бериш керак. Онасидан ажратилгандан сунг бир хафта утгач қулунларга сабзи бериш тухтатилади. Ёш қулунлар суткасига 3—4 марта озиқлантирилади. Озиқлантиришдан олдин улар суғорилади, сунгра хашак, ширали озиқ ва ем берилади. Суткалик рационнинг 55—60% ини концентрант озиқлар ташкил қилиши лозим. Ёш қулунларни албатта яйловда ўтлатиш керак. Шу мақсадда уларни боқиш учун серут яйловлар ажратилади, агар яйлов кам ут булса, уларга қушимча озиқрациони белгиланади. Бериладиган емнинг миқдорини яйлов ўтининг кам ёки куплигига қараб ўзгартириб туриш (1 кг дан 4 кг гача) мақсадга мувофиқдир.
Тойларни 2 ёшдан бошлаб кукрак қафаси ва гавдаси узунасига уса бошлайди. Бу даврда ёш эркак тойлар ургочиларига нисбатан озишда талабчанроқ  булади. Шунинг учун хам ypғочи ва эркак тойларни боқишда алохида озиқ  рацион тузиш керак. Тойларни ўсиб ривожланишида уларнинг жинсий етилиши айниқса мухим роль уйнайди. Масалан, жинсий етилиш процесси бошланиши биланоқ тойлар буйининг баландликка усиши секинлашади, кучига куч, чиройига чирой қушила бошлайди. Иложи борича тойларни жинсий жихатдан кеч етилишга йул қуймаслик лозим. Йуртоки ва салт минилувчи от зотларига оид 2—3 ёшли, тойларнинг хар 100 кг тирик вазнига суткасига 2,2 кг, 3—4 ёшлиларига эса 2 кг озиқ бирлиги, 5—7 г ош тузи белгиланади. Агар тойларнинг усиш ва ривожланишида камчилик сезилса, дар хол рациондаги озиқ нормалари узгартирилади. Бахорда сутдан чиққан қулунлар фақат яйловда боқилади.
Август — сентябрь ойларига келганда эса уларга 2 кг дан ем, октябрдан бошлаб мартнинг охиригача ем билан биргаликда урта хисобда 5 кг дан хашак хам берилади. қиш пайтида қулунлар отхона-яйлов шароитида асралиши ва озиқлантирилиши керак.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт