Қулупнай агротехникаси

1. Ўзбекистонда қулупнай, малина (булдурғун), қора смородина (қорақат) ва крижовник экилади. Булар орасида асосан: қулупнай кўпроқ тарқалган, малина ва қора смородина камроқ, крижовник эса айниқса кам экилади.
Резавор-мева ўсимликлари мева дарахтлардан кескин фарқ қилади.Улар экилгандан кейин барвақт, 2-3 йили ҳосилга киради ва экиш билан богълиқ бўлган харажатларни тезда қоплайди. Резавор-меваларда салкашлик бўлмайди, улар юқори агротехника асосида парвариш қилинса ҳар йили мўл ва сифатли ҳосил олиш мумкин.
Резавор-мева ўсимликлари мева дарахтларига нисбатан осон ва қулай – вегетатив йўл билан (пайванд қилмасдан) кўпайтирилади.
Қулупнай – кўп йиллик ўтсимон ўсимлик, сугъориладиган ерларда 2-4 йил давомида яхши ҳосил беради. У аҳолини эрта баҳорда витаминларга бой мева билан таъминлашда, шунингдек консерва ҳамда кондитер саноати учун қимматбахо хом ашё сифатида катта аҳамиятга эга. Унинг меваси қанд, органик кислоталар, туз, темир, фосфор, кальций, А, В,С витаминларга, барглари эса аскорбин кислотага бой. Қулупнай мевалари шифобахш хусусиятларга эга.

Картинки по запросу қулупнай
Навлар тўгъри танланганда ва агротехникага риоя қилинганда қулупнойдан гектарига 100 центнер ва ундан ортиқ ҳосил олиш мумкин. Юқори рентабелли қулупнойзорлар барпо этишда навларни танлаш катта аҳамиятга эга. Қулупнойнинг туманлаштирилган навларидан энг тарқалганлари қуйидагилар: эртапишар Ўзбекистон ва Ўзбекистон гўзали (Дилбар), ўртапишар Кулвер, кечпишар Тошкент ва Зенга-зенгана.
2. Қулупной ҳосилдорлигини оширишда тупроқ танлаш, уни тайёрлаш, кўчат ўтказиш муддати ва техникаси, сугъориш ўз вақтида тупроқни юмшатиш, минерал ва органик ўгъитлар солиш, қулуп-нойзорларни согъломлаштириш ва бошқалар катта аҳамиятга эга.
қулупнай экиш учун унумдор, текис, бир оз нишаб сув билан яхши таъминланган ерлар танланади. Энг яхши ўтмишдошлар – дон-дуккакли, сабзавот ва полиз экинлари. Тупроқ унумдорлигига кўра ҳайдаш олдидан гектарига 40-60 т чириган от тезаги ёки қуй қийи 600-1000 кг суперфосфатга аралаштириб солинади
Кўчат ўтказишдан олдин тупроқ плуг билан камида 30 см чуқурликда хайдалади, бегона ўтларнинг илдизлари йигъиштириб олинади, дала пухта текисланади ва эгатлар олинади.
Энг яхши кўчат ўтказиш муддати – 1 июлдан 15 августгача, бундан кеч экилса, ҳосил пасаяди, лекин иссиқ кунлар давом этганда сугъориб турилса, кузда экилганда ҳам кўчатлар яхши тутиб кетади.
Қулупной кўчатлари 70-80-90 см қатор ораларига, шагъал қатлам яқин жойлашган ерларда 60 см.ли қатор ораларига экилади. Ўсимликлар ораси 20-25 см. Кўчатлар шу тартибда ўтказилганда гектарига 44,4 дан 71,4 мингтагача ўсимлик жойлаштирилади. Эгатлар олишда ва қатор ораларига ишлов беришда ДТ-26, Т-28 м (КОН-2,8П) тракторларидан фойдаланилади. Қулупной кўчатларини ўтказишдан олдин эгатларга 15-18 соат давомида сув окизиб қуйилади. Соф навли стандарт согълом қулупнай кўчати – илдиз системаси яхши ривожланган, узунлиги камида 4-5 см ва 2-3 баргли жингалак. Кўчат илдиз бугъзи баландликда ўтказилади, илдизи юқорига ёки ён томонга букилмаслиги керак, ўсиш нуқтаси тупроқ билан кўмилши зарур, чунки бу ўсимликнинг тутиб кетишига таъсир қилади. Агар кўчат ўтказишда илдизлар очилиб қолса, ўсимлик қуриб қолади, чуқур ўтказилганда жингалак чириб кетиши мумкин.
