Ғўза ва толали экинлар зараркунандалари

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республика тўла иқтисодий жиҳатдан мустақилликка эришиш учун санот маҳсулотларини ва саноат учун керак бўладиган хом ашёни ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва ривожлантириш зарур. Саноат учун ва чет элларга валютага сотиладиган асосий хом-ашъёмиз пахтадир. Маълумки, кейинги йилларда аҳолига таморқа хўжалиги ер ажратиб бериш, мева-сабзавот, ғалла ва бошқа озиқ-боп экинларининг бир қисми илгари пахта экиб келинаётган ерлар ҳисобига кенгайтирилмоқда, натижада пахта эқиладиган майдонлар қисман камаяди. Бу эса ўз навбатида пахтадан олинадиган ялпи хосилни камайишига олиб келади. Пахтани ялпи хосилини камайтирмаслик учун илм фан ютуқларидан илгорлар тажрибасидан ва бошқа имкониятлардан унумли фойдаланишимиз керак. Шундай имкониятлардан бири ғўзани зарарли организмлардан ҳимоя қилишдир.

Картинки по запросу ғўза

Ғўза зараркунандалар билан кўп зарарланадиган экинлардан ҳисобланади. Профессор Яхонтов В.В. ғўза билан озиқланадиган умурт-қасиз ҳайвонларнинг 772 турдан иборат бутун дунё фаунасининг унча тўлиқ бўлмаган руйхатини тузиб 1931 йилда таърифлаган эди. Булардан 751 тури ҳашоратлардир. В.В.Яхонтов томонидан 219 тури Ўзбекистон шароитида ғўзага тушиши аниқланган.

  1. Ғўзанинг асосий зараркунандалари.

2.1 Ғўзанинг сўрувчи зараркунандалари. Ўргимчаккана. Бу ғўзанинг ашаддий ва доим тушадиган зараркунандаси ҳисобланиб пахта ўстирила-ётган зоналарда кенг тарқалган ҳаммаҳўр зараркунандадир. У 248 турдаги ўсимлик билан озиқлади шундан 173 тур бегона ўтлар 38 тур буталар, 37 тури эса қишлоқ хўжалик экинларидир.

Ўргимчаккана айрим жинсли бўлиб танаси овал шаклида бўйи 0,3-0,6мм гача боради. Унинг баҳорги ва ёзги авлодлари кўкиш сариқ қишлаб чиқадиганлари тўқ сариқ-қизил рангда бўлади. Урғочиси ўзининг ривожланишида тухум личинка, нимфа, дейтонимфа ва етуклик фазаларини кечиради. Тухуми юмалоқ шарсимон бўлади. Бошқа фазалари имагога ўхшаб ундан кичиклиги билан фарқ қилади.

Кананинг ёзги  авлодлари 8-12 кунда, майда 15-20 кун, апрелда 25-30 кунада бир авлоди ривожланади. Йил давомида 4-20 авлоди ривожланиб шундан 3-12 таси ғўзада ўтади. Ривожланиш вақтида уларнинг 40% ва ундан кўпроғи табиий равишда қирилиб кетади. Урғочиси ўрта толали ғўза навларида 100-160 тагача тухум қўйиб 30-40 кун яшайди. Ингичка толалида 40-50 та тухум қўйиб 10-15 кун яшайди, бегона ўтларда 30 тагача қўяди, 10 кундан кўпроқ яшайди.

         Беда ёки акация  бити. Ҳаммахўр зараркунанда бўлиб Европанинг жанубида ва Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Акация бити ғўзадан ташқари беда, оқ акация, ерёнғоқ, вика, бурчоқ, нўхот шунингдек полиз экинларига шикаст етказади. Бу ҳашорат ғўзани май июнь ойларида  кўп зарарлайди.

Тирик туғувчи урғочисининг бўйи 1,3-2,1 мм бўлади. Танаси ялтироқ қора , личинкасиники қўнғир тусда бўлади. Акация бити беда ёки акацияда тухум фазасида қишлайди. Эрта баҳорда бедаларда бу битнинг тўдалари пайдо бўлади, то беда дағаллашганга қадар ривожланиб кейин бошқа экинларга кўчиб ўтади. Акация бити ғўзада 30 кун яшайди ана шу вақтда жуда тез кўпайиб ўсимликка жиддий зарар етказади. Озиқланиш ва об хавонинг шароити оғирлашгач уларда қанот пайдо бўлади яна бедапояга ўтади ва кеч кузгача беда илдиз бўғзида бўлади. Аммо озиқланиш шароити яхши бўлмагани учун улар кўплаб кўпая олмайди.

Дастлабки совуқ тушиши билан эркаклари ва тухум қўядиган урғочилари пайдо бўлади.

Катта ғўза бити. (Acyrthosiphon gossypii Merdv) Ўзбекистон-нинг барча пахтакор районларида учрайди. Ғўзадан ташқари мош, ловияга, бегона ўтларга, янтоққа кўпроқ тушади.

Қандалаларнинг 13 тури ғўзага тушиши маълум шулардан икки тури беда ва дала қандаласи айрим йиллари сезиларли зарар келтиради.

