Усимликлар шарбат ажратишига таъсир этадиган шароитлар

Ўсимликларнинг шарбат ажратиш микдори, усимликларни карбонат ангидрид кислотасини истеъмол килишига боғлиқ  булиб, шу билан бир каторда ассимиляция жараёнига боғлиқ, бу жараён албатта куёш нурига, хароратига, хавога, тупрокка хамда усимликларни сув ва озука моддалари билан таъминланишига боғлиқ. Ўсимликлар карбонат кислотасини ютиши натижасида ва усимлик баргларида келажакда шарбат
шакарини юзага келтирувчи крахмал ёруғликда хосил булади. Шунинг учун усимликларнинг шарбат ажратиш харорати хар хил бўлади.
Кечасидаги хароратнинг совиши хам шарбат ажралишигасалбий таъсир курсатади ва купчилик ўсимликларни шарбат ажратиши бутунлай тўхтайди. Масалан, кечаси 100C дан пастга тушиб кетса ёки 28 0 С дан ошиб кетса шарбат ажратиш сусаяди. хавонинг иссик булиши, усимликларни яхши ёруғ билан таъминланиши хамда кераклигича хаво ва тупрок намлиги хисобига шарбат ажратиш кучли булади.
Масалан: жука дарахти, маржумак (гречиха) усимлиги хаво намлиги 80–90%, сарик беда эса 50–60% булганида шарбатни яхши ажратади. Шарбат ажратишга совук шамол хам, иссик хаво хам салбий таъсир курсатади кечаси ёмғир ёғиши ва намликнинг етарли булиши таъсирида усимликлар яхши шарбат ажратади. Арилар зса куп асал туплайдилар. Хамиша шарбат ажратувчи усимликлар хосилдор, махаллий уғит (гунг) солинган ва калий азот (селитра) солинган ерларда кучли асал ажратади. Усимликлар
яхши шарбат ажратиши учун улар Х,удудларида уз вактида экилса, асаларилар куп шарбат туплаши мумкин. Усимлик экилган жойларни уз вактида бегона утлардан тозалаб культивация қилинса амалга мувафик булади. Ўсимликларга солинадиган кимёвий уғитлардан фосфор гидролиз жараёнини тезлаштирса усимликларда шарбат ажратиш тезлашади. Калий уғити меъёрида солинганда ўсимликларда шарбат тупланиши купаяди. Азот – селитра эса кучсиз тупрокларга уз вактида ва меъёрида солинса шарбат
ажратиш ортади. Тупрокка охак, марганец, мис, рух солинганда хам усимликларнинг хосилдорлиги ошади хамда шарбат ажратишга яхши таъсир килади. Бундан ташкари, шарбат ажратиш ўсимликлар навларига хам боғлиқ бўлади. Мисол учун олайлик: Г.В.КопелькиевскиЙнинг курсатишича, маржумак (гречиха)ни «Багатар» нави 1. га дан 144 кг шарбат ажратган булса, Вознесенский маХ,аллий сорти факат 1 га дан 20 кг
гача шарбат ажратган ёки булмаса, Вниимк 8081 нави 1 га дан 31 кг гача, Шортандум 41 сорти зса 1 га дан 18,6 кг шарбат ажратган. Шунинг учун асалариларни зкилган зкинларга кучиришдан олдин уша экиладиган усимликларнинг навини суриштириб билиш керак.