Кўчат ўтказилгандан кейин тупроқда нам сақлаб турилади. Қулупной 8-10 кунда тутади. Навбатдаги сугъоришдан олдин нобуд бўлган ўсимликлар ўрнига янгилари ўтказилади. Бир ой мобайнида участка нам, юмшоқ ва бегона ўтлардан тоза ҳолда сақлаб турилади. Дастлабки даврда ҳар 7 кунда, сўнгра 10-15 кун оралатиб сугъорилади. Кузда 20 кунда бир марта сугъорилади ва ёмгъирлар бошланиши билан сугъориш тўхтатилади.
Кўчат ўтказилганда 20-30 кундан кейин қатор ораларига ва қаторларга енгил ишлов берилади. Айни пайтда гектарига 60 кг азотли ва 30 кг фосфорли ўгъитлар солинади. Бундай озиқлантириш илдиз системаси, барг аппаратининг ривожланишига, ёш шоҳларнинг пайдо бўлишига ва уларда келаси йили ҳосилини таъминловчи гул куртаклар пайдо бўлишига ёрдам беради.
Кузда қулупнойзор чопиқ қилиб, чуқур юмшатилади. Илдиз ва ёш шоҳларни қишда қора совуқлардан асраш мақсадида гектарига 10-15 тоннадан чириган гўнг солинади ёки қипиқ билан мулчаланади. Феврал охири – март бошларида қатор ораларига ва ўсимлик атрофига ишлов берилади. Ўсимлик илдизлари юзага чиқиб қолганда асосий илдиз очилади, ўсимлик атрофи юмшатилиб, тупроқ бостирилади. Айни пайтда қуриган барглар олиб ташланади. Қулупной кўчати тутмаган жойларга ўсимлик тупрогъи билан ўтказилади. Қулупнойни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилади. Мева тугиш даврида – апрелда тупроқ иккинчи марта юмшатилади. Ўтоқ қилинади ва сугъориш эгатлари тўгърилаб қўйилади.
Кейинчалик қулупнойга мевалар териб олингандан сўнг ва кузда ишлов берилади. У 13-15 марта сугъорилади. Шагъал қатлам яқин жойлашган ва жанубий туманларда сугъоришлар сони 24 тагача оширилади, лекин бир марталик сугъориш нормаси 500-800 дан 200-250 м.куб.гача камайтирилади. Мева етилиш даврида ҳам тез-тез, аммо кичик дозаларда сугъорилади. Сугъориш муддати тупроқ намлигига ва ҳаво ҳароратига богълиқ. Биринчи сугъориш мева тугиш даврида – апрелда, баҳор қуруқ келганда анча эрта мартда ўтказилади. Сўнгра майда 3-4 марта, июнда 2-3, июлда 3, августда 2, сентябрда 2 ва октябрда 1 марта сугъорилади.
Мева териб олингандан сўнг участка қондириб сугъорилади, сўнгра чуқур юмшатилади ва гектарига 60 кг аммиакли селитра, 45 кг суперфосфат билан ўгъитланади ва кузда 100 кг калий солинади.
Ўзбекистоннинг иссиқ ва қуруқ иқлим шароитида мева териб олингандан кейин қулупнойни парвариш қилишга алоҳида аҳамият бериш зарур. Бу даврда келаси йил ҳосили учун замин яратилади, яъни навбатдаги тартиб ва ёшдаги ер ости палаги ҳосил бўлади, янги илдиз системаси шаклланади, ер устки палаги – жингалаклар ва новдалари янгиланади. Август ойигача қулупной баргларини кесиш,сўнгра бир-икки нормада (№ 120, Р 90) минерал ўгъитлар билан озиқлантириш, чуқур юмшатиш ва сугъориш – янги ер ости поялари, барг ва илдизлар ҳосил қилиб, уйқудаги куртакларнинг уйгъонишига келгусида йил ҳосилининг ўсишига ёрдам беради. Барглар ёшартириш ва оқ ҳамда қўнгъир догълик, ун шудрингга ва бошқа зараркунанда ҳамда касалликларга қарши согъломлаштириш мақсадида кесилади. Бу тадбир катта майдондаги қулупнойзорларда механизмлар ёрдамида амалга оширилади. Барглар ўроқ машинасида ўрилади, хаскашлар билан йигиштириб олинади.
Бундан сўнг, албатта катта дозада суғориш зарур.