«Ўзагрокимёҳимоя» аксиядорлик жамияти минерал ўғитларни етказиб бериш ва минерал ўғитларни дифференциал ҳолатда қўллаш йўналиши бўйича брифинг ўтказилди.

 

Жорий йилнинг 30 январь куни «Ўзагрокимёҳимоя» аксиядорлик жамияти минерал ўғитларни етказиб бериш ва минерал ўғитларни дифференциал ҳолатда қўллаш йўналиши бўйича брифинг ўтказилди.

Брифингда матбуот ходимлари ( tadbirkor-fermer.uz сайти ҳодимлари иштирок этдилар) ҳамда «Агрохимстанция»МЧЖ раҳбари А. Мухитдинов, Сервис хизматлар бошқармаси ходими С.Каримов, Пахта-ғалла зараркунандаларига қарши кураш бошқарма бошлиғи Бахтиёрака ва Мева-сабзавотчилик заракунандаларига ва касалликларига  қарши курашиш бошқарма бошлиғи А.Учаров қатнашдилар.

«Ўзагрокимёҳимоя» аксиядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 октябь 2016 йилдаги ПҚ-2640-сонли қарори асосан ташкил этилган. Жамиятни акциядор сифатида бошқариш қонунчилик талабларига кўра рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Жамиятнинг тизим корхоналари Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар Агрокимёхимоя АЖлар (13та), «Агрохимстанция» МЧЖб «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти» МЧЖ, «Биосифат» МЧЖ, Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураши хизмати Ыораыалпо-истон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шахар филиаллари ҳисобланади.

Тизимга юклатилган вазифалар ижроси

1- вазифаю.  Қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш, чигиртка, заракунандалар, ўсимликлар касалликлари ва ёввойи ўтларга қарши курашиш бўйича ягона техник ва технологик сиёсатини олиб бориш;

Амалга оширилган ишлар. 

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар «Агрокиёҳимоя» АЖлар  (13та), «Агрохимстанция» МЧЖб «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти» МЧЖ, «Биосифат» МЧЖ, Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураши хизмати Ыораыалпо-истон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шахар филиаллари томонидан қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш, чигиртка, зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва ёввойи ўтларга қарши курашиш бўйича ягона техник ва технологик сиёсатни олиб борилмоқда.

2-вазифа. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг буюртмаларини умумлаштириш йули орқали минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларига бўлган талабнинг ҳар йилги прогнозларини шакллантиришб шунингдек, минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашни, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва тақсимланишининг ҳар йилги балансларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

3-вазифа. Белгиланган назорат ва сигнал майдонларда радиологик ва токсикологик кузатувларни олиб бориш, агрокимё картограммаларни тузган ҳолда, тупроқ ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларидаги оғир металлар тузлари ва пестицидлар, чўкинди қолдиқлари, тўпланган радионуклидларни таҳлил қилиш;

Амалга оширилган ишларю 

Республика бўйича ҳозирги кунда белгиланган 130 та кузатув назорат майдончалари бўлиб бунда тупроқ ва қишлоқ хўжалик махсулотларига кузатувишлари олиб борилади ва 166 та стационар сигнал далаларда тупроқ ва ўсимлик маҳсулотларида хлорорганик пестицид қолдиқдларига токсикологик кузатув ишлари бажарилади.

Ушбу кузатув назорат майдончалари ва стационар сигнал далаларида бажариладиган радиологик ва токсикологик ишлар давлат бюджет маблағларидан молялаштирилган.

4-вазифа. Тупроқни озиқлаш моддалари таъминотини ҳисоьга олган ҳолда, қишлоқ хўжалигига минерал моддалари таъминотини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалигига минерал ўғитларни дифференциал ва агрокимё картограммаларга қатиъян мувофиқ кўринишда етказиб беришни таъминлаш;

Амалга оширилган ишлар. 

2018 йил давомида 87.5 минг гектар майдонда агрокимёвий хаританомалар ишлаб берилди.

5-вазифа. Ўсимликларни ҳимоя қилиш, заракунандалар, ўсимликлар касалликлари ва ёввойи ўтлар билан курашиш соҳасида фермерлар ва деҳқон хўжаликлари, бошқа ташкилотлар ҳамда аҳолига комплекси агрокимё хизматларини кўрсатиш, шакллантирилган буюртмалар ва кафолат шартномаларига мувофиқ қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш;

Амалга оширилган ишлар. 

2018 йил ғаллага азотли ўғитлар (соф ҳолда) 239.8 минг тонна;

2018 йил пахтага азотли 239.1 минг тонна, фосфорли уғитлар 44.9 минг тонна етказиб берилди.

6-вазифа. Қишлоқ хўжалиги экинлари заракунандалари билан курашишнинг биологик усулларини кенг кўламда ривожлантириш ва қўллашга кўмаклашиш, биоматериаллар сифатинни яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, биолабараторияларнинг моддий-техник базасини кучайтириш, биологик препаратларни ишлаб чиқариш;

Амалга оширилган ишлар. 

Республикада 633 дан биолабаратория фаолият олиб бормоқда. Маълумотларга асосан биолабараториялар томонидан 8147 кг трихограмма, 3662.5 млн дона бракон, 294.2 млн дона олтинкўўз этномофлаглари кўпайтирилди.

2018 йида Сурхондарё вилоятида Президентимизнинг ташрифларида берган топшириқларига асосан намунавий типдаги биофабрика ташкил этилди.

7-вазифа.  Республика ҳудудида ер майдонлари, ўсимлик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг фитосанитар ҳолати устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва ёввойи ўтларнинг ривожланиши ва кўпайиб кетишини прогноздаштириш ва мониторинг қилиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича профилактика ва интеграция чора-тадбирларини ўз вақтида ташкиллаштиришни таъминлаш.

Амалга оширилган ишлар. 2018 йилда Қишлоқ хўжалиги экинларининг заракунанда ва касалликларига қарши кураш чора тадюирларини режалаштириш ва ташкиллаштириш БАШОРАТ (прогноз) маълумотларига асосан олиб борилди.

Институт олимлари томонидан ишлаб чиқилган ғўза ва кузги тунлам тарқалиши ҳамда ривожланиши ва кураш усули ишлаб чиқариш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Бундай батафсил маълумотлар берилиб ўтилгандан сўнг Қишлоқ хўжалиги фермер деҳқонларимиз диққатига Call centre 71 2000910 телефон раыами ҳавола этилди.

Барча деҳқон қермерларимиз ўзининг ер майдонидаги экинларнинг касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашишлари учун шу рақамларга ўз муаммолари билан биргаликда минерал ўғитларга эга бўлиш ҳақидаги мурожаатлари билан боғланишлари мумкинлиги айтиб ўтилди. Юртисмизда шундай аксиядорлик жамияти ташкил этилгани фермер дехқонларимиз қўллаб қувватлаётган тақсинга лойиқ.

 

 

 

Муаллиф: Сайт админи Собирова Дилдора