Беда қандаласи. (Adelphocoris lineolotus Goere). Беда, ғўза каби ўсимликларни зарарлаб, асосан ўзининг оғиз аппарати билан шона гул, кусакларни, санчиб-суриб зарарлайди. Каттик зарарланган шона ва гуллар куриб қолади, кусакдаги тола камайиб, сифати пасаяди.

Беда қандаласи чўзинчоқ 6,5-9,5 мм бўлиб қорамтир ёки сарғиш-яшил, эркаклари урғочиларига қараганда тупроқ туслидир. Елкасидаги 2 та қора нуқтаси  бошқа қандаладан ажратиб олиш мумкин. Қандала ўсимлик поялари ичига жойлашган тухум фазасида қишлайди, йил давомида 3-4 марта авлод беради.

Кўзги тунлам. -(Agrotis segitum Seh). Ҳашоратлар синфининг, танга қанотлилар туркумига, тунламлар оиласига мансуб бўлиб, суғорила-диган пахтачилик районларида кенг тарқалган зараркунандалардан биридир. Унинг қуртлари 34 та оилага мансуб бўлган юзлаб тур ўсимликларга зарар етказади.

Кузги тунлам 5-6 ёшли қуртлик фазасида тупроқнинг 5-15см чуқурлик катламида қишлайди. Баҳорда ўртача суткалик ҳарорат 10 С дан ошганда, бу қуртлар тупроқдаги инларини ташлаб ер бетига кўтарилиб ғумбакка айланади. Капалаклари апрель-май ойларида учиб чиқади. Капалаклар 10-40 кун яшайди ва гулларнинг нектари билан озиқланади.

Капалакларнинг серпуштлилиги қўшимча нектар билан озиқланиш ва қуртлик давридаги озиқланиш шароитига боғлиқдир. Улар ўртача 500-600 тухум қўяди.

Ғўза тунлами- (Heliotis armigera hb)  –у кенг тарқалган зараркунанда бўлиб ,ғўзага шоналаш вақтида тухум қўяди. Унинг биринчи авлоди бегона ўтларда ва помидорда ривожланади. Унинг тухуми гумбазсимон бўлиб диаметри 0.5–0.6 мм.Тухуми дастлаб оқиш кейинчалик қўнғир тусга киради.Тухумини алоҳида–алоҳида қилиб ўсув нуқсига қўяди. Тухумдан 4-5 кунда қуртлари чиқиб дастлаб ўсув нуқтасидаги барг билан кейинчалик шона, гул ва ҳосил органлари билан озиқланади. Озиқланиб бўлган қуртлар тупроққа тушади ва 5–12см   чуқурликка кириб ғумбакка айланади. Ғумбагини бўйи 17–21 мм бўлиб оч пушти  рангдан жигар ранггача бўлади. Ғумбакдан 8–10 кундан сўнг капалак учиб чиқади.Битта урғочи капалак 600 тадан 3000 тагача тухум қўяди. Бир йилда 3–4 та авлод беради. Ғўза тунлами ғумбак ҳолида қишлаб чиқади.

  • Ғўза зараркунандаларига қарши уйгунлашган кураш тадбир-ларининг усуллари. Ғўзани зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан химоя килиш бу комплекс тадбирларни ўз ичига олади ва уйгунлаш-тирилган химоя қилиш системасини ташкил этади. Уларни ташкилий-хўжалик, агротехник, кимёвий ва биологик тадбирларга бўлиш мумкин.

3.1 Ташкилий-хўжалик тадбирлари.

Ғўза зараркунандалари, касаллик ва бегона ўтларга қарши курашда каратилган ташкилий-хўжалик тадбирлари асосида хўжаликнинг оператив режаси тузилиб, бунда қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:

а) зарарли организмларнинг хўжаликда турлар бўйича тарқалиши.

б) барча турдаги ўсимликларни химоя килишда фойдаланиладиган аппаратура, транспорт воситаларнинг хажмини белгилаш.

в) ўсимликларни химоя килиш ишлари бўйича назоратчи бригадалар ташқил килиш.

г) талабга жавоб берадиган аэродромни танлаш.

д) санитария талабларига жавоб берадиган, пестицидлар саклайдиган типовой складларни тартибга келтириш.

е) экин майдонларини йириклаштириш.

3.2 Агротехник тадбирлар.

Ғўза зараркунандаларига қарши кураш юзасидан утказиладиган агротехника тадбирлари асосан огоҳлантирувчи чоралардир. Бу тадбирлар бир жиҳатдан далаларни хавф-хатар туғдирадиган миқдорда зараркунанда пайдо бўлишидан асрайди, иккинчидан, ўсимликларни зарарланишга чидамлигини оширади ва химоя тадбирларини самарадорлигини оширади. Агротехника тадбири зараркунандаларнинг кўпайиши ва хаёт кечиришини билишига асосланган бўлиб, зараркунанда турларининг кўпайишини уларга қарши хилма-хил агротехника турларининг қўлланилиши тақоза этади.

Алмашлаб экишлар. Пахтачиликда,  ғўза-беда алмашлаб экишга маккажухори, оралиқ ва сидерат экин экилган далалар қўшилган ҳолда амалга ошириш, юксак даражада умум агрономия самарасини беради, бундан ташқари пахта далаларининг зараркунанда, касаллик тарқатувчи микроорганизмларни кескин камайтиришга имкон беради.